Қурбонова Эъзоза Шуҳрат қизининг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили юридик терминосистемаснинг истиқлол давридаги тараққиёти ва лексикографик талқини”. 
10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil546.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори, доцент; Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Иброҳим Жўраевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили юридик соҳаси терминологик тизимининг истиқлол давридаги тараққиётини ўрганиш, луғатларда берилишини таҳлил қилиш ва талқинини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
соҳага доир янги лексик бирликларни илмий асосда термин сифатида ажратиш, юридик терминларга миллий муқобиллар таклиф этиш, уларни тизимлаштириш, луғатлардаги талқинларни такомиллаштириш бўйича самарадор усуллар мавжуд луғатлар ва манбалар таҳлили асосида аниқланган;
юридик терминология ва терминографиянинг тарихий тараққиёти қадимги даврдан то рақамлаштирилган терминология ва лексикография давригача босқичларга ажратилиб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатувчи муҳим белгилари далилланган;
терминология бўйича халқаро ИСО 704:2009 стандарти қоидаларини татбиқ қилиш ҳамда ИАТЕ (Европа Иттифоқи учун терминология базаси)дан амалий фойдаланиш асосида махсус юридик луғат микроструктураси ишлаб чиқилган;
корпусда юридик терминларни тўғри таснифлаш ва таҳлил қилиш учун терминологик бирликлар 13 та асосий семантик категорияга ажралиши, улар маълум турдаги юридик тушунчаларни ўз таркибига олиши ва ўз ичида қўшимча турларга бўлиниши далилланган; юридик терминларни корпусда теглашда зарур семантик категория сифатида – юридик соҳалар категорияси 36 хил ҳуқуқ соҳасини қамраб олиши аниқланган;
ўзбек юридик терминологиясини стандартлаштириш ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг тушунарлилигини таъминлаши ва терминологиядаги синонимия, полисемантиклик, полифунксионаллик каби ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилиши далилланиб, намуна асосида терминлар стандартизацияси учун амалий иш босқичлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги юридик соҳа бирликларининг лингвистик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
юридик терминларнинг семантик хусусиятлари тадқиқи асосида шакллантирилган хулосалар, терминологияда моносемия, полисемия, полифунксионаллик каби ҳодисаларга оид таҳлиллар ва уларнинг натижаларидан А-ОТ-2019-10 “Оʻзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” (2019-2022) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-августдаги № 01/4-3420-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш жараёни илмий-амалий бойитилди.
ўзбек тили юридик терминосистемасини ривожлантиришда замонавий ёндашув асосида тайёрланган таклифлардан, халқаро тажрибани татбиқ этиш усулларидан АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020-2023) номли амалий лойиҳада фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-августдаги №01/4-3421-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақола ва монографиялар ҳамда бу борадаги тадқиқотларнинг илмий савияси оширилди.
юридик терминологиянинг тараққий этиб бориши давлатчилик, ҳукуматларнинг бошқарув тизими, мамлакатда юритилган тил сиёсати йўналиши асосида кечиши далилланганлигига оид материаллардан ЖҲБЛ-93/1 рақамли “Раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича “Замонавий раҳбар аёлнинг бошқарув кўникмалари” услубий қўлланмасини яратиш” (2022-2023) мавзусидаги қисқа муддатли илмий лойиҳада фойдаланилди (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 2-августдаги №01-09/2758-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳани амалга оширишда самарадорлик ва натижадорлик таъминланди.
ўзбек тилшунослигидаги юридик терминларни тадқиқ қилишнинг аниқланган назарий асослари, ҳуқуқшуносликка оид терминлар тизимининг тараққиёт босқичларидан ЖҲБЛ-19-сонли “Оила маънавият консептининг электрон тезаурус луғатини яратиш” услубий қўлланмасини яратиш” (2020-2021) мавзусидаги қисқа муддатли илмий лойиҳада фойдаланилди (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 

Yangiliklarga obuna bo‘lish