Шадиева Дилрабо Курбановнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ёзма нутқи меъёрларининг методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.1.PhD/Ped9544 
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодиров Қутлуғбек Бекмуродович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Бердиева Шахноза Набиджановна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика инстути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари шароитида талабаларга рус ёзма нутқи нормаларини ўргатишнинг ёзма компетенсияни шакллантиришнинг тўрт босқичли модели ва обектив диагностика тизимига асосланган, нутқ саводхонлиги даражасини оширишни таъминловчи яхлит методикасини ишлаб чиқиш ва  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Олий таълим муассасаларининг икки тилли (билингв) талабаларига рус ёзма нутқи меъёрларини ўргатишнинг замонавий медиа муҳити ва рақамли дискурс таъсирини ҳисобга олувчи, мослаштирилган яхлит методикаси такомиллаштирилган;
талабаларнинг меъёрий ёзма компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган тўрт босқичли модели метакогнитив фаолликни қўллаб-қувватлаш, ёзма нутқ жараёнининг стратегик режалаштирилиши, ўз-ўзини баҳолашнинг форматиф мониторинги ҳамда назарий-амалий интеграция имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
ёзма нутқни баҳолашга мўлжалланган диагностик воситалар мажмуаси тил бирликларини таҳлил қилишга йўналтирилган компетенсиявий матнлар, ижодий ёзувни ривожлантирувчи продуктив топшириқлар, танқидий таҳлилни кучайтирувчи ассессмент-стандартларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда ёзма компетенсияни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари когнитив фаолликни ошириш, хатоларни камайтиришга хизмат қилувчи автоматик “селф-эдитинг” стратегиялари, ижодий экспрессияни ривожлантириш ҳамда ёзма амалиётни интегратив ўқув муҳитида мустаҳкамлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Рус ёзма нутқи меъёрларининг методик асосларига доир тадқиқот натижалари асосида:
рус тилини ўзга тил сифатида ўргатишда ёзма нутқ меъёрларини шакллантириш методикасини ёзма нутққа замонавий медиа муҳити ва рақамли дискурснинг таъсирини лингвомаданий мониторинг қилиш, медиадидактик таҳлил ҳамда рақамли компетенсия интеграцияси ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар  "Рус тили (курси)" ўқув қўлланмаси  мазмунига синдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2025-йил 25-июлдаги 02-01-01-297-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг замонавий медиа муҳитининг таъсирини ҳисобга олувчи, билингв талабаларга рус ёзма нутқи нормаларини ўқитишни малакасини ривожлантиришга хизмат қилган
талабаларнинг меъёрий ёзма компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган тўрт босқичли моделини метакогнитив фаолликни қўллаб-қувватлаш, ёзма нутқ жараёнининг стратегик режалаштирилиши, ўз-ўзини баҳолашнинг форматиф мониторинги ҳамда назарий-амалий интеграция имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги 574099 -ЭПП-1-2022 - 1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СР “ПАWЕР” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университетининг 2025-йил 18-сентябрдаги 02/12-3568-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ёзма кўникмаларининг босқичма-босқич ривожланишини ва тайёргарлик сифатини ошириш учун шароит яратилган;
ёзма нутқни баҳолашга мўлжалланган диагностик воситалар мажмуасини тил бирликларини таҳлил қилишга йўналтирилган компетенсиявий матнлар, ижодий ёзувни ривожлантирувчи продуктив топшириқлар, танқидий таҳлилни кучайтирувчи ассессмент-стандартларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар талабалар учун “Рус тили” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Термиз давлат университети ректорининг 2024-йил 29-апрелдаги 226-РЎ-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва ИСБН:978-9910-724-29-9 рақами остида рўйхатга олинган). Натижада талабаларнинг рус тилидаги ёзма нутқини янада чуқур ва обектив баҳолаш имконини берди, бу эса уларнинг тил компетенсияларини самарали шакллантиришга ва ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилди;
талабаларда ёзма компетенсияни шакллантиришнинг педагогик имкониятларини когнитив фаолликни ошириш, хатоларни камайтиришга хизмат қилувчи автоматик “селф-эдитинг” стратегиялари, ижодий экспрессияни ривожлантириш ҳамда ёзма амалиётни интегратив ўқув муҳитида мустаҳкамлаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Дунё бўйлаб” телеканалининг бир қатор дастурларида (“Экспресс методика: изучаем узбекский язык”, “Отвечает...” дастурларининг 2024 йил ноябр, декабр ойдаги сонларида) ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 22-сентябр 06-09-1481-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида бўлажак рус тили ўқитиш методикаси фани ўқитувчилари талабаларга рус тилида ёзма нутқ нормаларини ўргатиш услубиятини ривожлантириш методик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish