Ниязов Адхам Абдуганиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳудудини транспорт-географик раёнлаштириш”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gr286.
Илмий раҳбар: Ражабов Фурқат Туракулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Лутфулло Зиядуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Исаев Акбаржон Абдулҳамидович, география фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобил ва темир йўл транспорт тармоқларининг параметрларини интеграл баҳолаш асосида Ўзбекистон ҳудудини транспорт-географик раёнлаштириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли пунктларини боғловчи йўллар ва уларнинг кесишма нуқталари, ҳалқа йўллари ҳамда автоном компонентлари Графлар назарияси асосида аниқланган ва туманларнинг транспорт-топологик харитаси ишлаб чиқилган;
транспорт ўтказувчанлиги, аҳоли зичлиги, транспорт тармоқлари зичлиги, Канскийнинг Бетта ва Пи индексларини ҳисоблаш усуллари комбинацияси ёрдамида туманларнинг транспорт-географик ҳолати миқдорий ва сифатий баҳоланган;
ҳудуднинг транспорт тармоқлари зичлиги, транспорт ўтказувчанлиги, Канскийнинг Бетта ва Пи индексларини баҳолаш орқали туманлар 5 та типга ажратилган ҳамда уларнинг транспорт билан таъминланганлик даражаси (жуда юқори, юқори, ўрта, паст, жуда паст)  аниқланган;
туманларнинг транспорт кўрсаткичлари ва транспорт интеграл жадвали ҳамда мавзули хариталар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди 11 та транспорт-географик раёнларга ажратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудини транспорт-географик раёнлаштиришга оид илмий хулоса ва тавсиялар асосида:
туманлар чегарасининг транспорт ўтказувчанлигини аниқлашга оид хулосалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 18-октябрдаги 4/10369-сон маълумотномаси). Натижада, туманлар транспорт тизимининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятларини аниқлаш имкони яратилган;
графлар назарияси асосида аҳоли пунктларини боғловчи йўллар ва уларнинг кесишма нуқталари,  халқа йўллари ҳамда автоном компонентларни аниқлаш асосида туманларнинг транспорт-топологик картаси ишлаб чиқиш бўйича таклиф  “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2025-йилда нашр этилган Ўзбекистон ҳудудининг транспорт-географик раёнлари харитасининг мазмунини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 05/08-12654-сон  маълумотномаси). Натижада, республика иқтисодий хариталарининг транспорт тизимига оид мазмун-моҳиятини бойитишга имкон берган; 
транспорт кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари орқали туманларнинг транспорт билан таъминланганлик даражасини аниқлашга оид илмий тавсиялар “Картография” давлат давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2025 йилда нашр этилган Ўзбекистон Республикасининг транспорт-географик кўрсаткичларининг интеграл харитасини мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 05/08-12654-сон  маълумотномаси). Натижада, туманларнинг транспорт тизимини хариталар ёрдамида ўрганиш имконини берган;
ҳудудларнинг транспорт ўтказувчанлиги, аҳоли зичлиги, транспорт тармоқлари
зичлиги, Канскийнинг Бетта ва Пи индекслари ҳамда транспорт интеграл харитаси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини транспорт-географик раёнларга ажратишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 18-октябрдаги 4/10369-сон маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудларини транспорт-географик ҳолатини баҳолаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish