Тоғаев Аброр Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий газдан суюқ углеводородларни олишда ишлатиладиган катализаторларни маҳаллийлаштириш ва уларни амалиётда қўллаш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т3432.
Илмий раҳбар: Қобилов Нодирбек Собирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий газдан европа стандартларига жавоб берадиган ёқилғи турларини олишда ишлатиладиган катализаторларни маҳаллий хомашёлар ва Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлатилган сеолит асосида синтез қилиш ва ишлаб чиқаришга қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Фишер-Тропш синтези учун катионланган ишқорий (К+, На+) ва ишқорий ер (Cа2+) металлари шаклларида юқори сорбсион ва каталитик хусусиятга эга сеолитларни (БЕА, ФАУ, ЛТА) ўз ичига олган донадор композит кобалтли катализаторлар таркиби аниқланган;
кобалтли катализаторларга катионик шаклдаги юқори сорбсион ва каталитик хусусиятга эга бўлган сеолитларни киритиш билан CО ва Ҳ2 аралашмасидан дизел фракцияси углеводородлари билан бойитилган суюқ углеводородлар олиш имкониятлари асосланган;
Фишер-Тропш синтезида углеводородларининг мономолекуляр механизмда сеолит марказларига ўзгариши асосланиб, суюқ углеводородлар ҳосил бўлиши катализатор таркибидаги катионнинг табиатига боғлиқлиги исботланган;
суюқ ёқилғи таркибидаги углеводородларнинг иккиламчи ўзгариши кобалтли марказларда амалга ошиши аниқланиб, катализаторнинг фаоллиги юқори сорбсион ва каталитик хусусиятга сеолит турига боғлиқлиги асосланган;
табиий газдан европа стандартларига мос келадиган ёқилғи турларини олишда ишлатиладиган катализаторларни маҳаллий хомашёлар асосида олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори каталитик фаолликка эга бўлган катализаторлар иштирокида йўлдош ва табиий газдан суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш технологияси яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқ углеводородлар ишлаб чиқаришда юқори каталитик фаолликка эга бўлган катализатор олиш технологияси «Шўртан нефт-газ қазиб чикариш бошкармаси»нинг «2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2025 йил 2 июн 31-сон маълумотномаси). Натижада, Cо–CА, Cо–CаА (юқори сорбсион ва каталитик хусусиятга эга бўлган сеолит миқдори 5, 10 ва 15%), Cо–НаХ, Cо–НЙ6 ва Cо-НЙ30, Cо-ҲБ, Cо-CаАҲБ, Cо-КҲБ ва Cо-ККА таркибли катализатор ишлаб чиқариш имконини беради;
йўлдош ва табиий газдан суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш технологияси «Шўртан нефт-газ қазиб чикариш бошкармаси»нинг «2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2025 йил 2 июн 31-сон маълумотномаси). Натижада, юқори каталитик фаолликка эга бўлган катализатор иштирокида конверсиялаш ва изомерлаш мақбул шароитларида европа стандартларига мос ёқилғилар олиш технологияси ишлаб чиқариш имконини берфди.