Акбарова Марварой Мухитдин қизининг
Фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Портулаcа Олераcеа Л. ва Зизипҳора Педиcеллате Л. ўсимликлари асосида шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларни синфлаш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/К882.
Илмий раҳбарлар: Сманова Зулайҳо Асаналиевна,  кимё фанлари доктори, профессор; Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Маматова Ирода Юсуповна, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Раҳматилла Султонович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллата Л. ўсимликларининг кимёвий таркибларини аниқлаш ва улар асосида халқ табобати учун шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари олиш ҳамда кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликларининг ҳар хил нисбатдаги композицияларининг антиоксидант фаоллиги спектрофотометрик усули орқали аниқланиб,, энг юқори кўрсаткичга эга бўлган аралашмаси асосида янги озиқ-овқат қўшилмалари олиш учун рецепт ишлаб чиқилган;
олинган озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия методи орқали аниқланганда Cа, К, На макроелементларнинг миқдори юқори эканлиги исботланган;
“АСБАВОСИР”, “АСБЎҒИМ” ва “АСМАДОР” озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги сувда эрувчи витаминлардан Б2, Б9, C ҳамда флавоноидлардан кверсетин, рутин, дигидрокверсетиннинг миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси усулида аниқланган;
“АСБАВОСИР”, “АСБЎҒИМ”  ва “АСМАДОР” озиқ-овқат қўшилмаларининг антирадикал хусусияти ин витро шароитида спектроскопик усул ёрдамида аниқланиши натижасида ИC50 миқдорлари тегишли равишда АСБАВОСИР 34,5 ± 1,2 µг/мл,  АСБЎҒИМ 30,2 ± 1,6 µг/мл, АСМАДОР 58,7 ± 1,5 µг/мл эга бўлиб юқори антирадикал фаолликка эга эканлиги исботланган; 
“АСМАДОР” озиқ-овқат қўшилмасининг биологик фаоллиги ин виво  шароитида жинсий заифликка қарши курашиш фаоллигини намоён қилиб, тестостерон гормонини ошириши хусусияти мавжудлиги исботланган;
танланган хом-ашёлар асосида олинган янги озиқ-овқат қўшилмаларини халқ табобати усулида бавосир, бўғим яллиғланиши ва жинсий заифлик касалликларини даволаш ва профилактикаси учун клиник клиник синов тажрибалари орқали шифобахш хусусиятлари аниқланган;
илк бор Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликлари асосида тайёрланган табиий озиқ-овқат қўшилмалари учун ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатурасига биноан янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликлари асосида ишлаб чиқилган АСБАВОСИР”, “АСБЎҒИМ” ва “АСМАДОР” озиқ-овқат қўшилмаларини “Олтин Водий Табиати МЧЖ” да ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома (ТЙ 303271760-09:2024) ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 25 декабрдаги 26-11б-1101-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт Бош бошқармасининг 2025йил 20-январдаги №020299-сонл хулосаси). Натижада, Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликлари асосида бавосир, бўғим оғриғи ва жинсий заифликни даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга табиий озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Рортуласа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликлари асосида ишлаб чиқилган “Асбавосир, Асбўғим, Асмадор” номли табиий озиқ-овқат қўшилмаси товар сифатида синфланиб, уларга ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатурасига кўра қуйидагича: “Рортуласа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликлари асосида тайёрланган, таркибида К, Р, Мг, Фе каби макро- ва микроелементлар, В, В2, В9 С, РР каби витаминлар, кверсетин, дигидрокверсетин, рутин, лютионин, сенерозид каби флавоноидлар, фойдали аминокислоталар, оқсиллар, ефир моулари каби табиий бирикмалар сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари, дори воситаси эмас” учун – 1212 99 490 5 халқаро товар код рақами ишлаб чиқилиб, давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Марказий божхона лабораториясининг 2025-йил 24-ноябрдаги №29/05-25-2752-сон маълумотномаси). Натижада, Портулаcа олераcеа Л. ва Зизипҳора педиcеллате Л. ўсимликлари асосида олинган товар маҳсулотларни экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish