Усмонов Аҳрорбек Уйғун ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилоятида аҳоли манзилгоҳларининг шаклланиш ва ривожланиш истиқболлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Gr354.
Илмий раҳбар: Кадиров Муродилло Асламович, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Қурбонов Паҳлавон Рустамович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоят аҳоли манзилгоҳларининг шаклланиш ва ривожланиш истиқболларини, аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий ташкил этилишининг илмий жиҳатдан баҳолаш асосида унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини такомиллаштириш учун илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоят аҳоли манзилгоҳларининг аҳолиси сони, бажарадиган функсияси ҳамда хўжалик ихтисослашувига кўра классификацияси такомиллаштирилган.
Бухоро вилояти аҳоли манзилгоҳлари шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи табиий, тарихий ҳамда ижтимоий-иқтисодий географик омиллар аниқланган ва ушбу омилларнинг таъсир даражасидан келиб чиқиб вилоят ҳудуди раёнлаштирилган.
Бухоро вилояти аҳолиси сонининг ўсиши ҳамда жойланишига таъсир этувчи омилларни шаҳар, шаҳарча ва қишлоқ аҳоли манзилгоҳлари кесимида аниқлаш натижалари ҳамда аҳоли сони, ҳудудий таркибининг экстрополяция усули асосида 2040-йилгача бўлган давр учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Бухоро вилояти шаҳар ва шаҳарчаларининг урбанизация даражаси ва ҳудудий урбанистик, демографик таркиби, аҳоли манзилгоҳларининг географик модели ҳамда минтақалар бўйича жойланиши карталари АрcГИС дастури асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти аҳоли манзилгоҳлари ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий географик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро вилояти шаҳар, шаҳарча ва қишлоқ аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий таркиби, аҳолиси сони, бажарадиган функсияси ва хўжалик ихтисослашувига кўра гуруҳланган ва аҳолининг жойланиши, улардаги геодемографик ва иқтисодий географик кўрсаткичлар “Бухоро вилояти аҳоли манзилгоҳлари” номли картада ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 18-август 05/9132-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти аҳоли манзилгоҳлари тўри ва таркибининг ривожланишини такомиллаштиришда ижобий натижаларга эришиш имкониятини берган;
Бухоро вилояти ҳудудини аҳоли жойланишига таъсир этувчи табиий, тарихий ва иқтисодий-ижтимоий географик омиллар асосида раёнлаштириш натижалари ҳамда шу асосда яратилган “Бухоро вилояти аҳоли манзилгоҳларининг географик модели” номли картасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 18-август 05/9132-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги қишлоқ аҳоли манзилгоҳларнинг хизмат кўрсатиш соҳалари билан таъминлаганликдаги ҳудудий фарқларни аниқлаш ҳамда ҳудудлар ривожланишини янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ижобий натижаларга эришиш имконини берган;
Бухоро вилояти аҳолиси сонининг ўсиши ҳамда жойланишига таъсир этувчи омилларни шаҳар, шаҳарча ва қишлоқ аҳоли манзилгоҳлари кесимида аниқлаш натижалари ҳамда аҳоли сони, ҳудудий таркибининг экстрополяция усули асосида 2040-йилгача бўлган давр учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда “Аҳоли географияси демография асосларидан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланмага сингдирилган ва ҳудудни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 20-декабрдаги 02/01-01-155-сон маълумотномаси). Натижада, бу талабаларнинг ҳудуддаги аҳоли манзилгоҳларининг келажакдаги ҳолатини баҳолай олиши учун асос бўладиган кўрсаткичларни аниқлаш компетенсиясини такомиллаштириш имконини берган;
Бухоро вилояти шаҳар ва шаҳарчаларининг урбанизация даражаси ва ҳудудий урбанистик, демографик таркиби, аҳоли манзилгоҳларининг географик модели ҳамда минтақалар бўйича жойланиши карталаридан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 18-август 05/9132-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу карталар Бухоро вилояти аҳоли манзилгоҳларининг тўри ва тизимини янада чуқур таҳлил этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish