Бобокулов Акбар Носировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Махаллий хом ашёлар, экспанзер гази ва диетиламин иштирокида хлорсиз калийли тузлар олишни ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар  ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05 - Атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Т695.
Илмий маслаҳатчилар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Намозов Шафоат Сатторович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
Бир марталик ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01. 
Расмий оппонентлар: Закиров Бахтияр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тўлқин Исамуродович, техника фанлари доктори, профессор; Маматалиев Абдурасул Абдумаликович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат ва энергетика соҳаларидан чиқаётган углерод диоксиди  эмиссиясини камайтириш, махаллий хом-ашёлар, экспанзер гази ва диетиламин иштирокида хлорсиз калийли тузлардан К2CО3, К2СО4, КҲ2ПО4 олишни ресурстежамкор чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чиқинди карбонат ангидриддан фойдаланиб калий гидрокарбонатни аминли усулда олиш технологиясини асослашда Эт2НҲ+,К+//Cл-,ҲCО3--Ҳ2О ўзаро тизимини мақбул ўзгариш оралиқлари графаналитик таҳлил усули билан аниқланган; 
чиқинди карбонат ангидриднинг 28,57-99% консентрацияли газларидан фойдаланган ҳолда 68,4-87,2% унум билан калий хлориддан калий бикарбонат олиш имконияти илмий исботланган;
ресурслардан оқилона фойдаланиб технологик катталикларни кенг диапазонларида ДЕА-Ҳ2СО4-Ҳ2О тизимининг олинган тажриба қийматларини таҳлил қилиш асосида (Эт2НҲ2)2СО4 ни ҳосил бўлишининг мақбул шароитлари аниқланди ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
25ºC да Эт2НҲ2+,К+//Cл-,Ҳ2ПО4--Ҳ2О ўзаро тизими ва унинг калий хлориддан калий дигидрофосфатни аминли усулда олиш технологиясини асослашда мақбул ўзгариш оралиқлари графаналитик таҳлил усули аниқланган; 
энергия самарадорлигини ошириш бўйича термодинамик ҳисоблар, калий бикарбонати калсинация жараёни кинетикасига 150-190ºС ҳароратда ва 30-60 минутда вақтнинг таъсир қилиш хусусиятлари асосланган ҳамда  калий сулфат олишда конверсия жараёнининг кинетикасига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланган;
ресурстежамкор ва чиқиндисиз технологияни жорий этишда калий хлориддан аминли усулда хлорсиз калийли тузлар олишда ҳосил бўлган айланма эритмаларни бўғлатиш жараёнлари ва айланма эритмалардан ДЕА ни 17-34%ли оҳак сути иштирокида ажратишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш доирасида хлорсиз калийли ўғитлар ишлаб чиқаришда олинган оралиқ эритманинг агрокимёвий синовлари ўтказилиб, уларнинг уруғ униши, ниҳол узунлиги ва массасига ижобий таъсири илмий исботланган;
ресурстежамкор технология асосида олинган хлорсиз калийли тузларнинг физик-кимёвий ва товар хоссалари аниқланган ва калий хлориддан ДЕА иштирокида калий карбонат, калий сулфат, калий дигидрофосфат олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Яшил технологиялар»ни жорий этиш бўйича калий хлоридидан диетиламин иштирокида хлорсиз калийли тузлар олишни ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чиқинди карбонат ангидрид гази билан калий хлорид эритмасини диетиламин иштирокида карбонизация қилиб калий бикарбонат олиш ва уни калсинация қилиб калий карбонат (поташ) олиш технологияси “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКнинг “2023-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатиъъга киритилган  (“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 943-02-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди карбонат ангидридини камайтириш, калий хлориддан, калий бикарбонат, калий карбонат ва хлорсиз калийли ўғитлар олиш ассортиментини кенгайтириш имконини беради;  
оқ калий хлоридидан аминли усулда калий карбонат (поташ) олиш бўйича техник шарт “ЎзР Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси” томонидан тасдиқланган (Тш 201053370-04:2023). Натижада калий карбонат ишлаб чиқаришда технологик жараённи ва маҳсулот сифатини назорат қилиш имконини берган; 
сулфат ва фосфат кислота билан калий хлориддан диетиламин иштирокида К2СО4 ва КҲ2ПО4 ишлаб чиқариш технологияси  “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатиъъга киритилган  (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025 йил 30 июлдаги 81-, 82-сон маълумотномалари). Натижада, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиб маҳаллий хом-ашё асосида кимё саноати ва қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган хлорсиз калийли тузлар К2СО4 ва КҲ2ПО4 импортини камайтириш ва ишлаб чиқариш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish