Муминов Бахриддин Саидумаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Электролиз усули билан аминлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5584.
Илмий раҳбар: Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмиий тадқиқот институти.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Нормуҳаммад, кимё фанлари доктори, профессор; Вохидов Эркин Алиевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электролиз усули билан карбамид ва аммоний хлорид асосида меламин олиш, моноетаноламин ва аммоний гидроксиддан этилендиамин олиш, нитробензолдан анилин олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электролиз усули билан карбамид ва аммоний хлорид асосида меламин олинган, моноетаноламин ва аммоний гидроксиддан этилендиамин олинган, нитробензолдан анилин олинган;
меламин электросинтези учун мақбул ток зичлиги 19 мА/см2, кучланиш эса 3,5 В, этилендиамин учун ток зичлиги 17 мА/см2, кучланиш эса 4 В, анилин учун ток зичлиги 13 мА/см2, кучланиш эса 2,5 В эканлиги аниқланган;
меламин, этилендиамин электросинтези учун 45-50℃ ҳарорат, анилин электросинтези учун 20-25℃ ҳарорат мақбул эканлиги аниқланган;
электролиз усули билан олинган аминларнинг таркиби, физик-кимёвий хоссалари ўрганилиб, аналог сифатида олинган аминлар (меламин CАС:108-78-1, этилендиамин CАС:107-15-3, анилин CАС:62-53-3) билан мос эканлиги исботланган;
электролиз усули билан меламин синтез қилиш технологияси ишлаб чиқилган ва техник-иқтисодий самарадорлиги назарий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Электролиз усули билан этилендиамин, меламин, анилин олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва олинган аминларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электролиз усули билан синтез қилинган этилендиамин асосида “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида (Қашқадарё вилояти) ЭДЕ-1 ва ЭДЕ-2 коррозия ингибиторлари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (“Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия ҚК нинг 2025 йил 8 августдаги 165-сон маълумотномаси). Натижада, электролиз усули билан олинган этилендиамин асосидаги коррозия ингибиторини қўллаб метал қувурларнинг юқори даражада коррозиядан ҳимояланиш имконини берган;
электролиз усули билан олинган этилендиамин асосидаги коррозия ингибиторини “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган, саноат миқёсида синовдан ўтказилган (“Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия ҚКнинг 2025 йил 8 августдаги 165-сон маълумотномаси). НГҲ (РҲ) 39.0-051:2007 йўриқномаси талабларига мос келган, ЭДЕ-1 ва ЭДЕ-2 коррозия ингибиторлари 500 мг/л сув-мойли системада 90,3 ва 91,7 ҳимоялаш даражаларини кўрсатган, ГОСТ талабларига мувофиқ эканлиги аниқланган. Натижада ушбу коррозия ингибиторлари метал қувурларда фойдаланиш имконини берган.