Буриев Сайфутдин Амирқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Серпентинит қўшимчали модификацияланган аммоний селитра технологияси”, 02.00.13 - “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6110.
Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Баходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аммоний нитрат суюқланмасига серпентинит минералини киритиш орқали ёпишқоқлиги бўлмаган ва термик барқарорлашган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
Серпентинитнинг физик-механик хоссаларини аниқлаш асосида уни селитрага модификатор сифатида қўллашга яроқлилиги исботланган;
серпентинит-нитратли суюқланмаларнинг зичлик ва қовушқоқлигига мувофиқ, уларни пуркаш усулда донадорлаш мумкинлиги аниқланган;
электрон-микроскопда серпентинит заррачалари селитра доналаридаги ғоваклари ва ёриқларига мустаҳкам ўрнашиб кристалланиш марказларини ҳосил қилган ҳолда НМг-ўғит доналари мустаҳкамлигини 2-4 баробаргача ошириши, ёпишқоқлиги ва ғоваклигини 2-3 баробаргача камайтириши асосланган;
НЕТЗСЧСТА 409 ПC/ПГ жиҳози ёрдамида серпентинит қўшимчали модификацияланган селитранинг дастлабки парчаланиш ҳарорати “тоза” аммиакли селитрага қараганда 211 дан 231,6°C гача ошганлиги аниқланган;
рентген таҳлилига кўра, 170ºC ҳароратда селитра суюқланмаси серпентинит минералини маълум миқдорда парчалаши асосида олинган маҳсулот таркибида Мг(НО3)2 ҳосил бўлиши исботланган;
АС ва СП асосида оптимал нисбатларда яхши таркиб ва хоссаларга эга бўлган ёпишқоқлиги бўлмаган ва термик барқарорлашган аммиакли селитра олишнинг самарали технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аммиакли селитра суюқланмаси ва маҳаллий серпентинит минерали асосида ёпишқоқлиги бўлмаган ва термик барқарорлашган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммоний нитрат суюқланмаси ва серпентинит минерали асосида серпентинит қўшимчали ёпишқоқлиги бўлмаган аммиакли селитра олиш технологияси «Электрокимё-завод» ҚК-АЖнинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2025 йил 2 октябр 164-сон маълумотномаси). Натижада, четдан келтирилаётган магнизит қўшимчасини маҳалий серпентинит минералига алмаштириш орқали қўшимча хом-ашёнинг таннархини 10,2 баробарга камайтириш имконини беради;
аммиакли селитра суюқланмасига оптимал АС : СП = 100 : 22 нисбатда серпентинит минералини қўшиш йўли билан термик барқарорлашган магнийли-аммиакли селитра олиш технологияси «Электрокимё-завод» ҚК-АЖнинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2025 йил 2 октябр 164-сон маълумотномаси). Натижада, экспортга мўлжалланган, рақобатбардош азотли ўғитлар ҳажми ва турларини кенгайтириш имконини берадиган, термик барқарорлашган магнийли-аммиакли селитра намуналари олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish