Солиев Ибодуллохон Исматуллаевичнинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.DSc/Ped557
Илмий маслаҳатчи: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мустафоева Дурдона Асиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хакимова Мухаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алижанова Махбуба Рустамжановна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасалари бошқарувига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақилликнинг жорий этиш жараёнини илмий асослаш мазкур жараённи амалга оширишнинг устувор йўналишлари, бошқарувнинг десентрализацияси, молиявий ва академик автономия, таълим дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, ички сифатни таъминлаш тизими орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари бошқарув тизимига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этишнинг маъмурий-педагогик механизмлари бошқарув самарадорлигини ошириш, стратегик ва оператив қарорлар қабул қилишда бошқарув эркинлигини таъминлаш, “молиявий мустақиллик” ва “институционал автономия” тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
халқаро таълим стандартлари (УНЕСCО, ОЕCД, ЭСГ, НПМ, Бологна жараёни ва ҳок.) талабларига мос равишда олий таълим муассасалари бошқарув тизими классик либерал модел орқали молиявий манбаларни диверсификация қилиш, коллегиал бошқарув, ўзини-ўзи бошқариш, ҳисобдорлик ва шаффофлик, ҳамда академик эркинлик принципларига таянган ҳолда бошқарув самарадорлиги такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш модели таркибий компонентлари – норматив-ҳуқуҳий, кадрлар сиёсати мустақиллиги, таълим сифати, инновацион фаоллик, молиявий-автоном бошқарув ва стратегик ривожланиш механизмлари халқаро тажрибалар билан қиёсий таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган;
халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасалари бошқарувига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш самарадорлигини назорат қилишнинг баҳолаш мезонлари - модернизациялашга қаратилган, глобал таълим майдонида рақобатбардошлигини таъминлаш, инновацион ривожланиш, стратегик мослашувчанлик ва бошқарув жараёнларини менежмент компетенсиялари орқали такомиллаштириш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасалари бошқарувига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақилликнинг жорий этиш жараёнини илмий асослаш “академик эркинлик”, “молиявий мустақиллик”, “ўзини-ўзи бошқариш”, “автономия” каби институционал (бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи) тамойилларини интеграциясидан фойдаланиш самарадорлиги ва ўзаро уйғунликда маъмурий имкониятларини намоён қилиши асосланганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7201/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
олий таълим муассасалари бошқарув тизимига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этишнинг маъмурий-педагогик механизмлари ўқитувчилар таркибини шакллантириш, талабаларни жалб қилиш ва уларга ишлаш ва ўқиш шароитларини яратишда эркинлик, маъмурий мухторият (лавозимга тайинлаш), академик мустақиллик ва молиявий (маблағларни тасарруф этиш) комплексига асосланиши имкониятини яратувчи муқобил ва табақалаштирилган вариатив дастурларини киритишнинг назарий асослари очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари сенарийларини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 18-апрелдаги 05-09-492-сон маълумотномаси). Натижада халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар телекўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг оммабоплиги ва долзарблигини оширишга хизмат қилган;
халқаро таълим стандартлари (УНЕСCО, ОЕCД, ЭСГ, НПМ, Бологна жараёни ва ҳок.) талабларига мос равишда олий таълим муассасалари бошқарув тизими классик либерал модел орқали молиявий манбаларни диверсификация қилиш, коллегиал бошқарув, ўзини-ўзи бошқариш, ҳисобдорлик ва шаффофлик, ҳамда академик эркинлик принципларига таянган ҳолда халқаро стандартларга мослаштириш имкониятлари асосланганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7201/04-сон далолатномаси). Натижада лойиҳа доирасида халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш модели таркибий компонентлари - норматив-ҳуқуҳий, кадрлар сиёсати мустақиллиги, таълим сифати, инновацион фаоллик, молиявий-автоном бошқарув ва стратегик ривожланиш механизмлари халқаро тажрибалар билан қиёсий таҳлил қилиш демократик ёндашув ва академик таълим муҳитини шакллантиришга қаратилганлиги асосланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7201/04-сон далолатномаси). Натижалар асосида халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасаларига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган;
халқаро стандартлар асосида олий таълим муассасалари бошқарувига институционал мустақиллик тамойилларини жорий этиш самарадорлигини назорат қилишнинг баҳолаш мезонлари, модернизациялашга қаратилган “контроллинг менежмент” тизимининг миллий моделини яратиш ҳамда хусусий баҳоловчи тармоқни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари функсионал ва стратегик менежмент тамойиллари асосида очиб берилганлигига оид тавсиялардан “Таълим менежменти” таълим соҳалари бўйича олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, уларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда компетентлигига қо'йиладиган малака талабларини модернизациялаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 02/01-01-594-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар “Таълим менежменти” таълим соҳалари бўйича олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмунини методик бойитишга хизмат қилган.