Боймирзаева Дилбар Дмитриевнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совершенствование механизмов организации и управления процессом формирования социальной креативности у будущих менеджеров образования”, 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped817
Илмий маслаҳатчи: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бобиржон Боходирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Наркабилова Гулноза Пулатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Джураев Акбар Салимович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, илмий-методик ва илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантиришга қаратилган фаолиятнинг ташкилий ва бошқарув тузилмаси компонентлари аниқланган, шунингдек, уларнинг ижтимоий-креатив фаолияти тузилмаси асосий ва ёрдамчи педагогик функсиялари (бошқарув, ташкил этиш, лойиҳалаш, методик таъминот, технологик қўллаб-қувватлаш) таснифи ҳамда умумкасбий ҳамда соҳа (когнитив ва ижтимоий) компетенсияларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий креативликни шакллантиришнинг ташкилий ва бошқарув механизмларини характерловчи асосий кўрсаткичлар (муносабат, режалаштириш, таҳлил, тайёргарлик, ҳамкорлик) ва талаблар (оперативлик, миқёслик, тарғибот ва ташвиқот) ишлаб чиқилган, уларни ўқув фаолиятига интеграция қилиш модели (ректор — инноватор-ўқитувчи — талаба — ота-она ҳамкорлиги) таклиф этилган;
бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантиришнинг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-қидирув ва новаторлик босқичлари мазмуни, ушбу жараён самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси ишлаб чиқилган;
бошқарув фаолиятини лойиҳалашга ташкилий-креатив ва интеграцион ёндашувлар асосида интерактив методлар ва ўқитиш технологияларини қўллаш орқали бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантириш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантириш жараёнида ўзини ўзи баҳолашга йўналтирилган автомониторинг методининг педагогик имкониятлари мотивацион, когнитив, операцион ва рефлексив кўрсаткичлар бўйича ташкилий ва бошқарув кўникмалари ривожланиш даражасини тизимли баҳолашга урғу берилган ҳолда кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантиришга қаратилган фаолиятнинг ташкилий ва бошқарув тузилмаси компонентлари аниқланган, шунингдек, уларнинг ижтимоий-креатив фаолияти тузилмаси асосий ва ёрдамчи педагогик функсиялари (бошқарув, ташкил этиш, лойиҳалаш, методик таъминот, технологик қўллаб-қувватлаш) таснифи ҳамда умумкасбий ҳамда соҳа (когнитив ва ижтимоий) компетенсияларни аниқлаш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7200/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши узлюксиз таълимда ташкилий ва бошқарув тузилмаларини модернизация қилишга қаратилган илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигига хизмат қилган;
ижтимоий креативликни шакллантиришнинг ташкилий ва бошқарув механизмларини характерловчи асосий кўрсаткичлар (муносабат, режалаштириш, таҳлил, тайёргарлик, ҳамкорлик) ва талаблар (оперативлик, миқёслик, тарғибот ва ташвиқот) ишлаб чиқилган, уларни ўқув фаолиятига интеграция қилиш моделини (ректор — инноватор-ўқитувчи — талаба — ота-она ҳамкорлиги) такомиллаштириш ва амалиётда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари сенарийларини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” Ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 18-апрелдаги 05-09-495-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши оммавий ахборот воситаларида ижтимоий креативликни шакллантиришнинг ташкилий ва бошқарув механизмларини характерловчи дастур ва кўрсатувлар яратилишига хизмат қилган;
бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантиришнинг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-қидирув ва новаторлик босқичлари мазмуни, ушбу жараён самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикасини ишлаб чиқишга доир илмий янгиликлардан Оʻзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таʼлим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7200/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши амалий лойиҳа доирасида белгиланган ижтимоий креативликни шакллантиришнинг интеграллашган методик тизимини модернизациялашга доир вазифаларни амалга оширилишига хизмат қилган;
бошқарув фаолиятини лойиҳалашга ташкилий-креатив ва интеграцион ёндашувлар асосида интерактив методлар ва ўқитиш технологияларини қўллаш орқали бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантириш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар “60112500 - Мактаб менежменти”, “60110100 – Педагогика” таълим йўналишларининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 02/01-01-595-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак таълим менежерларини тайёрлаш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришга йўналтирилган таълим стандартари ва талабларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантириш жараёнида ўзини ўзи баҳолашга йўналтирилган автомониторинг методининг педагогик имкониятларини мотивацион, когнитив, операцион ва рефлексив кўрсаткичлар бўйича ташкилий ва бошқарув кўникмаларини ривожланиш даражасини тизимли баҳолаш орқали методик имкониятларини кенгайтиришга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7200/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак таълим менежерларида ижтимоий креативликни шакллантиришнинг ташкилий ва бошқарув механизмларини характерловчи асосий кўрсаткичлар ва талабларни аниқлаштиришга хизмат қилган.