Назаров Фарходжон Аллабердиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Баркамол авлод болалар мактаблари тўгарак машғулотларида ўқувчиларни халқ қўшиқлари воситасида эстетик тарбиялаш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped.4518
Илмий раҳбар: Ражабов Тўхтасин Ибодович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Мустафаев Шомурод Нормуминович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хамроев Алижон Рўзиқулович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Баркамол авлод болалар мактаблари тўгарак машғулотларида ўқувчиларни халқ қўшиқлари воситасида эстетик тарбиялашнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни эстетик тарбиялашда халқ қўшиқларидан фойдаланиш мазмуни эмоционал-идрокий, аксиологик ва фаолиятли-ижодий механизмларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда машғулот жараёнида бадиий-ғоявий ва психологик таҳлил қилиш; ижодий интерпретация ва жамоавий ижрони ташкил этиш; рефлексив баҳолаш ва эстетик муносабатни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи инновацион методик ечим сифатида илмий назарий жиҳатдан таҳлил қилинган;
дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни эстетик тарбиялашда халқ қўшиқларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари бадиий-эстетик идрок, эмоционал маданият, ижтимоий-ижодий фаолликни ошириш ва миллий-маданий муҳит ва эстетик таълим маконини шакллантиришни таъминловчи педагогик шарт-шароитлари илмий жиҳатдан аниқлаштирилган;
халқ қўшиқлари орқали эстетик тарбия самарадорлигини баҳолашга хизмат қилувчи диагностик мезон ва кўрсаткичлар тизими машғулот давомида “танлаш → таҳлил → интерпретация → ижро → рефлекция” занжирини таъминлашга йўналтирилган эмоционал таъсирчанлик, бадиий идрок, ижодий фаоллик, миллий-аксиологик муносабат кўрсатгичларини белгиловчи баҳолаш даражаларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
халқ қўшиқлари асосида дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни эстетик тарбиялашга йўналтирилган таълим модели эстетик, миллий-аксиологик ва бадиий-ижодий компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик, психологик ва аксиологик компонентлар мазмуни билан интеграциялашган миллий қадриятларни англаш, бадиий тафаккур ва эстетик дидни ўстиришни таъминловчи инновацион педагогик воситаларни жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баркамол авлод болалар мактаблари тўгарак машғулотларида ўқувчиларни халқ қўшиқлари воситасида эстетик тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни эстетик тарбиялашда халқ қўшиқларидан фойдаланиш технологияси ўқув жараёнидаги гибрид таълим: анъанавий таълим+рақамли амалиёт, “Пеер-то-пеер леарнинг” (ўқувчиларнинг ўзаро ижодий ишларини танқидий мулоҳаза қилиш) методларидан фойдаланиш ҳисобига машғулотларни тизимли ташкил этишга доир хулосалардан Бухоро давлат университетининг “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психолагик механизимлари” (2017-2020-й.й.) мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳасини “Баркамол авлод мактаб ўқувчиларини халқ қўшиқлари воситасида эстетик тарбиялашнинг педагогик-психологик имкониятлари” қисмини бажаришда фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-майдаги 01/09-сон маълумотномаси), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан 429-595 рақамли “Фолклор – этнографик жамоалари билан ишлаш” дарслиги нашр қилинди. Натижада, баркамол авлод мактабларида дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни эстетик тарбиялашда халқ қўшиқларидан фойдаланиш машғулотларнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни эстетик тарбиялашда халқ қўшиқларидан фойдаланишнинг методик имконияти тинглаш-айтиш координациясини мустаҳкамлаш ва профессионал ижро техникаси шаклланиши учун соло (яккахон) ва жамоавий (хор ёки ансамбл), cаппелла (чолғусиз) билан ишлаш жараёни вокал ва импровизацион (эркин) мусиқий усулларидан таълим жараёнида фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 16-майдаги 02/07-1786/04-сон маълумотномаси). Натижада, баркамол авлод мактаблари ўқувчиларнинг амалий кўникмалари шакллантирилган; баркамол авлод мактабларида ўқувчиларни эстетик тарбиялаш модели “Ёр-ёр”, “Алла”, “Наврўз” қўшиқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида эстетик дид, бадиий тафаккур, миллий ғурур, овоз, ритм ва саҳна маданияти кўникмалари “Қўшиқлар байрами”, “Бизнинг меросимиз” номли тадбирлар орқали интеграциялашга доир амалий тавсиялар “Турдош чолғуларни ўрганиш” фортепиано ижрочилигида илмий-методларни ривожлантириш методикаси номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университети ректорининг 2024-йил 29-апрел санасидаги 226-ПЎ сонли буйруғига, 226-ПЎ-009 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада баркамол авлод мактабларида дарсдан ташқари машғулотларда ўқитувчи-ўқувчи фаолиятини моделлаштириш орқали ўқувчиларнинг таянч компетенсиялари ривожлантирилган.