Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаев Алижон Атабековичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини такомиллаштириш», 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped390.

Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий методик маркази, DSc.30.05.2018.Ped.68.01.

Расмий оппонентлар: Ваҳобов Маъруфжон Маликович, педагогика фанлари доктори; Рискулова Камола Джуммаевна, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олий таълим муассасасида таълим сифати мониторингининг баҳолаш кўрсаткичлари таълим жараёнида фаол иштирок этмайдиган иштирокчилар сонининг ўзгариши сифатни аниқлашга таъсир кўрсатмаслиги асосида такомиллаштирилган;

олий таълим муассасалари таълим сифати мониторинги таълим самарадорлигини технологик таъминлаш компонентларини диагностик ва бошқарув функцияси билан коррекциялаш асосида такомиллаштирилган;

олий таълим муассасаларида таълим сифати кўрсаткичлари кадрлар тайёрлаш фаолиятининг таъминоти, босқичлари ва баҳоловчи мезонлари (мустақил фикрлаш, башоратлаш, танқидий ва холис баҳолаш, креативлик, моделлаштириш) бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;

олий таълим сифати мониторингини амалга оширишнинг диагностик технологиялари (онлайн назорат, эксперт баҳолаш, ўз-ўзини баҳолаш) сифат ташхиси даражалари педагогик жараёнда содир бўладиган турли кутиладиган ва тасодифий вазиятларни прогнозлаштириш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:

олий таълим муассасаси таълим сифати мониторингининг баҳолаш кўрсаткичлари таълим жараёнида фаол иштирок этмайдиган иштирокчилар сонини ўзгариши сифатни аниқлашга таъсир кўрсатмаслик асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 22-қ/қ-сон қўшма қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги» низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 89-03-1678-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашнинг шаффофлиги ва мақбуллигини таъминлаш имконияти оширилган;

олий таълим муассасалари таълим сифати мониторинги таълим самарадорлигини технологик таъминлаш компонентларини диагностик ва бошқарув функцияси билан коррекциялашга доир таклиф ва тавсиялар «Педагогика» таълим соҳаси йўналиш (мутахассислик)лари малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 89-03-1678-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасаларини бошқариш мутахассислиги магистр-талабалари томонидан таълим сифати мониторингининг самарали ўзлаштирилишига эришилган;

олий таълим муассасаларида таълим сифати кўрсаткичлари кадрлар тайёрлаш фаолиятининг таъминоти, босқичлари ва баҳоловчи мезонлари (мустақил фикрлаш, башоратлаш, танқидий ва холис баҳолаш, креативлик, моделлаштириш) бўйича илмий-методик тавсиялар, шунингдек, таълим сифати мониторингини амалга оширишнинг диагностик технологиялари (онлайн назорат, эксперт баҳолаш, ўз-ўзини баҳолаш) сифат ташхиси даражаларини педагогик жараёнда содир бўладиган турли кутиладиган ва тасодифий вазиятларни прогнозлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги «Педагогика таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг малакавий педагогик амалиётларини доимий яшаш ҳудудларида ўташларини ташкил этиш тўғрисида»ги 10-қ/қ-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 89-03-1678-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида сифат диагностикаси ва коррекцияси самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish