Юсупов Кудратжон Мухаммадқодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ривожланиш шароитида қишлоқ хўжалигини малакали кадрлар билан таъминлашнинг бошқариш тизимини такомиллаштириш”; 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4255
Илмий раҳбар: Ташматов Шухратжон Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05
Расмий оппонентлар: Носиров Илхом Аббосовичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ривожланиш шароитида қишлоқ хўжалигининг келажакдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда малакали кадрлар билан таъминлашнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги мутахассисларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларида бозор талаблари ҳамда технологик ўзгаришларга мослашувчан лойиҳа асосидаги бошқарув тизимини жорий этиш механизми асосланган;
қишлоқ хўжалиги мутахассисларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларида аграр соҳани кадрлар билан таъминлашнинг мақсадли дастури “инновацион ва натижавий бошқарув” кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига “Таълим + Консалтинг + Сервис” интеграциялашган модели асосида хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш механизми ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги соҳасининг “функсионал”, “ташкилий-институционал” жараёнлари асосида қишлоқ хўжалиги кадрларини тайёрлашга оид ўқув дастурларини бошқариув тизимининг асосий қоидалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ривожланиш шароитида қишлоқ хўжалигини малакали кадрлар билан таъминлаш жараёни бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги мутахассисларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларида бозор талаблари ҳамда технологик ўзгаришларга мослашувчан лойиҳа асосидаги бошқарув тизимини жорий этиш механизми бўйича тавсия Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги таълим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 08-ноябрдаги 05/04-04-564-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий этилиши натижасида ресурсларни мослашувчан тақсимлашга, инновацион дастурларни амалга ошириш даврини қисқаришига, таълим тизимида таълим мазмунининг мунтазам янгилаб бориш имконияти яхшиланишга эришилган;
қишлоқ хўжалиги мутахассисларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларида аграр соҳани кадрлар билан таъминлашнинг “инновацион ва натижавий бошқарув” кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган мақсадли дастури бўйича берилган тавсия Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги таълим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 08-ноябрдаги 05/04-04-564-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигининг тармоқлари кесимида аниқ эҳтиёжга мос мутахассислар тайёрлашга, инновацион ўқув дастурларини яратилишига ҳамда “таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш” интеграциясини яҳшиланишига эришилган;
қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига “Таълим + Консалтинг + Сервис” интеграциялашган модели асосида хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш механизмини қўллаш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги таълим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 08-ноябрдаги 05/04-04-564-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатиш орқали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларини буйртмачи корхоналар эхтиёжларига мос равишда ташкил этилишига, марказларнинг буйджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадларини ортишига эришилган, молиявий барқарорлик ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланган;
қишлоқ хўжалиги соҳасининг “функсионал”, “ташкилий-институционал” жараёнлари асосида қишлоқ хўжалиги кадрларини тайёрлашга оид ўқув дастурларини бошқариув тизимининг асосий қоидалари юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги таълим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 08-ноябрдаги 05/04-04-564-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши таълим сифатини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, талабаларни замонавий билим ва кўникмаларни тизимли ўзлаштирилишини таъминлаб, ўқув жараёнини мунтазам мониторинг қилиш, бозор талабига мос мутахассислар тайёрлаш, ўқув жараёнларига илғор технологияларни жорий этиш имкониятларини кенгайтирган.