Рахманкулов Фарход Рахимкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мулкдорлар қатламида миллий ўзликни  англаш туйғуси мустаҳкамланишига маънавий  соҳадаги ислоҳотларнинг таъсири”, 09.00.04- Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal992
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яздонова Сахиба Курбановна, фалсафа фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Бугунги маънавий соҳадаги ислоҳотларнинг мулкдорлар қатламида миллий ўзликни англаш туйғусини мустаҳкамлашдаги позитив таъсирини асослаш ва ушбу жараённи оптималлаштириш борасида фаолият механизмини такомиллаштириш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда замонавий дунёқарашга асосланган миллий ўзликни теран англайдиган мулкдорлар авлодини шакллантиришга доир ижтимоий масъулиятлилик, манфаатдорлик, тартибга солувчилик каби мулкчиликка хос умуминсоний қонуниятлар ва Ватанпарварлик, миллатпарварлик, халқпарварлик сингари ахлоқий тамойиллар диалектикаси очиб берилган;
мулкдорлар қатлами орасида миллий ўзликни англаш жараёнига ижобий таъсир қилаётган маънавий фаолият ва маънавий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини оширишнинг потенсиал имкониятлари асосланган;
ҳар бир мулкдор ҳаёти ва маънавий қиёфасида миллий ўзликни англаш хусусиятини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштириш ушбу йўналишдаги ишларнинг натижадор ҳамда ижобий динамикасини таъминлашда бирламчи омил эканлиги мантиқий далилланган;
мамлакатимиз маънавий соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳозирги янгиланиши даврида мулкдорлар қатламида миллий ўзликни англаш туйғусини янада мустаҳкамлаш жараёнини оптималлаштиришнинг креативликка асосланган ижтимоий мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мулкдорлар қатламида миллий ўзликни англаш туйғуси мустаҳкамланишида маънавий соҳадаги ислоҳотларнинг конструктив таъсири бўйича ишлаб чиқилган назарий хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Янги Ўзбекистонда замонавий дунёқарашга асосланган миллий ўзликни теран англайдиган мулкдорлар авлодини шакллантиришга доир ижтимоий масъулиятлилик, манфаатдорлик, тартибга солувчилик каби мулкчиликка хос умуминсоний қонуниятлар ва Ватанпарварлик, миллатпарварлик, халқпарварлик сингари ахлоқий тамойиллар диалектикаси очиб берилганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг ҳар бир ишсиз ёш кесимида уларни иш билан таъминлашга қаратилган “Бандлик дастур”ини ишлаб чиқишда ва унинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 15-январдаги 1-08-21-115-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг молиявий, иқтисодий ва маънавий онгини юксалтиришга, уларда тадбиркорлик ҳамда мулкдорлик маданиятининг ошишига хизмат қилган;
мулкдорлар қатлами орасида миллий ўзликни англаш жараёнига ижобий таъсир қилаётган маънавий фаолият ва маънавий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини оширишнинг потенсиал имкониятлари асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясини 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар” номли бўлимида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 15-январдаги 02/02-03-сон  маълумотномаси). Натижада, партия фаолиятидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишга, ўқув-услубий қўлланмаларни илмий назарий жиҳатдан такомиллаштиришга ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини амалга оширишга хизмат қилган;
ҳар бир мулкдор ҳаёти ва маънавий қиёфасида миллий ўзликни англаш хусусиятини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштириш ушбу йўналишдаги ишларнинг натижадор ва ижобий динамикасини таъминлашда бирламчи омил эканлигига оид таклиф-тавсиялардан “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан 2022-2023-йилларда бажарилган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” номли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказининг 2024-йил 27-январдаги маълумотномаси). Натижада, амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлаш билан биргаликда, республикамиз аҳолисининг мулкдорлик, хусусан, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
мамлакатимиз маънавий соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳозирги янгиланиши даврида мулкдорлар қатламида миллий ўзликни англаш туйғусини янада мустаҳкамлаш жараёнини оптималлаштиришнинг креативликка асосланган ижтимоий мезонлари аниқланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-декабрдаги “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 765-сонли Қарорининг 4-банди ижроси таъминлаш юзасидан 2023-йилда ўтказилган  “Ёшларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш” номли дастурини ишлаб чиқишда ҳамда унинг ижросини таъминлашда  фойдаланилган (“Ёшлар – келажагимиз” жамғармасининг 2024-йил 18-январдаги 8-12/4-18-25-12-сон маълумотномаси). Натижада, республика аҳолиси, айниқса, ёшларнинг маънавий ва иқтисодий дунёқарашини юксалтиришга, уларда мулкдорликка бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish