Ишонкулова Норбийе Исламовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек оиласидаги деструктив низолар намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P935.
Илмий раҳбар: Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.P.43.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Утепбергенов Марат Алланазарович психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек оиласида деструктив низолар намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ва тегишли тавсия ҳамда хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эр-хотиннинг индивидуал қарашлари орасидаги номутаносибликка кўра томонларнинг оилавий қадриятларидаги фарқлар мулоқотда компромисс ва ҳамкорликка интилиш кўникмасининг турли ракурсларда намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли ўзаро муносабатлардаги латент низоларнинг деструктив конфликтга оилавий мулоқотдаги мотивацион тўсиқлар орқали ўзгариши аниқланган;
оилавий муносабатларда эр-хотин орасида агрессивликнинг намоён бўлиши эркакларда жисмоний, аёлларда вербал тажовузкорликнинг негативизм орқали экстрапунитив реакцияларда ифодаланишига кўра оиладаги роллар тақсимотини душманлик атрибутига оид иррационал установкалар таъсирида аффектив баҳолаш билан бевосита боғлиқлиги далилланган;
оилада деструктив низоларнинг шаклланиш динамикаси шахслараро муносабатларда асабийлашганлик, ўта тажовузкорлик, руҳий сиқилиш, тортинчоқлик, таъсирчанлик сингари ижтимоий-психологик хусусиятларнинг дифференциал намоён бўлишига асосланиб, эр ва хотиннинг ижтимоий ролларни интернал локус назорат сустлиги орқали шахсий автономияларни чекловчи омил сифатида иррационал баҳолаши натижасида салбий векторга эга бўлиши тасдиқланган;
низоли вазиятларда эр-хотиннинг конструктив муносабатларини сақлаб қолиш оилавий келишмовчиликларда эмоциялар назорати, оптимистик кайфиятнинг устунлиги, позитив мулоқотмандлик, шахслараро эмпатия, интернал локус назоратнинг “бошқаларни қабул қилиш” ракурсида ифодаланиши муҳимлигига кўра ролли кутилмалардаги иррационал установкаларни толерантлик сифатлари асосида рационалга ўзгариши орқали меъёрий конформизмнинг намоён бўлишига боғлиқ эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек оиласида деструктив низолар намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга осширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
эр-хотиннинг индивидуал қарашлари орасидаги номутаносибликка кўра томонларнинг оилавий қадриятларидаги фарқлар мулоқотда компромисс ва ҳамкорликка интилиш кўникмасининг турли ракурсларда намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли ўзаро муносабатлардаги латент низоларнинг деструктив конфликтга оилавий мулоқотдаги мотивацион тўсиқлар орқали ўзгариши аниқланганлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-462-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-462а сонли маълумотномаси). Натижада марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотини янада бойиши таъминланишига хизмат қилган;
оилавий муносабатларда эр-хотин орасида агрессивликнинг намоён бўлиши эркакларда жисмоний, аёлларда вербал тажовузкорликнинг негативизм орқали экстрапунитив реакцияларда ифодаланишига кўра оиладаги роллар тақсимотини душманлик атрибутига оид иррационал установкалар таъсирида аффектив баҳолаш билан бевосита боғлиқлиги далилланганлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-462-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” “Оила психологияси”  модулига киритилган (Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-462а сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида оилавий муносабатларда деструктив низолар олдини олишни аниқлашнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
оилада деструктив низоларнинг шаклланиш динамикаси шахслараро муносабатларда асабийлашганлик, ўта тажовузкорлик, руҳий сиқилиш, тортинчоқлик, таъсирчанлик сингари ижтимоий-психологик хусусиятларнинг дифференциал намоён бўлишига асосланиб, эр ва хотиннинг ижтимоий ролларни интернал локус назорат сустлиги орқали шахсий автономияларни чекловчи омил сифатида иррационал баҳолаши натижасида салбий векторга эга бўлиши тасдиқланганлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-462-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” “Оила психологияси”  модулига киритилган (Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-462а сонли маълумотномаси). Натижада Психология ўқув-илмий марказининг малака ошириш курслари ўқув дастурларининг ишлаб чиқилишида фойдаланишга эришилган.
низоли вазиятларда эр-хотиннинг конструктив муносабатларини сақлаб қолиш оилавий келишмовчиликларда эмоциялар назорати, оптимистик кайфиятнинг устунлиги, позитив мулоқотмандлик, шахслараро эмпатия, интернал локус назоратнинг “бошқаларни қабул қилиш” ракурсида ифодаланиши муҳимлигига кўра ролли кутилмалардаги иррационал установкаларни толерантлик сифатлари асосида рационалга ўзгариши орқали меъёрий конформизмнинг намоён бўлишига боғлиқ эканлиги асосланганлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-462-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” “Оила психологияси”  модулига киритилган (Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-462а сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши таълим муассасаларида касбий фаолият юритадиган мутахассислар ва амалиётчи психологларни психологик хизмат фаолиятига доир, малака ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish