Холмирзаев Шавкат Абдулазизовичнинг фалсафа доктори (PhD)      диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳамкорлик педагогикаси асосида хулқида оғишиши бўлган ўсмирлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш (14-15 ёшли ўқувчилар мисолида)” 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 8180 (В2025.6.)
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Исмоилов Темур Исламович,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01
Расмий оппонентлар: Саматов Дилшодбек Тохиржонович Андижон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc); Муталов Саидакбар Хамидулло ўғли Наманган давлат педагогика институти доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳамкорлик педагогикаси асосида хулқида оғишиши бўлган ўсмирлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хулқида оғишиши бўлган ўсмирлар билан ишлаш жараёнида ҳамкорлик педагогикасининг тарбиявий жараённи ўзаро ҳамкорлик ва педагогик мулоқот асосида ташкил этиш, педагогик таъсирнинг ижтимоийлашувга йўналтирилган механизмларини шакллантиришдаги дидактиклари асосланган;
ҳамкорлик педагогикаси асосида хулқида оғишиши бўлган ўсмирларнинг хулқ-атворини ижтимоий меъёрлар ва жамоавий фаолият асосида шакллантиришга йўналтирилган тарбиявий механизмнинг мазмуний компонентлари, структуравий модели ва амалга ошириш босқичлари аниқланган;
ҳамкорлик педагогикаси асосида ташкил этилган тарбиявий фаолиятнинг ўсмирларнинг ижтимоий фаоллиги, жамоага мослашуви, масъулиятли хулқ-атвори ва тарбиявий жараёндаги фаол иштирокини таъминлашдаги педагогик самарадорлиги тажриба-синов ишлари орқали илмий жиҳатдан далилланган;
хулқида оғишиши бўлган ўсмирлар билан ишлаш жараёнида ҳамкорлик педагогикасини қўллаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи педагогик мезонлар, кўрсаткичлар ва даражалар тизими ишлаб чиқилиб, тарбиявий фаолиятни педагогик мониторинг қилиш ва баҳолашнинг методик асослари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
хулқида оғишиши бўлган ўсмирлар билан ишлаш жараёнида ҳамкорлик педагогикасининг тарбиявий жараённи ўзаро ҳамкорлик ва педагогик мулоқот асосида ташкил этиш, педагогик таъсирнинг ижтимоийлашувга йўналтирилган механизмларини шакллантиришдаги дидактиклари асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил               6-ноябрдаги 491-сон буйруғига асосан берилган 491048-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳамкорлик педагогикаси асосида ўсмирлар хулқидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган.
ҳамкорлик педагогикаси асосида хулқида оғишиши бўлган ўсмирларнинг хулқ-атворини ижтимоий меъёрлар ва жамоавий фаолият асосида шакллантиришга йўналтирилган тарбиявий механизмнинг мазмуний компонентлари, структуравий модели ва амалга ошириш босқичлари аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 20-майдаги 04-14-06-839-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмирлар хулқидаги оғишишни педагогик жараён билан боғлашга қаратилган назарий-методологик ёндашув такомиллаштирилган. 
ҳамкорлик педагогикаси асосида ташкил этилган тарбиявий фаолиятнинг ўсмирларнинг ижтимоий фаоллиги, жамоага мослашуви, масъулиятли хулқ-атвори ва тарбиявий жараёндаги фаол иштирокини таъминлашдаги педагогик самарадорлиги  бўйича таклиф ва тавфсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғига асосан берилган 491048-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўсмирлар онгини руҳий, ахлоқий, социал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича янги педагогик- технологик ечимлардан иборат ҳамкорлик педагогикаси тамойилларини ўзида мужассам этиш даражаси шакллантирилган.
хулқида оғишиши бўлган ўсмирлар билан ишлаш жараёнида ҳамкорлик педагогикасини қўллаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи педагогик мезонлар, кўрсаткичлар ва даражалар тизими ишлаб чиқилиб, тарбиявий фаолиятни педагогик мониторинг қилиш ва баҳолашнинг методик асослари исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 20-майдаги 04-14-06-839-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳамкорлик педагогикасини девиант хулқни коррексия қилишда қўллаш самарадорлигини муқобил педагогик тажрибалар билан таққослама таҳлил асосида баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish