Юлдашев Равшанжон Расулжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ипак қурти ва озуқасини авжлантириш электротехнологиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” , 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5388.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Тўхтамишев Ботир Қўнишевич техника фанлари доктори, профессор; Махмудов Нуриддин Махамадали ўғли  техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ипак қурти уруғларининг жонланиш даражаси ва  уларнинг яшовчанлигини ошириш, экологик соф озуқа тайёрлаш ва  уларнинг маҳсулдорлигини кўпайтириш  учун уруғи, қурти, тут дарахти новдаси ва баргига электр фаоллаштирилган сув (ЭФС) ҳамда ултрабинафша нур (УБН) билан ишлов бериб авжлантириш электротехнологиясини ишлаб чиқиш ҳамда параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ипак қурти уруғи, қурти, тут дарахти новдаси ва баргига ЭФС ҳамда УБН билан ишлов бериб уларни авжлантирадиган электротехнология ва қурилмалар ишлаб чиқилган;
ипак қурти уруғи ва қуртига  ЭФС ва  УБН билан ишлов бериб авжлантириш электротехнологияси ва қурилмалари уларнинг жонланиш даражаси ҳамда яшовчанлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
тут дарахти новдаси ва баргига УБН ва ЭФС билан ишлов бериб авжлантириш электротехнологияси ва қурилмаси уларнинг маҳсулдорлигини ошириш шартидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган;
УБН билан тут дарахти новдалари ва баргларига ишлов берадиган қурилманинг параметрлари тут новдаларининг барглар сони ҳамда барглар массасини максимумга интилиш шартидан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипак қурти уруғи, қурти, тут дарахти новдаси ва баргига ЭФС ҳамда УБН билан ишлов бериш электротехнологиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
     ипак қурти уруғи, қурти, тут дарахти новдаси ва баргига ЭФС  ва  УБН билан ишлов бериб авжлантириш электротехнологияси Наманган вилоятининг Тоʼрақоʼргʼон туманидаги “ТЎРАҚЎРҒОН ЗИЛОЛ АГРОПИЛЛА” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/01-05/02-05/04-03-289-сонли маълумотномаси). Натижада,  ипак қуртлари яхши ривожланиб, тут баргларининг озуқавийлиги ошиши ҳисобига, пилла ҳосилдорлиги 39-40 фоизга ошиб, бир қутидан ўртача 84 кг, яъни қўшимча 24 кг пилла ҳосили олинган;
ипак қурти уруғи, қурти, тут дарахти новдаси ва баргига ЭФС ҳамда УБН билан ишлов бериб авжлантириш электротехнологияси Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг  “Ипак қурти ва тут дарахти касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш” лабораторияси билан ҳамкорликда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/01-05/02-05/04-03-289-сонли маълумотномаси). Натижада, плантациядаги тут дарахтларининг баргини сон ва сифат коʼрсаткичлари яхшиланиб,барг ҳосилини 2-3 баробарга кўпайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish