Юсупова Зиюар Руъстем қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аралаш хомашёдан майда нақшли ўрилишлдаги костюмбоп тўқималарни олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/5126
Илмий раҳбар: Хасанов Бахадиржон Кимсанбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилла Лолашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гуломжон Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аралаш хомашёдан  янги ўрилишли костюмбоп тўқималарни лойиҳалаш, муқобил технологик параметрларини аниқлаш ҳамда уларнинг сифат кўрсаткичларини оширишга қаратилган ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
костюмбоп тўқималарнинг ассортиментини кенгайтириш мақсадида аралаш таркибли хомашёдан янги  уч ҳил ўрилишдаги костюмбоп тўқималар ишлаб чиқилган ва уларнинг тузилиш параметрлари олинган намуналарнинг таҳлили асосида аниқланган;
аралаш таркибли костюмбоп тўқималарни янги ассортименти тўқиманинг тузилиш омилларининг: тўқув ўрилишинг раппорти, раппортдаги қопланишлар сони ва ипларни кесишишлари сони бўйича лойиҳалашнинг янги услуби ишлаб чиқилган;
тўқиманинг тузилиш кўрсаткичлари ҳамда физик-механик хусусиятларига ўрилиш раппортидаги қопланишлар сонини тўқиманинг  ҳусусиятларига тасир этиш қонониятлари олинган тўқималарнинг намуналар тузилишини таҳлил қилиш асосида аниқланган;
аралаш тарикибли тўқимани тузилиш параметрларини оптималлаш ва тўқув дастгоҳида ҳосил бўлиш жараёнида танда ипларини узилишини камайтириш мақсадида янги ўрилишли костюмбоп тўқималарни тўқув дастгоҳида шаклланишига таъсир этувчи омилларнинг муқобил параметрлари олиннган кўп омилли регрессион моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аралаш хомашёдан янги ўрилишли костюмбоп  тўқима яратиш бўйича эришилган натижалар асосида: 
аралаш  хомашёдан ишлаб чиқарилган янги ўрилишли костюмбоп тўқималар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “Узwоолентех”  корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг  15-январдаги № 02/06-74-сонли   маълумотномаси). Натижада аралаш хомашёдан янги ўрилишли костюмбоп  тўқима ишлаб чиқарилган, тўқима ассортименти кўпайган ва сифат кўрсаткичларини 14,4% га оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish