Хожабаев Алишер Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистондаги Хўжакўл кони ганчи ва ноорганик хомашёлари асосида гипсли деворбоп маҳсулот таркибларини ишлаб чиқиш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”, 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4325
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Усманов Хикматула Лутпуллаевич, т.ф.д. проф. (DSc), Камилов Хабибилла Хамидович, т.ф.д. проф. (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.Т.02.М
Расмий оппонентлар: Адинаев Хидир Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Шакиров Туйғунжон Турғунович – техника фанлари номзоди, профессор.
Этакчи ташкилот номи: Тошкент кимё технология илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистондаги Хўжакўл кони ганчи ва ноорганик хомашёлари асосида гипсли деворбоп маҳсулотининг таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хўжакўл кони ганчи ва модификацияловчи минерал хом ашёларнинг кимёвий ва минералогик таркибларини ҳисобга олган ҳолда улардан гипсли деворбоп материалларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш имкониятлари аниқланган;
металлургия шлаклари билан фосфогипс таркибини модификациялаш орқали ундаги сувда эрувчан 〖PO〗_4^(3-) ионини нейтраллаштиришга эришилган;
Хўжакўл кони ганчига 700 оС да термик ишлов бериб, унинг таркибидаги гилтупроқни фаоллаштириш ва модификацияловчи қўшимчалар (5% оҳак, 3% суюқ шиша)дан фойдаланиш ҳисобига сув таъсирига чидамли гипсли деворбоп блоклар олишга эришилган;
ганч ва модификацияловчи қўшимчалардан фойдаланган холда сув таъсирига чидамли гипсли деворбоп блоклар ишлаб чиқаришнинг технологик параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистондаги Хўжакўл кони ганчи ва ноорганик хомашёлари асосида гипсли деворбоп маҳсулот таркибларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ганч ва модификацияловчи қўшимчалар асосидаги гипсли деворбоп блокларнинг таркиблари "НУКУС ПРЕСС БЕТОН СТРОЙ" МЧЖда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 03-07/01-4201-сон маълумотномаси). Натижада гипсли деворбоп блокларни серияли ишлаб чиқаришга эришилган.
ишлаб чиқилган гипсли деворбоп намуналарининг физик-механик ва технологик хоссалари ҚҚДУ КИСЛ "Қурилиш материаллари" сертификатланган лабораториясида синовдан ўтказилди (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 03-07/01-4201-сон маълумотномаси). Натижада ўртача зичлиги 900 кг/м3 ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 6.3 МПа бўлган гипсли деворбоп блоклар ишлаб чиқаришга эришилган.