Хасанова Гулноза Илҳом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятини ривожлантириш механизмлари” 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1931
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мелиев Хамидилла Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса(муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01 .
Расмий оппонентлар: Тайланова Шоҳида Зайниевна п.ф.д. (DSc), профессор, Зарипов Лочин Рустамович п.ф.д. (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Интегратив ёндашув асосида мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятини ривожлантиришнинг оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари интегратив ёндашув механизмларига кўра талабаларнинг индивидуал таълим траекториясига асосланган мустақил ўқув-билиш фаолияти асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини ривожлантиришнинг методик модели талабалар фаолиятини интерфаол муҳитга интеграциялаш стратегияларини адаптив-мотивацион босқичларда вариативлигига кўра қўллаш, креатив ва инновацион-амалий фаолиятга йўналтирилган ўқув-топшириқларини мураккаблик даражасини кенгайтиришга қаратилган уч босқичли (тайёрлов, ривожлантирувчи, якуний) дидактик алгоритмнинг касбий шаклланиш билан бевосита интегративлигини таъминлаш механизмлари орқали ривожлантирилган.
интегратив ёндашув асосида мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини ривожлантириш механизмингнинг дидактик таъминотини мазмунли, методик, ташкилий фанлараро алоқадорликни таъминлашга кўра талабаларнинг тезкор фикрлаш, интенсив таҳлил ва шахсий-ижодий кўникмаларини барқарор ривожлантирувчи интегратив машғулот шаклларни трансформация қилиш орқали ривожлантирилган;
мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини интегратив ёндашув механизмлари талабаларда тадқиқотчилик ва тажрибавий-методик кўникмаларни ривожлантиришга кўра муаммоли вазифаларга инноватив хусусиятлар орқали ечим топишда педагогик амалиёт билан дуал таълимни интегратив идентификациялаш асосида ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интегратив ёндашув асосида мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари амалиётга қуйидаги йўналишларда жорий этилди:
мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари интегратив ёндашув механизмларига кўра талабаларнинг индивидуал таълим траекториясига асосланган мустақил ўқув-билиш фаолияти асосида аниқлаштиришга оид ишлаб чиқилган тавсиялар Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи ҳамда ушбу буйруқ асосида берилган 233-221-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларининг мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг педагогик қобилиятларининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш имконияти яратилди.
мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини ривожлантиришнинг методик модели талабалар фаолиятини интерфаол муҳитга интеграциялаш стратегияларини адаптив-мотивацион босқичларда вариативлигига кўра қўллаш, креатив ва инновацион-амалий фаолиятга йўналтирилган ўқув-топшириқларини мураккаблик даражасини кенгайтиришга қаратилган уч босқичли (тайёрлов, ривожлантирувчи, якуний) дидактик алгоритмнинг касбий шаклланиш билан бевосита интегративлигини таъминлаш механизмлари орқали ривожлантиришга доир таклифлар ҳам мазкур ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-221-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада замонавий педагогик технологиялар асосида талабаларнинг касбий-педагогик ва психологик фаолиятини интегратив йўналишда ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
интегратив ёндашув асосида мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини ривожлантириш механизмингнинг дидактик таъминотини мазмунли, методик, ташкилий фанлараро алоқадорликни таъминлашга кўра талабаларнинг тезкор фикрлаш, интенсив таҳлил ва шахсий-ижодий кўникмаларини барқарор ривожлантирувчи интегратив машғулот шаклларни трансформация қилиш орқали ривожлантиришга доир тавсиялар асосида Педагог-тарбиячи мутахассисларнинг касбий компетенсиясини оширишга интегратив ёндашув номли дастурий платформа ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган № ДГУ 23835-рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача таълим йўналиши талабалари педагогик қобилиятларини ривожлантириш шарт-шароитлари ва дидактик тамойилларини ўрганиш самарадорлиги ошди.
мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг педагогик қобилиятларини интегратив ёндашув механизмлари талабаларда тадқиқотчилик ва тажрибавий-методик кўникмаларни ривожлантиришга кўра муаммоли вазифаларга инноватив хусусиятлар орқали ечим топишда педагогик амалиёт билан дуал таълимни интегратив идентификациялаш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-221-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида мактабгача таълим йўналиши талабалари педагогик қобилиятларини тизимли ва комплекс таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилди.