Холдорова Гулноза Ҳусниддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алишер Навоий ижодига туркигўй салафларининг таъсири”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3772. 
Илмий раҳбар: Сулаймонов Мўминжон Юсубжонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Санобар Панжиевна, филология фанлари доктори, профессор; Исмоилов Илёс, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ижодига туркигўй салафларининг таъсирини очиб бериш орқали шоир асарларида ўзигача мавжуд адабий анъаналарни ривожлантирганини илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий ижоди ўрганилиш тарихини замонавий миллий ва хорижий тадқиқотларга таяниб, туркий адабиётдаги мавжуд тенденсия, анъана ва бадиий образлар тасвири Навоий ижодий талқинлари, туркий адабиётнинг, хусусан, туркигўй салафларнинг ўрни, анъана, янгилик, маҳорат масалалари ворисийлик тамойиллари асосида далилланган; 
Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакий каби адибларнинг дидактик қарашлари Алишер Навоий талқинлари билан уйғунлиги асосланган, шоир асарлари сюжети ва композициясининг структурал жиҳатлари, тасвир мутаносиблигидаги ғоявий-мазмун ҳамда шаклий бадиий ифодалари аниқланган;
Алишер Навоий ахлоқий-таълимий талқин ва қарашларининг туркигўй салафлар  ижоди билан бадиий ифода, тасвирлар композициясидаги пухта муқоясалар, маърифий-ирфоний қарашлар тизими, услубий такомили, бадиий тасвирларнинг муштарак ҳамда фарқли жиҳатлари очиб берилган; 
Саккокий, Гадоий, Лутфий, Атойи каби туркигўй салафларнинг мумтоз бадииятдаги даражаси ва ўрни, уларнинг кучли таъсири Навоий адабий-эстетик тафаккурининг туркона адабий анъаналар замирида ривожланганлиги, поетик такомили ва бетакрорлиги типологик аспект орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алишер Навоий ижодига туркигўй салафларининг таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:
Алишер Навоий ижоди ўрганилиш тарихини замонавий миллий ва хорижий тадқиқотларга таяниб, туркий адабиётдаги мавжуд тенденсия, анъана ва бадиий образлар тасвири Навоий ижодий талқинлари, туркий адабиётнинг, хусусан, туркигўй салафларнинг ўрни, анъана, янгилик, маҳорат масалалари ворисийлик тамойиллари асосида далилланган хулоса ва натижалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2023-2024-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-майдаги 04/1-1843-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа Алишер Навоий ижодига туркигўй салафларнинг таъсирини изоҳловчи назарий маълумотлар билан бойитилган; 
Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакий каби адибларнинг дидактик қарашлари Алишер Навоий талқинлари билан уйғунлиги асосланган, шоир асарлари сюжети ва композициясининг структурал жиҳатлари, тасвир мутаносиблигидаги ғоявий-мазмун ҳамда шаклий бадиий ифодалари аниқланган фикр ва мулоҳазалардан 2018-2020-йилларда ПЗ – 20170926459 «Навоийшунослик тарихи» (ХХ-ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-декабрдаги 01-4177-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг Алишер Навоий ижоди бўйича айрим мунозарали жиҳатлари тарихий-илмий асосга эга маълумотлар билан тўлдирилган;
Алишер Навоий ахлоқий-таълимий талқин ва қарашларининг туркигўй салафлар  ижоди билан бадиий ифода, тасвирлар композициясидаги пухта муқоясалар, маърифий-ирфоний қарашлар тизими, услубий такомили, бадиий тасвирларнинг муштарак ҳамда фарқли жиҳатлари очиб берилган ҳамда Саккокий, Гадоий, Лутфий, Атойи каби туркигўй салафларнинг мумтоз бадииятдаги даражаси ва ўрни, уларнинг кучли таъсири Навоий адабий-эстетик тафаккурининг туркона адабий анъаналар замирида ривожланганлиги, поетик такомили ва бетакрорлиги типологик аспект орқали исботланган  масалаларга оид хулосалардан 2024-2025-йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон-24» ижодий бирлашмаси «Ўзбекистон» телерадиоканали томонидан тайёрланган «Таълим ва тараққиёт», «Адабий жараён», «Ғазал бўстони» каби дастурларнинг ссенарийларини ёзишда, эшиттириш ва телекўрсатувлар тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телереадио-компаниясининг 2025-йил 15-майдаги 05-09-669-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмийлик, оммабоплик ва мазмуний кўлами ортиб, улар асосли далил ва фактлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish