Пўлатова Иродахон Илхомжон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги туғилиш ҳамда ўлим тушунчаларини ифодаловчи эвфемизмларнинг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6602.
Илмий раҳбар: Ганиева Шодия Азизовна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Сулайманова Нилуфар Жаббаровна, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Юлдашев Фаррух Ҳақбердиевич.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги туғилиш ҳамда ўлим тушунчаларини ифодаловчи эвфемизмларнинг лексик-семантик жиҳатлари, икки халқ маданий тафаккуридаги ўхшаш ва фарқли белгилар асосида уларнинг лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилларидаги туғилиш ҳамда ўлим тушунчаларини ифодаловчи эвфемизмлар тизимли равишда аниқланиб, эвфемизм ва унга ёндош бўлган дисфемизм, табу, меллиоратив, метафора, ўхшатиш, оксиморон сингари лингвистик ҳодисалар орқали тилнинг юмшатиш, салбий таъсирни кучайтириш, камситиш ёки ахлоқий ва маданий меъёрларга мослашишга қаратилган функционал-семантик хусусиятлари лингвомаданий ёндашув асосида очиб берилган;
ҳар икки тил эвфемизмларидаги мавжуд ўхшаш ва фарқли жиҳатлари инглиз тилида туғилиш билан боғлиқ blessed with life – ҳомиладорлик, оналик неъмати, chosen by the heavens – янги ҳаётнинг илоҳий инояти; ўлим билан боғлиқ “to meet one’s Maker” яратганга қайтиш, departed this life – ҳаётдан кўз юммоқ (ҳаётдан кетмоқ); ўзбек тилидаги фарзанд неъмати билан сийланмоқ, ёруғ дунёга келмоқ; ўлим ҳақидаги боқий дунёга риҳлат этмоқ, омонатини топширмоқ сингари эвфемик бирликларнинг маданий-ижтимоий детерминантлашган ва прагматик функциялари лингвомаданий нуқтайи назардан очиб берилган;
туғилиш ва ўлим тушунчасини ифодаловчи эвфемизмлар халқнинг диний ва фалсафий тафаккури, маданий қадриятлари ва ижтимоий-маънавий идроки ҳамда бойликлари билан алоқадор эканлиги кўзи ёримоқ, фарзанд ато қилмоқ, a bearer is a journey, join the family; жон таслим қилмоқ, омонатини топширмоқ; meet one’s maker, rest in peace каби фразеологик бирликлар таҳлили воситасида асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги мақолларда қўлланилган ўлим ва туғилиш мавзусидаги эвфемик бирликларнинг эмоционал таъсирчанликни ҳамда миллий тафаккурни ифодаловчи лингвомаданий восита сифатидаги хусусиятлари қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиниб, ўзбек тилидаги мақолларда мазкур бирликларнинг ахлоқий-дидактик ва маънавий қадриятларга таяниб шаклланиши, инглиз тилидаги мақолларда эса метафорик, идиоматик ва фалсафий ифода воситалари орқали намоён бўлиши илмий далиллар асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида туғилиш ва ўлим тушунчаларини ифодаловчи эвфемизмларнинг лингвомаданий тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбек ва инглиз тилларидаги туғилиш ҳамда ўлим тушунчаларини ифодаловчи эвфемизмлар тизимли равишда аниқланиб, эвфемизм ва унга ёндош бўлган дисфемизм, табу, меллиоратив, метафора, ўхшатиш, оксиморон сингари лингвистик ҳодисалар орқали тилнинг юмшатиш, салбий таъсирни кучайтириш, камситиш ёки ахлоқий ва маданий меъёрларга мослашишга қаратилган функционал-семантик хусусиятлари лингвомаданий ёндашув асосида очиб берилганлигига доир хулосалардан 2023-2024-йилларда бажарилган IZ-2019081663 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган( Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-октябрдаги 01/4-4728-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратишда туғилиш ва ўлим мавзусидаги эвфемизмларнинг шаклланиш механизмлари асосида корпусга киритилаётган матнларнинг семантик жиҳатдан таҳлил қилиниши, эвфемик бирликларнинг контекстуал юки аниқланиши, уларнинг стилистик ва прагматик функцияларини белгилаш имконияти вужудга келди. Хусусан, ўзбек тилидаги туғилиш эвфемизмлари ҳисобланган кўзи ёримоқ, фарзанд ато қилмоқ;ўлим мавзусидаги жон таслим қилмоқ, омонатини топширмоқ каби эвфемик бирликлар ёрдамида Алишер Навоий достонларидаги ҳаёт жараёни билан боғлиқ поэтик структуралар аниқланди.
ўзбек тилидаги мақолларда ўлим-туғилиш мавзуси ахлоқий-дидактик ҳамда маънавий қадриятлар асосида қурилиши, инглиз тилидаги мақолларда метафорик, идиоматик ва фалсафий бирликлар орқали ифодаланиши, эвфемизмларнинг мақолларда қўлланиши эмоционал таъсирчанликни ва миллий тафаккурни намоён қилувчи муҳим тил бирлиги эканлиги; ҳар икки тил эвфемизмларидаги мавжуд ўхшашлик ва фарқлилик яъни инглиз тилида туғилиш билан боғлиқ blessed with life – ҳомиладорлик, оналик неъмати, chosen by the heavens – янги ҳаётнинг илоҳий инояти; ўлим билан боғлиқ “to meet one’s Maker” яратганга қайтиш, departed this life – ҳаётдан кўз юммоқ (ҳаётдан кетмоқ); ўзбек тилидаги фарзанд неъмати билан сийланмоқ, ёруғ дунёга келмоқ; ўлим ҳақидаги боқий дунёга риҳлат этмоқ, омонатини топширмоқ сингари эвфемик бирликларнинг маданий ва прагматик функциялари лингвомаданий нуқтайи назардан очиб берилганлигига доир хулосалардан 2024-2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 16-июндаги 26-36-1010-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда кўрсатув ва эшиттиришларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси кучайтирилишига эришилган;
туғилиш ва ўлим тушунчасини ифодаловчи кўзи ёримоқ, фарзанд ато қилмоқ, a bearer is a journey, join the family; жон таслим қилмоқ, омонатини топширмоқ meet one’s maker, rest in peace каби эвфемизмлар уларнинг миллий тафаккур, маданий қадриятлар ва ижтимоий онг билан алоқадор хусусиятлари аниқланганлигига доир илмий хулоса ва тавсиялардан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали”да ўтказилган семинар машғулотларида мулоқот жараёнида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 5-июндаги 153-сон маълумотномаси). Натижада семинар иштирокчиларига илмий далилларга асосланган фикр-мулоҳазалар берилиб, улар мулоқотдаги юмшатиш самарадорлигини ошириш имконияти учун хизмат қилган.