Балтаев Умид Рустамовичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Ped2610
Илмий раҳбар: Ражабов Тўхтасин Ибодович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар),
ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор; Қиямов Нишон Садикович педагогика фанлари доктори (DSc) профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиларини мақом, чолғу, куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш методикасини такомиллаштирининг долзарблиги мақом санъати ҳамда халқ меросининг пневматик (руҳий) ва семантик мазмунини қиёсий-герменевтик таҳлил қилиш, бадиий тафаккурни шакллантиришнинг инновацион-педагогик детерминантларини қиёсий таҳлил қилиш орқали илмий асосланган;
ўқувчиларни мақом куй ва ашулалари воситасида тарбиялашнинг дидактик мазмуни шахснинг ижтимоий-маданий идентификациясини таъминловчи чолғу ижрочилигини миллий-маънавий қадриятлар ретранслацияси сифатида талқин қилиш, бадиий ҳис-туйғуларни эстетик-сезувчанлик даражада ривожлантириш ва мусиқий тафаккурни эвристик характерга йўналтириш механизми орқали такомиллаштирилган;
ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиларини халқ мусиқий мероси воситасида классик мақомлар “Бузрук” “Рост”, “Наво”, Дугоҳ”, “Сегоҳ”,Ироқ” каби куй-қўшиқларнинг семантик мазмунини ансамбл машғулотлари, креатив лойиҳалар ва илмий-амалий платформалар билан интеграциялаш, ўқувчининг эмоционал-персептив реакцияси, рефлексив-аналитик тафаккури ўртасидаги динамик уйғунликни та'минлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни мақом, чолғу, куй ва ашуллалари воситасида тарбиялашнинг мезони мослашувчанлик, вариативлилик, қат'иятлилик, метакогнитивлик, оптимал ечимларни танлашнинг дидактик имконияти мақом ва куйларни тинглаш, уларнинг оҳанги, ритми ва турли куй ва мақомларни солиштириш, ҳис-туйғуларга асосланган ҳолда ўзида ишонч ҳиссини ҳосил қилиш каби механизмларни ижро хусусиятларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш механизмини такомиллаштириш ҳақидаги маълумотлар ҳамда мусиқий-педагогик фаолиятда қўллаган методик ёндашувлар, қарашлар педагогик тизим компонентлари мусиқий-педагогик фаолиятнинг мақсади ва мазмуни, қўлланилган шакл ва воситалар, педагогик шарт-шароитларга доир таклифлардан “30211202-Вокал санъати (анъанавий хонандалик)” ҳамда “30211306 - анъанавий чолғу ижрочилиги таълим йўналишларининг “Анъанавий Хонандалик” фанлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 2025-йил 13 - январдаги 02-12-17-198–сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялашда мусиқий-педагогик мерос ва замонавий педагогик назариялар ўртасидаги умумий хусусиятларга оид тавсиялар “Мақом якка хонандалиги” фанидан ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022-йил 9-сентйбрдаги 302-сонли маълумотномаси) Натижада, ўқувчиларни мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш жараёнининг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларни мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, уни танлаш принциплари, омиллари, когнитив, шахсга ёʻналтирилган технологияларни қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган таълим технологияларидан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси “Ассалом Хоразм” кўрсатувининг ссенарийсига киритилган ва мақсадли фойдаланилган ҳолда давра суҳбати ташкил этилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-декабрдаги 1093-маълумотномаси). Натижада, суҳбат жараёни ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши тўғрисидаги қарашлардан унумли фойдаланилган.
ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари ўқувчиларини мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялаш ўқувчиларда эмоционал-лабилизацияни келтириб чиқаришни ўз таркибига олувчи дидактик шарт-шароитларни замонавий ёндашув тамойилларига асосланган методологик иш шаклларини рекурсив механизм сифатида амалиётда фойдаланишга доир тавсиялардан “ОТ-Ф1-002 Ёшларда миллий ғоя ва мавкуравий иммунитетни шакиллантиришнинг психологик механизмлари” номли лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалда фойданилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 6-январдаги 01-04/61-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни мақом чолғу куй ва ашуллалари воситасида тарбиялашнинг мазмуни такомиллаштирилган.