Қобилқориев Қудратилла Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9251.
Илмий раҳбар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дойра ижрочилиги малакаларининг дидактик имкониятлари креатив ритмик машқлар асосида талабаларнинг ижрочилик малакасини форматив ривожлантириш, индивидуаллик, ансамбл, оркестр, кичик гуруҳ ҳамда жамоавий ижрочилик компетенсияларини мусиқий таълим жараёнига интенсионал сингдириш орқали касбий ва педагогик компонентларни консептуал такомиллаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш методикаси талабаларда ижрочилик кўникмасини ривожлантиришда дойра чолғуси воситасида ансамбл бошқаруви, ижрода рез, импровизацион ижро ҳамда тескари зарбларни дойра ижрочилиги амалиётига функсионал қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги методик малакалари дойра нота тизимидаги юқори ва пастки қўл зарб усулларига ижро жараёнида полиритмияни қўллаш орқали ритмик контраст ҳосил қилган ҳолда мусиқий асарнинг бадиий мазмунини бойитишда агогик ёндашувни интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган;
дойра ижрочилиги малакаларининг семантик мазмунини ифодалашда дойра нота тизимида илк бор “юқори ва пастки қўл” изоҳланиши асносида, мусиқий таълим жараёнида асарни менторлик
(устоз-шогирд анъанаси) тизимига таянган ҳолда эффектив ўзлаштириш, мусиқий дидни интенсив, перкуссия чолғулари ижрочилиги воситасида ривожлантиришнинг самарадорлигини комплекс аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш методикасини аниқлаш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
дойра ижрочилиги малакаларининг дидактик имкониятлари креатив ритмик машқлар асосида талабаларнинг ижрочилик малакасини форматив ривожлантириш, индивидуаллик, ансамбл, оркестр, кичик гуруҳ ҳамда жамоавий ижрочилик компетенсияларини мусиқий таълим жараёнига интенсионал сингдириш орқали касбий ва педагогик компонентларни консептуал такомиллаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан “Чолғу жамоалари билан ишлаш услубиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш жараёнининг педагогик имкониятларини таҳлил этиш имконияти оширилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш методикаси талабаларда ижрочилик кўникмасини ривожлантиришда дойра чолғуси воситасида ансамбл бошқаруви, ижрода рез, импровизацион ижро ҳамда тескари зарбларни дойра ижрочилиги амалиётига функсионал қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Виртуал маданият маркази” лойиҳаси ҳттпс://виртуалмаданият.уз/видеокурслар/ таркибига кирувчи дойра ижрочилигини ўзлаштиришга доир 7 та намунавий онлайн видео дарс машғулотлари тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 13-февралдаги 02-12-15-869-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш орқали индивидуал ривожлантиришга эришилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги методик малакалари дойра нота тизимидаги юқори ва пастки қўл зарб усулларига ижро жараёнида полиритмияни қўллаш орқали ритмик контраст ҳосил қилган ҳолда мусиқий асарнинг бадиий мазмунини бойитишда агогик ёндашувни интеграция қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Чолғу жамоалари билан ишлаш услубиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш методикаси экспериментал таққослаш ва унинг самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилган;
дойра ижрочилиги малакаларининг семантик мазмунини ифодалашда дойра нота тизимида илк бор “юқори ва пастки қўл” изоҳланиши асносида, мусиқий таълим жараёнида асарни менторлик
(устоз-шогирд анъанаси) тизимига таянган ҳолда эффектив ўзлаштириш, мусиқий дидни интенсив, перкуссия чолғулари ижрочилиги воситасида ривожлантиришнинг самарадорлигини комплекс аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дойра ижрочилиги малакаларини ўстиришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 31-январдаги 11-05-679/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятлар, бадиий-эстетик дидни ривожлантиришга эришилган.