Махмуджонов Асроржон Бахромовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): Ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган кучли мотивациясини оширишда оила, махалла, мактаб ҳамкорлиги механизмини такомиллаштириш” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2020.4. PhD/Ред.1915
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01 
Расмий оппонентлар: 
Артикова Муҳайёхон Ботиралиевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги механизмини такомиллаштириш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
    халқ педагогикаси, одоб-ахлоқнинг оилавий тарбия ва қадриятлар тизимини шакллантириш соҳасидаги ютуқлари ҳамда тажрибасини ўрганиш асосида ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини ошириувчи таълим ресурслари комбинациясини дидактик мақсадга мувофиқ қўллашнинг оптимал тузилмаси анқилаштирилган;
    ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган электрон таълим ресусрсларидан фойдаланишнинг ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ баҳоланиш динамикаси аниқлаштирилган;
оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини таъминлаш натижасида ўқувчиларда таълим олишга бўлган мотивациясини таркиб топганлигини аниқлаш мезонлари маънавий-ахлоқий тарбияланганлик ва ижобий ҳиссий йўналганлик даражасининг педагогик таъсир усуллари асосида такомиллаштиртилган;
    ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги ҳамда уларнинг ижтимоий муносабатларга жалб этилганликларининг реал даражасини ва мослашув қобилиятларини аниқлашнинг замонавий имкониятларини тавсифлаш, ота-оналарнинг маънавий-ахлоқий саводхонликларини самарали ривожлантириш механизмлари асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
халқ педагогикаси, одоб-ахлоқнинг оилавий тарбия ва қадриятлар тизимини шакллантириш соҳасидаги ютуқлари ҳамда тажрибасини ўрганиш асосида ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини ошириувчи таълим ресурслари комбинациясини дидактик мақсадга мувофиқ қўллашнинг оптимал тузилмасига доир таклиф ва тавсиялари  “Ўқувчиларда таълим олиш мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-май кунидаги   166-сонли нашр рухсатномаси) Натижада халқ педагогикаси, одоб-ахлоқнинг оилавий тарбия ва қадриятлар тизимини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ошган; 
ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган электрон таълим ресусрсларидан фойдаланишнинг ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ баҳоланиш динамикасига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўқувчиларда таълим олиш мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-май кунидаги                  166-сонли нашр рухсатномаси) Натижада ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги механизми уларнинг ижтимоий муносабатларга жалб этилганликларининг реал даражасини ва мослашув қобилиятларини аниқлаш имкониятри ортган; 
оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини таъминлаш натижасида ўқувчиларда таълим олишга бўлган мотивациясини таркиб топганлигини аниқлаш мезонлари маънавий-ахлоқий тарбияланганлик ва ижобий ҳиссий йўналганлик даражасининг педагогик таъсир усулларига доир таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийасининг “Ойдин ҳаёт” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил    28-июлдаги 02-13-1157-сон маълумотномаси) Натижада оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини таъминлашда таълим олишга бўлган мотивациясини таркиб топганлигини аниқлаш мезонлари маънавий-ахлоқий тарбияланганлик ва ижобий ҳиссий йўналганлик даражасининг педагогик таъсири асосланган;
ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги ҳамда уларнинг ижтимоий муносабатларга жалб этилганликларининг реал даражасини ва мослашув қобилиятларини аниқлашнинг замонавий имкониятларини тавсифлаш, ота-оналарнинг маънавий-ахлоқий саводхонликларини самарали ривожлантиришга доир таклифлари “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 28-июлдаги 02-13-1157-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивациясини оширишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги ҳамда уларнинг ижтимоий муносабатларга жалб этилганликларининг реал даражасини ва мослашув қобилиятларини аниқлашнинг замонавий имкониятлари ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish