Исломова Озода Пайзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўзилар колибактериозида пробиотикларни организм иммун тизимига таъсири”, 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/В191
Илмий раҳбар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Илҳом Хайитович, Ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим; Менглиев Ғайрат Акрамович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарганд давлат тиббиёт университети ҳузиридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг айрим ҳудудларидаги колибактериозга чалинган қўзиларда пробиотикларнинг иммун тизимга таъсирини клиник, гематологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларини ўрганиш ҳамда ветеринария амалиётида қўллаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Колибактериознинг юқори даражада учраши 1-15 кунлик қўзиларда баҳор мавсумига тўғри келиб, асосан гиперсекретор диарея (79,7 %), ўткир дегидратаця (58,7 %) ҳамда 15,5 % ҳолатларда ўлим билан номоён бўлиши аниқланган;
қўзиларда колибактериоз геморрагик энтерит, жигар тўқимасида дистрофия ва гиперемия, юрак ва талоқда дегенератив ўзгаришлар, лимфа тугунларида шиш каби патологоанатомик ўзгаришлар билан кечиши илмий асосланган;
илк маротаба қўзилар колибактериозида антибиотик, хорижий ва маҳаллий пробиотикларнинг номахсус иммун механизмларини фаоллаштиришдаги роли комплекс баҳоланиб, “Махлаc” пробиотиги фагоцитар индексни 8,5%, бактерицид фаоллиги 15,5%, лизоциим фаоллигини 9,5 фоизга ошириб, иммун тизимни рағбатлантирувчи энг самарали восита эканлиги илмий асосланган;
қўзилар колибактериозини даволашда энрофлоксастин 10% ва Махлаc/ДW пробиотигини биргаликда қўлланилиши лейкоцитлар сонини, лимфоцитлар ва нейтрофиллар улушини меъёрлар даражасида яхшиловчи таъсирга эга эканлги илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўзилар колибактериозида пробиотикларни организим иммун тизимига таъсирини ўрганиш асосида:
Қўзиларни парваришлаш ва уларда учрайдиган энтеробактериозларга қарши кураш» бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Оқ учар тулпор” фермер хўжалиги, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани “Янги аср” фермер хўжалигига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 17-ноябрдаги 02/23-849-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўйчилик хўжаликларига жорий этиш орқали қўзиларни соғлом парваришлаш ва колибактериозни камайтиришга эришилган.
Республикамизнинг қўйчилик фермер хўжаликларида колибактериозни клиник, патологоанатомик текшириш ва қўзғатувчини лабаратория шароитида идентификациялаш орқали бошқа энтеробактериялардан дифференсациялаш усуллари такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 17-ноябрдаги 02/23-849 маълумотномаси). Натижада қўйлар колибактериозини идентификациялаш орқали бошқа шартли патоген ичак инфекцияларидан тезкор ва ишончли қиёсий ташхислашга эришилган.
Қўзилар колибактериозига қарши курашишда дастлабки 3–4 кун давомида энрофлоксацин 10% (5 мг/кг) қўлланиши ва сўнгра 14 кун давомида Махлаc/ДW пробиотигини (0,03 г/Л) бериш усули жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 17-ноябрдаги 02/23-849-сон маълумотномаси). Натижада, қўзиларни колибактериозига қарши иммунитетнинг махсус ва номахсус ҳимоя меҳанизмларини мустаҳкамланишига ҳамда касалланишни камайтиришга эришилган.