Саидов Темур Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Глаукоматоз оптик нейропатиянинг комплекс терапиясида эндоназал электрофорез ва электростимуляциянинг самарадорлигини бахолаш, 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib 1677.
Илмий раҳбар: Янгиева Нодира Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имшенецкая Татьяна Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.Н.Улянов номидаги Чуваш давлат университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи глаукомали беморларда гинкго билоба экстрактини эндоназал электрофорез усулида юбориш ҳамда тери орқали электростимуляцияни қўшиб қўллашга асосланган глаукоматоз оптик нейропатияни комплекс даволаш усулининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компенсацияланган офталмотонусли бирламчи глаукомали беморларда гидродинамик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда глаукоматоз оптик нейропатия авж олиш хавфини башоратлаш усули такомиллаштирилган ва у хавф гуруҳларини аниқлаш ва беморларни дифференциал олиб бориш тактикасини белгилаш имконини бериши исботланган;
клиник-функционал ва морфо-тузилмавий кўрсаткичларга асосан компенсацияланган офталмотонусли, авж олиш хавфи юқори бўлган бирламчи глаукомали беморларда гинкго билоба экстрактини эндоназал электрофорез орқали қўллаш ва тери орқали электростимуляцияни биргаликда татбиқ этиш асосидаги комплекс даволаш усули глаукоматоз оптик нейропатия авж олишини камайтириши аниқланган;
авж олиш хавфи юқори бўлган компенсацияланган офталмотонусли бирламчи глаукомали беморларда таклиф этилган комплекс даволаш усули кўрув аъзоси гемодинамикаси ва тўр парда биоэлектрик фаоллигини яхшилаши ҳамда глаукоматоз оптик нейропатияда нейропротектор таъсир кўрсатиши исботланган;
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида компенсацияланган офталмотонусли бирламчи глаукомали беморларда хавф даражасига асосланган дифференциал олиб бориш тактикаси қўлланилганда кўрув нерви дискининг морфо-тузилмавий ҳолати яхшиланиши ва патологик жараён барқарорлашувига эришилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Глаукоматоз оптик нейропатия (ГОН) билан оғриган беморларни соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинида юритиш тактикаси, прогноз қилиш ва даволаш усулларини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: компенсацияланган офталмотонусли бирламчи глаукомали беморларда гидродинамик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда глаукоматоз оптик нейропатия авж олиш хавфини башоратлаш усули такомиллаштирилган ва у хавф гуруҳларини аниқлаш ва беморларни дифференциал олиб бориш тактикасини белгилаш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бирламчи глаукомали (БГ) ва компенсацияланган офталмотонус ҳолатида ГОН авж олиш натижасида кўриш функцияларининг йўқолиши кузатилганлиги сабабли, ушбу дастур орқали беморларда ГОН авж олиш хавфи даражаси ўз вақтида аниқланади, бу, оптимал даволаш тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради. Амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган услублар амалий соғлиқни сақлаш соҳасига жорий этилган, хусусан, Кўз микрохирургияси Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази (РИИАТМ) Жиззах филиали поликлиника бўлимига 2025 йил 10 майдаги 32-U сонли буйруқ асосида ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети (СамДТУ) кўп тармоқли клиникасининг офталмология бўлимига 2025 йил 2 июндаги 88-сонли буйруқ асосида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши мажлисининг 2025 йил 7 июлдаги 21-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: ГОН авж олиш хавфи юқори бўлган беморларни аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ГОН авж олишини секинлашиши, яъни беморни хавфи юқори бўлган гуруҳдан ўрта хавф гуруҳига ўтиши ҳисобига ГОН авж олиш хавфи юқори бўлган беморларни аниқлаш натижасида бемор харажатларини комлекс даволашга сарфланадиган харажатларни 1850000 сўмдан 1,3 марта тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: клиник-функционал ва морфо-тузилмавий кўрсаткичларга асосан компенсацияланган офталмотонусли, авж олиш хавфи юқори бўлган бирламчи глаукомали беморларда гинкго билоба экстрактини эндоназал электрофорез орқали қўллаш ва тери орқали электростимуляцияни биргаликда татбиқ этиш асосидаги комплекс даволаш усули глаукоматоз оптик нейропатия авж олишини камайтириши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган комплекс терапияси ёрдамида III босқичдаги БГли беморларда кўришнинг функционал ва тузилмавий кўрсаткичларини барқарорлаштириш, II босқичдаги беморларда эса 6 ойлик кузатув давомида ижобий динамикани қайд этилишини таъминлади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган услублар амалий соғлиқни сақлаш соҳасига жорий этилган, хусусан, Кўз микрохирургияси РИИАТМ Жиззах филиали поликлиника бўлимига 2025 йил 10 майдаги 32-U сонли буйруқ асосида ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникасининг офталмология бўлимига 2025 йил 2 июндаги 88-сонли буйруқ асосида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши мажлисининг 2025 йил 7 июлдаги 21-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: БГли ва ГОН авж олиш хавфи юқори бўлган беморларда таклиф этилган комплекс даволашни қўлланилиши ГОНда атрофик жараённинг секинлашиши ҳисобига кўриш функциялари яхшиланиши ва морфо-тузилмавий ўзгаришларни барқарорлашишини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: компенсацияланган офталмотонусли II босқичдаги БГли ва ГОН авж олиш хавфи юқори бўлган беморларда касалликнинг II босқичидан III босқичга ўтишини кечиктириш ва беморни ташҳислаш ва даволашга сарфланадиган харажатларини 2050000 сўмдан 1,4 марта тежаш имконини берди, чунки III босқичдаги беморларда ташхислаш ва даволаш харажатлари II босқичга нисбатан юқори ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: авж олиш хавфи юқори бўлган компенсацияланган офталмотонусли бирламчи глаукомали беморларда таклиф этилган комплекс даволаш усули кўрув аъзоси гемодинамикаси ва тўр парда биоэлектрик фаоллигини яхшилаши ҳамда глаукоматоз оптик нейропатияда нейропротектор таъсир кўрсатиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ГОНни таклиф этилган комплекс даволашнинг қўлланилиши кўз гемодинамикаси кўрсаткичларини ва биоэлектрик фаолликни яхшиланишини таъминлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган услублар амалий соғлиқни сақлаш соҳасига жорий этилган, хусусан, Кўз микрохирургияси РИИАТМ Жиззах филиали поликлиника бўлимига 2025 йил 10 майдаги 32-U сонли буйруқ асосида ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникасининг офталмология бўлимига 2025 йил 2 июндаги 88-сонли буйруқ асосида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши мажлисининг 2025 йил 7 июлдаги 21-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: компенсацияланган офталмотонусли ва ГОН авж олиш хавфи юқори бўлган БГли беморларда таклиф этилган комплекс даволашнинг қўлланилиши кўрув нервининг қон айланишининг гемодинамик кўрсаткичлари ва функционал ҳолатини яхшиланишини таъминлайди, бу, ГОН авж олишини секинлашишидан далолат беради. Иқтисодий самарадорлиги: эндоназал электрофорез орқали гинкго билоба экстрактини электростимуляция билан қўллаш комплекс даволашда гемодинамик ва биоэлектрик силжишларни коррекцияси комплекс даволашга беморга сарфланадиган харажатларни 1850000 сўмдан 1,5 марта камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида компенсацияланган офталмотонусли бирламчи глаукомали беморларда хавф даражасига асосланган дифференциал олиб бориш тактикаси қўлланилганда кўрув нерви дискининг морфо-тузилмавий ҳолати яхшиланиши ва патологик жараён барқарорлашувига эришилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: БГ ва компенсацияланган офталмотонусли беморларни соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини учун олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилди ва илмий жиҳатдан асосланди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган услублар амалий соғлиқни сақлаш соҳасига жорий этилган, хусусан, Кўз микрохирургияси РИИАТМ Жиззах филиали поликлиника бўлимига 2025 йил 10 майдаги 32-U сонли буйруқ асосида ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникасининг офталмология бўлимига 2025 йил 2 июндаги 88-сонли буйруқ асосида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши мажлисининг 2025 йил 7 июлдаги 21-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган олиб бориш тактикасининг қўлланилиши поликлиника шифокор-офталмолог фаолиятини стандартлаштириш, кўриш ўткирлиги ва кўрув майдонини, кўрув нерви гемодинамикаси кўрсаткичлари ва биоэлектрик фаоллигининг яхшиланиши, морфо-тузилмавий ҳолатнинг барқарорлашишига олиб келди, яъни ГОН авж олишини секинаштирди. Иқтисодий самарадорлиги: БГ ва компенсацияланган офталмотонус ташхиси қўйилган беморларни олиб боришнинг мазкур тактикасини қўллаш, ГОН авж олишининг мос равишдаги хавф гуруҳларида кенг қамровли ташхислашни ўтказиш билан боғлиқ ортиқча молиявий харажатларни бартараф этади ҳамда беморнинг стационар даволаниш учун марказий офталмологик муассасаларга мурожаат қилиш ҳолатларини камайтиради.