Эргашева Зулфия Кахрамоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бринза таркибидан зардоб ажралиб чиқиш жараёнини тезлаштириш учун ултратовушли қурилмани такомиллаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Т5259.
Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.42.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Ғофуров Карим Хакимович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бринза ишлаб чиқариш жараёнида зардоб ажралишини тезлаштириш учун ултратовушли қурилмани такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бринзадан зардоб ажратишнинг мақбул параметрлари: ултратовуш частотаси 30 кГс, бринза ҳарорати 400C, бринзадан намликни йўқотиш учун ишлов бериш вақти 40 дақиқа бўлганда сутнинг кимёвий таркибини сақлаб қолиш қонуниятлари аниқланган;
ултратовушли ишлов бериш усули қўлланилганда бринза таркибидаги сувда эрувчан витаминлар, углеводлар, минерал моддалар, ёғлар ва оқсиллар 98-100% гача сақланиши исботланган;
бринза ҳарорати 35-40 °C оралиғида бўлганда ултратовуш таъсир эттирилиб, бринза таркибини барқарорлашиши исботланган, бунда зардобни ажратиш жараёни математик моделини тузиш, тизимнинг турли шароитлардаги ҳаракати ва жараённи автоматик бошқариш учун фойдаланиш имконияти аниқланган;
бринзадан зардоб ажратиш жараёнини тезлатиш учун энергия тежовчи ултратовуш қурилмаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ултратовуш ёрдамида бринза зардобини ажратиб олиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бринзадан зардоб ажратиш жараёнида ултратовуш қурилмасини қўллаш технологияси “MILKOLINO PRODUCTS” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 27 июндаги 27-69/06-25-сон маълумотномаси). Юқори самарали технологияни қўллаш натижасида, маҳсулот чиқиши 1,3 баробарга ошиб, хомашё йўқотилиши эса 9% га камайтириш имконинни берган;
бринза маҳсулотини қайта ишлаш усули “MILKOLINO PRODUCTS” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 27 июндаги 27-69/06-25-сон маълумотномаси). Натижада, якуний маҳсулот таркибидаги биологик фаол моддаларни 98-100% гача сақлаб қолган ҳолда юқори самарали технологияларни қўллаш имконини берган;
бринза маҳсулотини қайта ишлашнинг такомиллаштирилган ултратовуш қурилмаси ва технологияси “MILKOLINO PRODUCTS” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 27 июндаги 27-69/06-25-сон маълумотномаси). Натижада, ултратовушдан оқилона фойдаланиш ҳисобига зардоб ажратиш вақти қисқарган, энергия сарфи камайган ва юқори сифатли маҳсулот олиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish