Останақулова Гўзалхон Носиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сариқўрғон ёдгорлиги тупроқларининг агробиогеокимёвий хоссалари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В674.
Илмий раҳбар: Закирова Саноат Хомдомовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сариқўрғон археологик ёдгорлиги полеотупроқлари ва ҳозирги тупроқ геокимёвий жараёнлари, морфогенетик хусусиятлари, физик ва кимёвий хосса-хусусиятларидаги ўзгаришларни аниқлаш, тупроқлар кимёвий таркиби асосида қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
археологик ёдгорликлар тупроқ-гурунтлари ҳамда уларнинг атрофидаги замонавий тупроқлар механик таркибининг йирик чанг фракцияси (0,01–0,05 мм) миқдорининг яқинлиги аниқланиб, бу ҳолат ёдгорликларнинг қурилиш жараёнида маҳаллий дарё қайир-аллювиал қалқиндилари ва лёссимон ётқизиқлардан селектив равишда фойдаланилганлигини кўрсатувчи муҳим педогенетик далил сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
Сўх дарёси қайир-аллювиал ётқизиқлари билан Сариқўрғон археологик ёдгорлиги тупроқ-грунтлари ўртасида механик элементлар фракцияларининг нисбатлари, физик хоссалари ва асосий кимёвий кўрсаткичларининг юқори даражадаги уйғунлиги аниқланиб, ёдгорлик қурилишида ишлатилган тупроқ-гурунтларнинг генетик жиҳатдан яқин манбадан шаклланганлиги исботланган;
антропоген омил таъсирида колматажланган оч тусли бўз тупроқларда гумус, озиқа моддалари (Н, П) ва микроелементлардан Мн ва Зн миқдорлари археологик ёдгорлик тупроқ-гурунтлари нисбатан 1,44-2,92 баробар оралиғида ортиб бораётганлиги аниқланган;
қайир-аллювиал тупроқлар ҳамда археологик ёдгорлик тупроқ-гурунтларида На, Мг, Ал, Си, К, Фе, Ли, Мн, Ни, Зн ва бошқа макро- ва микроелементларнинг педогеокимёвий тақсимланиш қонуниятлари аниқланиб, уларнинг миқдорий кўрсаткичларидан ҳудуд учун геокимёвий фон сифатида фойдаланиш мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сариқоʻрғон ёдгорлиги тупроқларининг агробиогеокимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сариқўрғон тарихий ёдгорлиги тупроқ-гурунтлари бўйича олинган агрофизик, кимёвий, агрокимёвий ва педогеокимёвий маълумотлар асосида тайёрланган махсус кўргазмалар туристлар ва бошқа қизиқувчилар учун ёдгорлик маданий мерос ҳудудини тавсифловчи материал сифатида Республика Маданий мерос агентлигида амалиётга жорий этилган (Республика Маданий мерос агентлигининг 2025 йил 17 мартдаги 04-05/1022-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий ва хорижий туристлар қатнови кўпайиши, ёдгорлик тупроқ-гурунтлари тўғрисида кенгроқ маълумотлар беришда муҳим илмий кўргазмали материал сифатида хизмат қилган;
Сариқўрғон тарихий ёдгорлиги тупроқ-гурунтларида аниқланган рух ва фосфор элементлари миқдори асосида унинг жанубида одамлар нисбатан узоқ давр яшаганликлари аниқланган ва ёдгорлик маданий мерос агентлиги китобига киритилган ҳамда 3Д форматдаги музей расми ишланиб ёдгорлик музейи фонди амалиётига жорий этилган (Республика Маданий мерос агентлиги 2025 йил 17 мартдаги 04-05/1022-сонли маълумотномаси). Натижада, ёдгорлик тупроқ-гурунтлари таркибини ифодаловчи макро- ва микроелементлар бошқа ўхшаш ёдгорликлар учун фон ролини ижро этиши эътироф этилган.