Газибекова Сохиба Юсуповнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Хайриддин Султонов асарларининг бадиий тил хусусиятлари, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil2370 Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil. 15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, профессор; Жамолиддинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хайриддин Султонов асарларида қўлланган поетик актуаллашган бирликларни белгилаш ҳамда уларни тадқиқ этиш орқали адибнинг тилдан фойдаланиш маҳоратини тавсифашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хайриддин Султонов асарларидаги чегараланган лексик бирликлар, хусусан, касб-ҳунарга оид маъданшунос, зилзилашунос, заминшунос каби тилнинг ички имкониятлари асосида ясалган бирликларнинг, шунингдек, патинжон, гулдурак, сепсилган каби  ҳудудий мансубликни ифодаловчи шевага оид сўзларнинг поетик актуаллашуви далилланган; 
арвоҳ, маҳр, сўфи, тангри, кофир, имони суст, шайтоннинг сўзига кирмоқ, сўфи юзини ювмасдан, мангу оромгоҳ каби диний тушунчаларни ифодаловчи сўз ва ибораларнинг кўп ўринларда қаҳрамон нутқини хослаштириш мақсадида қўллангани асосланган;
адиб асарларидаги уйи куймоқ, юрагини чангалламоқ каби ибораларнинг бадиий қиммати ёритилган; қирраси қовун сўядиган, ўркач-ўркач лопиллаган каби сифатдош қурилмали эпитетлар ва тоғдек юрак, зулукдай сўрмоқ, чўғдай яллиғланган каби ўхшатиш қурилмаларининг бадиияти очиб берилган. 
Хайриддин Султонов асарларида топонимларнинг қадим турклар макони Кўня, азим Шош, гўзал, ёш ва навқирон Исломобод, салқин, кўркам, озода шаҳар Тоиф тарзида эпитетлар билан бирга қўлланиши бадиий матнда тасвирийлик яратиш учун хизмат қилганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Хайриддин Султонов асарларининг бадиий тил хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
Хайриддин Султоновнинг тарихий ва замонавий асарлари матнида асар муваффақиятини таъминлашга хизмат қилувчи истеъмол даражаси чекланган бирликларнинг қўлланиш хусусиятлари ҳақидаги қарашлар; диний тушунчаларнинг бадиий матнда хилма-хил поетик мақсадларнинг рўёбга чиқишида иштирок этиши ва тарихийлик хусусиятига кўра фарқланишига оид масалалар; бадиий матнда чекланган лексик бирликлардан – топоним, тарихий сўзларнинг асар матнида қўлланишидаги бадиий тил имкониятлари ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан; тарихий асарларда қўлланилган истеъмол даражаси чекланган бирликлардан; касб-ҳунарга оид сўз ва топонимларнинг бадиий матндаги вазифаси, бадиий тил хусусиятларининг ўзига хослиги, илмий-назарий асослари ҳақидаги илмий қарашлар ва хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2025-йилларда амалга оширилган АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 18-июндаги 01-21-04/2093-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг замонавий ўзбек тилшунослигидаги янгиланишлар, лингвопоетик тушунчалари билан тўлдирилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтади. 
Хайриддин Султонов асарларида топонимлардан бадиий матнда поетик мақсадни рўёбга чиқаришда фойдаланилгани, этнонимларнинг ранг-баранглиги ва лингвистик аҳамияти, ижодкорнинг ўзига хослигини таъминлашда ибораларнинг ўрни масаласига оид хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2021-2022-йилларда бажарилган ИЛ-21071156 рақамли “Антропоцентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғатини тузиш ва нашр қилиш” (луғатнинг мобил иловаси ва вебсайтини яратиш) мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 16-июндаги 37-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа замонавий ўзбек тилшунослигидаги янгиланишлар, лингвопоетик тушунчалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish