Козимова Зумринисо Исмоиловнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек тили театр терминологияси, 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2166.
Илмий раҳбар: Юлдошев Иброҳим Жураевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Йўлдошева Нилуфар Эргашевна ва филология фанлари доктори, профессор Абдиев Муродқосим Болибекович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек театр терминологиясининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини ёритиш орқали театр терминларининг семантик-функсионал ва структур хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
классик манбаларни таҳлил қилиш асосида ўзбек тилида театр терминларининг юзага келиши ва қўлланиш тарихи ёритилиб, уларнинг эскирган ва фаол, ўз ва ўзлашган қатламлари, ўзлашиш манбалари аниқланган;
ўзбек театр терминларининг морфологик усулда, асосан, -чи, -лик, -кор, -бин, -боз, -ваш, -гўй, -гар, -доз, дон, -соз, -шиор, -ча, -шунос, -хон, -ув, -гоҳ, -хона қўшимчалари билан ясалиши пардозчи, актёрлик, санъаткор, томошабин, дорбоз, надимваш, базлагўй, зўргар, тирандоз, куштидон, афсунсоз, балоғатшиор, бозича, театршунос, қиссахон, айтишув, сайилгоҳ, пардозхона каби ўнлаб терминлар орқали асосланган;
ўзбек театр терминлари тузилишига кўра театр, труппа, ижро каби содда; меҳтарбоши, капелмейстер каби қўшма шаклидаги бирикма терминлардан иборатлиги; бирикма терминлар таркибан икки узвдан беш узвгача бўлиши саҳна нутқи, адабий эмакдош, бир актёр театри, саҳна нутқи техникаси, театр саҳна ёритиш тизими, актёрлик саҳна нутқи ифода маданияти каби ўнлаб мисоллар орқали очиб берилган;
ўзбек театр терминлари ўртасидаги парадигматик (синонимия, антонимия, гипер-гипонимия, полисемия, омонимия, партонимия, градуонимия) муносабатлар асосланган, уларнинг ўзбек фолкори терминологияси тизимида амал қилиш қонуниятлари ойдинлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили театр терминологиясини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Буюк юрт алломалари” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда тадқиқ этилган қадимги ўзбек томоша санъатига оид терминлар, айниқса, Ҳусайн Воиз Кошифий, Зайниддин Восифий ва Алишер Навоий асарларида ишлатилган халқ томошаларига тегишли сўзлар, иборалар ва истилоҳлар талқинига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-сентябр 02/28/1015-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув илмийлиги ошган ва фактик маълумотлар билан бойиган.
Ўзбекистон Республикаси хореография академиясининг 2022–2024-йилларда бажарилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3 – 2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда тадқиқот ишининг хулосаларидан театр терминларининг лексикографик хусусиятларининг ёритилишини, томоша санъатининг барча турларида, хореография санъатини барча даврларда истеъмолда бўлган атамаларининг қўлланилиш доираси ва этимологик хусусиятларини аниқлаштиришда фойдаланилди. Натижада лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамияти ортди.
ўзбек театр терминларининг морфологик усулда, асосан, -чи, -лик, -кор, -бин, -боз, -ваш, -гўй, -гар, -доз, дон, -соз, -шиор, -ча, -шунос, -хон, -ув, -гоҳ, -хона қўшимчалари билан ясалиши пардозчи, актёрлик, санъаткор, томошабин, дорбоз, надимваш, базлагўй, зўргар, тирандоз, куштидон, афсунсоз, балоғатшиор, бозича, театршунос, қиссахон, айтишув, сайилгоҳ, пардозхона каби ўнлаб соҳавий терминлар мисолида исботлашга оид хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда “ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” давлат инновацион-тадқиқот доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 31.10.2024-й. №33-04-877 маълумотномаси). Натижада лексик тавсифда қўлланувчи театр терминлари орасидаги синонимия ва омонимия ҳодисасининг ўзига хосликлари очиб беришга эришилган.