Нуруллаева Ойдин Назиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги фраземаларнинг параллел корпусини яратиш асослари” , 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil.3678.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ҳамроева Шаҳло Мирджоновна, филология фанлари доктори, доцент; Уринбаева Дилбар Базаровна,  филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги фраземалар  параллел корпусининг  назарий, лингвистик ҳамда дастурий  асосларини ишлаб чиқиш, фраземаларни автоматик аниқлаш, морфологик ва семантик теглашга асосланган лингвистик таъминотини яратишдан  иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек - инглиз тилларидаги фраземалар параллел корпусини тузишнинг назарий-методологик модели яратилди: фразема жуфтлигини ягона идентификатор орқали мувофиқлаштириш ва уни морфологик-семантик белгилашга асосланган маълумотлар базаси шакллантирилган;
фраземаларни корпусда морфологик ва семантик теглаш мезонлари белгиланган: фраземани мустақил лексик бирлик сифатида ажратиш, грамматик вариантларини ягона сегмент доирасида бирлаштириш ҳамда леммалашга қаратилган морфологик теглаш  модели яратилган;
фраземалар учун ягона теглаш тизими шакллантирилган: от-фразема, сифат-фразема, феъл-фразема, равиш-фразема морфологик теглари ва муштарак семалар асосидаги семантик теглар, фраземаларнинг структур-семантик моделлари ишлаб чиқилган;
  фраземаларни автоматик қайта ишлаш ва сифат назоратидаги муаммолар ечимига оид тавсиялар берилган: токенлаш, леммалаш қоидалари, фраземани автоматик аниқлашнинг статистик ёндашувлари ҳамда корпус маълумотларини формал текширувдан ўтказишга қаратилган ЖСОН форматидаги маълумотлар модели ва мослаш алгоритми, ЖСОН-счема асосидаги формал валидация,  Ноде.жс муҳитидаги аудит скрипти тақдим этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги фраземалар параллел корпусининг лингвистик таъминоти дастурий асосларини яратиш тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги фраземалар параллел корпусини тузишнинг назарий-методологик модели, фразема жуфтликларини ягона идентификатор орқали мувофиқлаштириш, уларни морфологик-семантик белгилашга асосланган маълумотлар базаси ҳамда корпус материалларини рақамли қидирув тизимлари орқали излаш ва фраземаларни автоматик аниқлаш бўйича таклиф этилган ёндашув ва усуллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ–Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-майдаги 01/4-1838-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган методология ва амалий ечимлар таълимий корпусдаги фраземаларни ягона идентификатор асосида тартиблаш ва морфологик-семантик белгилари бўйича базада изчил қайд этиш орқали корпус бўйича фраземаларни қидириш ҳамда параллел мосликларни аниқлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
фраземаларни корпусда морфологик ҳамда семантик теглаш мезонлари, фраземани мустақил лексик бирлик сифатида ажратиш, унинг грамматик вариантларини ягона сегмент доирасида бирлаштириш ва леммалашга йўналтирилган морфологик теглаш модели, шунингдек, фраземалар учун ишлаб чиқилган ягона теглаш тизими (от-фразема, сифат-фразема, феъл-фразема, равиш-фразема теглари ҳамда муштарак семалар асосидаги семантик теглар) бўйича таклиф ва амалий тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ– 662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 01/4-1689-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар фраземаларни компютер лингвистикаси, хусусан, тилни қайта ишлаш дастурларига самарали интеграция қилиш учун методик ва назарий манба сифатида хизмат қилган;
параллел корпуснинг тузилиш ва ҳажм қолипларини автоматик токенлаш ва морфологик анализатор алгоритмларига бирлаштириш асосида  дастурий воситанинг фраземаларни  аниқлаш ва тўғри таҳлил қилиш имкониятини сезиларли даражада оширишга оид назарий хулосалардан, корпус маълумотларини формал текширувдан ўтказишга йўналтирилган маълумотлар модели ва мослаш ёндашувларидан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ–402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 01/4-1687-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги фраземаларнинг параллел корпусини яратиш методологияси мазкур дастурий воситанинг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда лингвистик модулларини бойитишга асос бўлган;
 корпус намуналари ва уларнинг инглизча муқобиллари асосида шакллантирилган моделни синовдан ўтказиш бўйича хулосалар ҳамда фраземаларни автоматик қайта ишлаш жараёнида сифат назоратини кучайтиришга қаратилган ёндашувларга оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ–402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 01/4-1687-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида олинган корпус маълумотлари ва аудит/валидация натижалари дастур самарадорлигини баҳолаш ҳамда иш жараёнидаги хатоларни камайтириш орқали оптималлаштириш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish