Равшанова Гулчехра Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ҳунармармандчилик маҳсулотлари бозорида талабни оширишда маркетинг воситаларидан фойдаланиш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.2.PhD/Iqt4199.
Илмий раҳбари: Шаропова Нафосат Раджабовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ва Кахрамонов Хуршиджон Шуҳрат ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат   институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳунармандчилик маҳсулотлари бозорида талабни оширишда маркетинг воситаларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра “ҳунармандчилик маҳсулотларига талабни ошириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ўз тавсифига кўра исте'молчиларда эҳтиёж ва қизиқишни кучайтириш, уни барқарор харид мотивига айлантириш ҳамда хулқ-атворни бошқаришга қаратилган мураккаб тизимли жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
исте'молчиларнинг сотиб олиш қарорларига ҳунармандчилик маҳсулотларининг инновацион дизайни (0,21-0,23), реклама фаолияти (0,18-0,21), нарх сиёсати (0,17-0,20), маҳсулот сифати (0,15-0,18) каби диапазонларда баҳолаш орқали харидорларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган талабларини оширишга қаратилган маркетинг воситалари такомиллаштирилган; 
Республика “Ҳунарманд” уюшмаси таркибида исте'молчиларнинг эҳтиёж ва хулқ-атворини ўрганиш, маҳсулот сифати ва дизайнини яхшилаш, ижтимоий тармоқларда фаоллик каби омилларнинг таъсирини ҳисобга олишни таъминловчи маркетинг бўлими фаолиятини йўлга қўйиш асосида ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган талабни ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳунармандларнинг савдо фаолиятига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи квантил регрессия модели асосида Бухоро ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш имкониятларининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳунармандчилик маҳсулотлари бозорида талабни оширишда маркетинг воситаларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ҳунармандчилик маҳсулотларига талабни ошириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ўз тавсифига кўра исте'молчиларда эҳтиёж ва қизиқишни кучайтириш, уни барқарор харид мотивига айлантириш ҳамда хулқ-атворни бошқаришга қаратилган мураккаб тизимли жараён нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қарор қабул қилишда маркетинг тадқиқотлари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 22-ноябрдаги 465-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узоқ муддатли иқтисодий барқарорликка эришишни таъминлайдиган мураккаб тизимли жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “талабни ошириш” тушунчаси бўйича талабаларнинг назарий билимларини кенгайтириш имкони яратилган;
исте'молчиларнинг сотиб олиш қарорларига ҳунармандчилик маҳсулотларининг инновацион дизайни (0,21-0,23), реклама фаолияти (0,18-0,21), нарх сиёсати (0,17-0,20), маҳсулот сифати (0,15-0,18) каби диапазонларда баҳолаш орқали харидорларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган талабларини оширишда маркетинг воситаларини такомиллаштириш таклифи Бухоро вилояти “Ҳунарманд” уюшмаси таркибидаги ҳунармандлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 01-декабрдаги 01-01/1619-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳунармандчилик маҳсулотларининг сотув ҳажмини 34 фоизга оширишга эришилган;
Республика “Ҳунарманд” уюшмаси таркибида истеъмолчиларнинг эҳтиёж ва хулқ-атворини ўрганиш, маҳсулот сифати ва дизайнини яхшилаш, ижтимоий тармоқларда фаоллик каби омилларнинг таъсирини ҳисобга олишни таъминловчи маркетинг бўлими фаолиятини йўлга қўйиш асосида ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган талабни ошириш таклифи Бухоро вилояти “Ҳунарманд” уюшмаси таркибидаги ҳунармандлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 01-декабрдаги 01-01/1619-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳунармандчилик маҳсулотларига талабни ошириш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини 23 фоизга камайтиришга эришилган;
 ҳунармандларнинг савдо фаолиятига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи квантил регрессия модели асосида Бухоро ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш имкониятларининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Бухоро вилояти “Ҳунарманд” уюшмаси таркибидаги ҳунармандлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 01-декабрдаги 01-01/1619-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши республика бўйича жами ҳунармандлар сони 2030 йилда келиб 1790 нафарга етиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish