Усмонова Диёра Махмуд қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Узумчилик хўжалик юритувчи субектлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.2.DSc/Iqt508.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бобожонов Азизжон Бабаханович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент, Хасанов Тохир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Узумчилик хўжалик юритувчи субектлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг экспорт маркетинг стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташқи бозорларда маҳсулот ва брендни экологик, ижтимоий масъулият ва “яшил қиймат таклифи” орқали дифференциация қилишга қаратилган иқтисодий механизмлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштирилган;
узумчилик хўжалик юритувчи субектларининг халқаро бозорларга йўналтирилган  стратегик маркетинг фаолиятини режалаштириш ва қарор қабул қилишнинг “риск – назорат – фойда” + “истеъмол қиймати” услубиётига асосланган ёндашуви орқали юқори истеъмол қийматини яратиш ва хорижий мамлакатлар истеъмолчиларининг узоқ муддатли мойиллигини шакллантириш асосланган;
Ўзбекистондан узумчилик маҳсулотлари импорт қилувчи мамлакатларни экспорт қиймати ва ҳажми, ўсиш салоҳияти, рақобат ва бозор тузилиши, бозорга кириш имконияти ва фойдалилик, географик ва логистик мезонлари асосидаги сегментларга мослашувчан маркетинг стратегиялари асосида “Паркентузумекспорт” кластерини ташкил этиш орқали барқарор экспортни таъминлаш асосланган;
узумчилик маҳсулотлари яшил таъминот занжири тармоғини лойиҳалашда хорижий мамлакатларнинг истеъмолчилари онгида “ўзбек эко узуми” бренд идентларини яратиш ва узумчилик маҳсулотлари истеъмоли даражасини оширишга қаратилган эко-белгилар тўпламини яратиш таклифи асосланган; 
Ўзбекистон узумчилик маҳсулотлари экспортининг барқарор ривожланиш тенденсияларига ижобий ва салбий омиллар таъсирини тренд моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узумчилик хўжалик юритувчи субектлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг экспорт маркетинг стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташқи бозорларда маҳсулот ва брендни экологик, ижтимоий масъулият ва “яшил қиймат таклифи” орқали дифференциация қилишга қаратилган иқтисодий механизмлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Стратегик маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 22-ноябрдаги 465-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида “корхонанинг экспорт маркетинг стратегияси” тушунчаси корхоналарнинг ташқи бозорларга самарали кириб бориш, халқаро бозорларда барқарор рақобатбардошликни таъминлаш, ташқи бозорларда маҳсулот ва брендни экологик, ижтимоий масъулият ва “яшил қиймат таклифи” орқали дифференциация қилишга қаратилган иқтисодий механизмлар мажмуи сифатида янада кенгроқ назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
узумчилик хўжалик юритувчи субектларининг халқаро бозорларга йўналтирилган  стратегик маркетинг фаолиятини режалаштириш ва қарор қабул қилишнинг “риск – назорат – фойда” + “истеъмол қиймати” услубиётига асосланган ёндашуви орқали юқори истеъмол қийматини яратиш ва хорижий мамлакатлар истеъмолчиларининг узоқ муддатли мойиллигини  шакллантириш таклифи “Заркент-Саховат”  фермер хўжалиги ва “Сўқоқ шароб” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги № 05/06-04-941-сон маълумотномаси). Таклиф этилган “риск–назорат–фойда + истеъмол қиймати” услубиётига асосланган ёндашув асосида экспорт қилувчи корхоналарда стратегик маркетинг фаолиятини режалаштириш ва қарор қабул қилиш самарадорлигини оширишга эришилган. Мазкур таклифлар асосида узумчилик хўжалик юритувчи субектларида экспортни ошириш мақсадида импорт қилувчи мамлакатлар сегментларига мос бренд идентларини яратишга эришилган. Шунингдек, Тошкент вилоятининг узум маҳсулотларини экспорт қилувчи узумчилик хўжалик субектларида экспорт ҳажмини ошириш орқали самарадорлик 2025 йилда 2024-йилга нисбатан 12 фоизга ошган; 
Ўзбекистондан узумчилик маҳсулотлари импорт қилувчи мамлакатларни экспорт қиймати ва ҳажми, ўсиш салоҳияти, рақобат ва бозор тузилиши, бозорга кириш имконияти ва фойдалилик, географик ва логистик мезонлари асосидаги сегментларга мослашувчан маркетинг стратегиялари асосида “Паркентузумекспорт” кластерини ташкил этиш орқали барқарор экспортни таъминлаш таклифи “Заркент-Саховат”  фермер хўжалиги ва “Сўқоқ шароб” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги № 05/06-04-941-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида узумчилик хўжалик юритувчи субектлари учун мамлакат сегментлари бўйича фарқланувчи бозор шароитлари ва рақобат муҳитини ҳисобга олган ҳолда, юқори қийматли ва юқори салоҳиятли бозорларга устувор кириш имконияти, стратегик устунликларни таъминловчи маркетинг дастаклари ҳамда ҳар бир бозор сегменти учун ўзига хос узум навлари, нарх, тарғиб ва тақсимот стратегиясини шакллантиришга эришилган. Натижаларга кўра, Тошкент вилоятида 2025-йилда 2024-йилга нисбатан узумчилик маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайиши кузатилган; 
узумчилик маҳсулотлари яшил таъминот занжири тармоғини лойиҳалашда хорижий мамлакатларнинг истеъмолчилари онгида “ўзбек эко узуми” бренд идентларини яратиш ва узумчилик маҳсулотлари истеъмоли даражасини оширишга қаратилган эко-белгилар тўпламини яратиш таклифи “Заркент-Саховат”  фермер хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги № 05/06-04-941-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этиш натижасида “Заркент-Саховат” фермер хўжалиги фаолиятида Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган барқарорлик принципларига асосланадиган ҳамда қадоқларда “Ўзбек эко узуми” белгиларидан фойдаланиш асосида 2025-йилда узум маҳсулотлари экспорти 2024-йилга нисбатан 11 фоизга ўсган; 
Ўзбекистон узумчилик маҳсулотлари экспортининг барқарор ривожланиш тенденсияларига ижобий ва салбий омиллар таъсирини тренд моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Заркент-Саховат”  фермер хўжалиги ва “Сўқоқ шароб” МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги № 05/06-04-941-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этиш натижасида, 2026-йилга мўлжалланган стратегик дастурлар ва инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда 2030-йил якуни бўйича узумчилик маҳсулотлари экспортини 427,5 млн.АҚШ долларига етказиш белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish