Ўринов Ойбекнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.      
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коморбид ҳолатлари мавжуд беморларда юрак қон-томир касалликларининг клиник кечиши ва прогнозини баҳолаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Tib1383.
Илмий раҳбар: Фозилов  Хуршид Гайратович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий - амалий тиббиёт маркази.  
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.09.01.    
Расмий оппонентлар: Курбонов Абдукодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Мажид Латипович тиббиёт фанлари доктори; Рахимова Дилором Алимовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
юрак қон-томир касалликларида коморбид ҳолатларининг клиник кечиши ва ҳаёт прогнозини баҳолаш асосида асоратлар хавфини барвақт аниқлашни такомиллаштиришдан иборат 
III. Тадкиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ЮҚТК билан бирга кечувчи коморбид ҳолатлар (ЮҚТК+ҚД-II, ЮҚТК+ЎСОК, ЮҚТК+СБК, ЮҚТК+≥2 коморбид касалликлар) ва нохуш клиник оқибатлар (ўлим даражаси, яшаш кўрсаткичлари, қайта мурожаатлар сони) ўртасида ишончли корреляцион боғлиқлик аниқланиб, коморбид ҳолатларида ҳар бир ҳамроҳ касалликнинг салбий таъсир потенциали 5 йиллик яшаб қолиш эҳтимолини ўртача 3% гача пасайтириши илк бор илмий жиҳатдан аниқланган;   
илк бор Республика миқёсида ЮҚТК билан бирга кечувчи коморбид ҳолатларлар (ЮҚТК+ҚД-II, ЮҚТК+ЎСОК, ЮҚТК+СБК, ЮҚТК+≥2 коморбид касалликлар) бўйича проспектив когорт кузатув тадқиқоти амалга оширилиб, унинг натижаларига кўра ЮҚТК ва икки ёки ундан кўп коморбид ҳолатларнинг биргаликда учраш частотаси ёш билан узвий боғлиққа эга эканлиги илмий жиҳатдан асосланди ҳамда энг юқори тарқалиш ≥75 ёшли беморлар гуруҳида кузатилиб, улар умумий коморбид беморларнинг 53,7% ни ташкил этгани аниқланган; 
ЮҚТК+ЎСОК ва ЮҚТК+ҚД-II тип билан коморбид ҳолатларда кечганда COVID-19 инфекциясининг таьсир салохияти сезиларли даражада юқори эканлиги, яьни касаллик тарқалиши назорат гуруҳидан 5,8-7,3 баробар ошганлиги, шунингдек, икки ва ундан кўп коморбидлик ҳолатларида асорат сифатида бўлмачалар фибрилляцияси 14,3% ни ташкил этиб, назорат гуруҳидан (2,3%) 6,2 баробар юқорилиги илмий жиҳатдан илк бор аниқланган;   
илк бор 24 ойлик кузатув натижалари асосида юракнинг ЧҚОФ энг катта ўсишни назорат гуруҳида намоён этгани (5,70±0,41%), ЮҚТК+СБК гуруҳида 4,9±0,53%, кўп коморбид беморларда эса фақат 2±0,12% бўлгани исботланиб, барча гуруҳларда САБ/ДАБ ишончли даражада камайган бўлса-да, кўп коморбидлик ҳолатларида улар юқори даражада сақланиб қолгани ҳамда УХСнинг кўп коморбид гуруҳларда пасайиши суст бўлгани ва “мақсадли даража”га эришилмагани аниқланган;
илк бор кардиореспиратор ва лаборатория кўрсаткичлари (юрак уриш ва нафас олиш сони, SpO₂, С-реактив оқсил, эритроцитлар чўкиш тезлиги, лейкоцитлар ва фибриноген) ROC-таҳлил орқали баҳоланиб, уларнинг ўпка гипертензиясини башорат қилишда юқори прогностик аҳамиятга эгалиги (AUC = 0,80 дан юқори) аниқланган.  
IV. Тадкиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича №31/53 сонли хулосасига биноан, ЮҚTKлари ҳамда коморбид ҳолатларга эга беморларда диагностика, хавфни стратификация қилиш ва даволашни оптималлаштириш соҳасида олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янгилик: илк бор ЮҚТК билан бирга кечувчи коморбид ҳолатлар (ЮҚТК+ҚД-II, ЮҚТК+ЎСОК, ЮҚТК+СБК, ЮҚТК+≥2 коморбид касалликлар) ва нохуш клиник натижалар (ўлим даражаси, яшаш кўрсаткичлари, қайта мурожаатлар сони) ўртасида ишончли корреляцион боғлиқлик аниқланиб, коморбид комбинацияларда ҳар бир ҳамроҳ касалликнинг салбий таъсир потенциали 5 йиллик омон қолиш эҳтимолини ўртача 3% гача пасайтириши илк бор илмий жиҳатдан аниқланганлиги РИКИАТМнинг мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда № 3-сонли баённома асосида тасдиқланган «Кардиологик коморбид ҳолатларни баҳолаш ва прогноз қилиш шкаласи ишлаб чиқиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар РИКИАТМ Қорақалпоғистон филиалида 2025 йил 6 майда № 38-П сонли, шунингдек РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 2025 йил 7 майда № 36-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: беморнинг ҳолати аниқроқ баҳоланади ва шахсийлаштирилган даво чоралари белгиланади, бу эса ЮҚТК ва метаболик, респиратор, нефрологик коморбид патологиялар билан бирга кечаётган беморларда ҳаёт сифатини оширади, фаол ҳаёт тарзини узайтириш ва меҳнатга лаёқатни сақлаб қолиш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: коморбид ҳолатидаги беморларнинг госпитализация давомийлигини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш, такрорий госпитализациялар сонини камайтириш ва қимматбаҳо текширув ҳамда реабилитацияга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада камайтирган. Ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар бемор учун ўртача 5000000 сўм миқдорида харажат тежалган бўлиб, 30 нафар бемор мисолида умумий иқтисодий самара 150000000 сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар келгуси истиқболда соғлиқни сақлаш тизими харажатларини 15-20 фоизгача камайтириш имконини кўрсатади.
иккинчи илмий янгилик:илк бор Республика миқёсида ЮҚТК билан бирга кечувчи коморбид комбинациялар (ЮҚТК+ҚД-II, ЮҚТК+ЎСОК, ЮҚТК+СБК, ЮҚТК+≥2 коморбид касалликлар) бўйича проспектив когорт кузатув тадқиқоти амалга оширилиб, унинг натижаларига кўра ЮҚТК ва икки ёки ундан ортиқ коморбид ҳолатларнинг биргаликда учраш частотаси ёш билан узвий боғлиқ экани илмий жиҳатдан асосланди ҳамда энг юқори тарқалиш ≥75 ёшли беморлар гуруҳида кузатилиб, улар умумий коморбид беморларнинг 53,7% ни ташкил этгани аниқланганлиги РИКИАТМнинг мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда № 3-сонли баённома асосида тасдиқланган «Кардиологик коморбид ҳолатларни баҳолашва прогноз қилиш шкаласи ишлаб чиқиш»  мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар РИКИАТМ Қорақалпоғистон филиалида 2025 йил 6 майда № 38-П сонли, шунингдек РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 2025 йил 7 майда № 36-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу ёндашув касалликнинг прогноз жиҳатдан оғир шаклларини эрта аниқлаш, амбулатор профилактик тадбирларни кенгайтириш, госпитализациялар сонини камайтириш ва клиник-диагностик ресурсларни устувор гуруҳлар орасида оқилона тақсимлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: Коморбид патологияга эга беморларда кўп омилли мониторинг ва индивидуаллаштирилган даволашни қўллаш хар бири соғлиқни сақлаш тизими учун ўртача 10-12 млн сўмни ташкил этадиган қайта госпитализациялар сонини камайтиришга ёрдам беради. Ушбу гуруҳ учун хос бўлган, йиллик қайта госпитализациялар сонида (2 ёки ундан ортиқ) умумий харажат 20-24 млн сўмгача етиши мумкин. Мақсадли профилактик мониторинг ва амбулатор даволаш чоралари қайта госпитализация эҳтиёжини 50% гача камайтириш ва шу билан потенциал харажатларни сезиларли даражада тежаш имконини беради. 
учинчи илмий янгилик:ЮҚТК+ЎСОК ва ЮҚТК+ҚД-II коморбид комбинацияларида COVID-19 инфекциясининг таьсир салохияти сезиларли даражада юқори эканлиги, яьни касаллик тарқалиши назорат гуруҳидан 5,8-7,3 баробар ошганлиги, шунингдек, икки ва ундан ортиқ коморбидлик ҳолатларида асорат сифатида БФ 14,3% ни ташкил этиб, назорат гуруҳидан (2,3%)  6,2 баробар юқорилиги илмий жиҳатдан илк бор аниқланганлиги РИКИАТМнинг мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда № 3-сонли баённома асосида тасдиқланган «Кардиологик коморбид ҳолатларни баҳолашва прогноз қилиш шкаласи ишлаб чиқиш»  мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар РИКИАТМ Қорақалпоғистон филиалида 2025 йил 6 майда № 38-П сонли, шунингдек РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 2025 йил 7 майда № 36-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган кузатув даволаш асоратлари ва ногиронлик ривожланиш эҳтимолини камайтиради, фаол ҳаёт даврини узайтиради хамда кекса ёшдаги беморларда меҳнат қобилиятини сақлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: вақтинча ёки доимий меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини камайтириш иқтисодий самарадорликнинг муҳим таркибий қисмидир. Ўртача мехнат хаққи асосида қилинган хисоб-китобларга кўра бир кунлик вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик харажати тахминан 948469 сўмни ташкил этади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг ўртача 5 кунлик даврда хар бир бемор учун харажатлар 4 742 345 сўмни ташкил этади. Шахсийлаштирилган ёндашув ва самарали амбулатор кузатув амалга оширилиши бундай ҳолатлар сонини камайтиради ва шу билан бирга ҳар бир олди олинган хол учун тенг миқдорда тежамкорликни таъминлайди. Шунингдек, доимий ногиронликни олдини олиш хам сезиларли иқтисодий самарадорликга эга. Ўртача йиллик тўғридан-тўғри ижтимоий тўловлар тахминан 1012000 сўмни ташкил этади. Бу эса хар бир бемор хисобидан йиллик 12144000 сўмга тенг. 
тўртинчи илмий янгилик: илк бор 24 ойлик кузатув натижалари асосида юракнинг ЧҚОФ энг катта ўсишни назорат гуруҳида намоён этгани (5,70±0,41%), ЮҚТК+СБК гуруҳида 4,9±0,53%, кўп коморбид беморларда эса фақат 2±0,12% бўлгани исботланиб, барча гуруҳларда САБ/ДАБ ишончли даражада камайган бўлса-да, кўп коморбидлик ҳолатларида улар юқори даражада сақланиб қолгани ҳамда УХСнинг кўп коморбид гуруҳларда пасайиши суст бўлгани ва “мақсадли даража”га эришилмагани  аниқланганлиги РИКИАТМнинг мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда № 3-сонли баённома асосида тасдиқланган «Кардиологик коморбид ҳолатларни баҳолашва прогноз қилиш шкаласи ишлаб чиқиш»  мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар РИКИАТМ Қорақалпоғистон филиалида 2025 йил 6 майда № 38-П сонли, шунингдек РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 2025 йил 7 майда № 36-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак функциясини эрта баҳолаш, ҚБ ва липид профилини мақсадли даражада ушлаб туриш, шунингдек индивидуаллаштирилган терапияни жорий этиш орқали кўп коморбидлик беморларда юрак етишмовчилигининг оғир шакллари ҳамда асоратларини камайтириш имконини кўрсатди. Бу ҳолат инсульт ва миокард инфаркти каби ногиронликка олиб келувчи ҳолатлар хавфини пасайтиради, аҳоли соғломлик кўрсаткичларини яхшилайди, беморларнинг умр давомийлиги ва ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: юрак функцияси ва қон босимини барқарор назорат қилиш, шунингдек липид профилини мақсадли даражада ушлаш асоратлар ва оғир ҳолатлар сонини камайтиради, бу эса қимматбаҳо даволаш ва стационар хизматларига эҳтиёжни қисқартиради. Индивидуаллаштирилган терапия орқали дорилардан оқилона фойдаланиш таъминланиб, ортиқча сарф-харажатлар олди олинади. Коморбид патологияга эга беморларда кўп омилли мониторинг ва индивидуаллаштирилган даволашни қўллаш хар бири соғлиқни сақлаш тизими учун ўртача 10-12 млн сўмни ташкил этадиган қайта госпитализациялар сонини камайтиришга ёрдам беради. Ушбу гуруҳ учун хос бўлган, йиллик қайта госпитализациялар сонида (2 ёки ундан ортиқ) умумий харажат 20-24 млн сўмгача етиши мумкин. 
бешинчи илмий янгилик: илк бор кардиореспиратор ва лаборатория кўрсаткичлари (юрак уриш частотаси, нафас частотаси, SpO₂, С-реактив оқсил, ЭЧТ, лейкоцитлар ва фибриноген) ROC-таҳлил орқали баҳоланиб, уларнинг ўпка гипертензиясини башорат қилишда юқори прогностик аҳамиятга эгалиги (AUC = 0,80 дан юқори) аниқланганлиги РИКИАТМнинг мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 27 февралда, № 2-сонли баённома асосида тасдиқланган «Юрак-қон томир касалликлари, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва коронавирус инфекциясини (COVID-19) ўтказган коморбид беморларда амбулатор амалиётда ўпка гипертензиясини эрта аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу алгоритм РИКИАТМ Қарши филиали 2025 йил 17 март № 28-Т сон ва РИКИАТМ Тошкент вилояти филиалида 2025 йил 17 апрель № 32 сонли буйруқлар билан  амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЎГни амбулатор босқичда, клиник симптомлар ривожланишидан олдин аниқлаш хисобига госпитализациялар сонини камайтириш ва оғир асоратларни олдини олиш имконини яратади. Шунингдек, субклиник ЎГни эрта аниқлаш ва патогенетик даволашни ўз вақтида бошлаш, оғир коморбид патологияли беморларда ўлим даражасини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни амбулатор амалиётга жорий этиш натижасида ЎГ эрта аниқлаш имкони пайдо бўлди, бу эса госпитализациялар сони ва оғир асоратлар камайишига олиб келди. Ҳисоб-китобларга кўра, алгоритм жорий этилгунгача беморнинг ўртача госпитализация давомийлиги 10 кунни, бир кунлик госпитализация харажати эса 1200000 сўмни ташкил этган бўлса, алгоритм жорий этилгандан кейин мазкур кўрсаткичлар мос равишда 8 кун ва 900000 сўмгача қисқарган. Натижада битта бемор ҳисобига тўғри келувчи иқтисодий самара 4800000 сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, касалхонада ётиш муддати қисқарган беморлар сонини инобатга олган ҳолда, яъни 30 нафар бемор мисолида умумий иқтисодий самара 144000000 сўмга тенг бўлгани аниқланди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish