Юсупов Жасур Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисосликлари шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аортокоронар шунтлашдан кейинги беморларда интенсив терапияни такомиллаштириш”, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3965.
Илмий раҳбарлар: Матлубов Мансур Муратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шуҳрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Газиев Зоир Тохирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: И. К. Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аортокоронар шунтлаш ўтказилган беморларда операциядан кейинги эрта асоратларнинг олдини олиш учун интенсив терапия тактикасини патогенетик асослаш ва натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бир нечта коронар артериялар зарарланиши бўлган беморларда операциядан олдинги даврда ҳаётий муҳим кўрсаткичлар ва тизимли яллиғланиш маркерлари (интерлейкин -6 (ИЛ-6), ўсма некрози омили-α (ЎНО), С-реактив оқсил (СРО), прокалцитонин ва заҳарланишнинг лейкоцитар индекси (ЗЛИ)) кўрсаткичлари текширув натижалари асосида, операциядан кейинги эрта асоратлар хавфини аниқлашнинг кўп омиллли прогностик шкаласи ишлаб чиқилган;
операциядан кейинги эрта даврда (биринчи, учинчи кунлар ва касалхонадан чиқишдан олдин) тизимли яллиғланиш маркерлари кўрсаткичларини баҳолаш билан кўп омилли прогностик шкала асосида аортокоронар шунтлашдан кейин беморларда комплекс интенсив терапияда улинастатин препаратини қўллаш самарадорлиги аниқланган;
операциядан кейинги ривожланган эрта асоратларнинг тизимли яллиғланиш маркерлари (СРО, ЎНО-α, ИЛ-6, прокалцитонин, ЗЛИ) билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланган;
аортокоронар шунтлаш амалиёти ўтказилган беморларда тизимли яллиғланиш маркерлари ҳолати кўрсаткичлари (СРО, ЎНО-α, ИЛ-6, прокалцитонин ва ЗЛИ) динамикасини ўрганиш асосида комплекс интенсив терапия таркибида улинастатин препаратини қўллаш зарурати бўлган коронар артерияларнинг кўп томирли зарарланиши бўлган беморларга киритиш учун ишлаб чиқилган алгоритмнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги патогенетик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аортокоронар шунтлашдан кейинги беморларда интенсив терапияни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши 17.11.2025 й. 29/71-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор бир нечта коронар артериялар зарарланиши бўлган беморларда операциядан олдинги даврда ҳаётий муҳим кўрсаткичлар ва тизимли яллиғланиш маркерлари (интерлейкин -6 (ИЛ-6), ўсма некрози омили-α (ЎНО), С-реактив оқсил (СРО), прокалцитонин ва заҳарланишнинг лейкоцитар индекси (ЗЛИ)) кўрсаткичлари текширув натижалари асосида, операциядан кейинги эрта асоратлар хавфини аниқлашнинг кўп омиллли прогностик шкаласи ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиали  (13.09.2025 й. 129-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.09.2025 й. 95-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳар бир муайян клиник вазият учун операциядан кейинги эрта асоратлар хавфи даражасини прогноз қилиш имконини берувчи балларда коэффициентни жамлаш орқали операциядан кейинги эрта асоратлар сонини камайтиришдан иборат бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан олдинги даврда кўп омилли прогностик шкала асосида операциядан кейинги эрта асоратлар хавфи даражаси аниқланаган. Бу эса операциядан олдинги даврда даволаш-профилактика чора-тадбирларини ўз вақтида амалга оширишга, дори воситаларини ортиқча қўллашнинг олдини олишга ва асоратларни даволаш харажатларини камайтиришга имкон берган. Шу сабабли, асосий гуруҳдаги беморларнинг шифохонада қолиш муддати анъанавий даволаш-ташхислаш тактикаси қўлланилган беморларга нисбатан 1,3 баравар қисқарган. Хулоса: Тадқиқот натижалари асосида такомиллаштирилган прогностик ёндашув эрта асоратлар хавфини баҳолашни яхшилаб, даволаш тактикасини мақбуллаштирган, интенсив терапия муддатини қисқартирган ҳамда тиббий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаган.
иккинчи илмий янгилик: аортокоронар шунтлашдан сўнг беморларда комплекс интенсив терапияда улинастатин препаратини қўллаш кўп омилли прогностик шкала асосида жарроҳлик амалиётидан кейинги эрта даврда (биринчи, учинчи кунлар кунлар ва шифохонадан чиқишдан олдин) тизимли яллиғланиш маркерлари ҳолати (СРО, ЎНО-α, ИЛ-6, прокалцитонин ва ЗЛИ) кўрсаткичларини баҳолаш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиали  (13.09.2025 й. 129-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.09.2025 й. 95-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик амалиётидан олдинги даврда тизимли яллиғланиш маркерлари ҳолати кўрсаткичларини баҳолаш билан кўп омилли прогностик шкаладан фойдаланиш жарроҳлик амалиётидан кейинги мумкин бўлган асоратлар хавфини эрта ташхислаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва АКШ операцияларидан кейин беморларнинг ўлими ва ногиронлигини истисно қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: аортокоронар шунтлашдан кейин беморларда комплекс интенсив терапияда улинастатин препаратини қўллаш аортокоронар шунтлаш билан оғриган беморларнинг шифохонада қолишини 5 кунга қисқартириш ва бюджет маблағларини ўртача 22,73% га тежаш имконини берган. Хулоса: Такомиллаштирилган интенсив терапияда тизимли яллиғланиш маркерларини динамик баҳолаш ва патогенетик асосланган ёндашувни қўллаш эрта асоратлар хавфини ишончли камайтирган, даволаш натижаларини яхшилаган, беморларнинг функционал тикланишини тезлаштирган ҳамда стационар даволаш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган.
учинчи илмий янгилик: операциядан кейинги ривожланган эрта асоратларнинг тизимли яллиғланиш маркерлари (СРО, ЎНО-α, ИЛ-6, прокалцитонин, ЗЛИ) билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиали  (13.09.2025 й. 129-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.09.2025 й. 95-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларга паст бошланғич прогностик кўрсаткич (БПК) 12-20 балл, ўрта -(БПК) 21-30 балл, юқори -(БПК) 31-40 балл ва жуда юқори -(БПК) 41-60 балл хавф тоифасини белгилаш билан операциядан кейинги асоратларнинг дастлабки ҳолатини аниқлаш операциядан кейинги эрта асоратлар сонини камайтиришни таъминлаган, бунинг натижасида беморларнинг касалхонага ётқизиш муддати қисқарган. Иқтисодий самарадорлиги: аортокоронар шунтлаш амалиётларидан кейин беморларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган. Операциядан кейинги эрта асоратларни башорат қилишнинг кўп омилли шкаласидан фойдаланиш ресурсларни оқилона тақсимлаш, асоратларни даволаш ва беморларни реабилитация қилиш харажатларини камайтириш имконини берган, шунингдек, операциядан кейинги асоратларни камайтиришга ёрдам берган. Хулоса: Операциядан олдин яллиғланиш маркерларини баҳолаш ва прогностик шкаладан фойдаланиш эрта асоратлар хавфини аниқлаб, интенсив терапияни индивидуаллаштирган. Бу ёндашув асоратлар сонини камайтириб, стационарда даволаниш муддатини қисқартирган ва ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаган.
тўртинчи илмий янгилик: кардиожарроҳлик клиникасининг клиник амалиётига бир нечта коронар артерияларнинг зарарланиши бўлган беморларни комплекс интенсив терапия таркибида улинастатин препаратини қўллаш зарурати билан киритиш учун патогенетик асосланган, самарали ва хавфсиз алгоритм амалиётдан кейинги эрта даврда аортокоронар шунтлаш ўтказган беморларда тизимли яллиғланиш маркерлари ҳолати кўрсаткичлари (СРО, ЎНО-α, ИЛ-6, прокалцитонин ва ЗЛИ) динамикасини ўрганиш асосида жорий этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиали  (13.09.2025 й. 129-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.09.2025 й. 95-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: операциядан олдинги даврда СРО, ЎНО-α, ИЛ-6, прокалцитонин ва ЗЛИ ни аниқлаш, шунингдек, яллиғланиш жараёнларини даволаш ва олдини олиш учун улинастатинни қўллаш ҳаётни ушлаб турувчи асосий тизимлари томонидан ўлим ва асоратларни камайтириш, даволаш сифатини яхшилаш ва аортокоронар шунтлашдан кейин беморларнинг тезроқ соғайишини таъминлаш орқали самарадорликни кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: улинастатин ёрдамида интенсив терапиянинг таклиф этилган алгоритмини жорий этиш операциядан кейинги эрта асоратлар сонини 1,9 марта камайтириш ва назорат гуруҳидаги беморларга нисбатан қўшимча даволаш ресурсларига бўлган эҳтиёжни пасайтириш имконини берган. Таклиф этилаётган  даволашда улинастатинни қўллаш алгоритмининг жорий этилиши уларнинг кардиохирургик клиникада бўлиш муддатини 5 кунга қисқартирган. Хулоса: Тизимли яллиғланиш маркерлари ҳолати динамикасига асосланган ҳолда комплекс интенсив терапияга улинастатинни киритиш бўйича патогенетик асосланган алгоритм амалиётга жорий этилиши яллиғланиш жараёнларини назорат қилишни яхшилаган, эрта асоратлар ва ўлим хавфини камайтирган, даволаш самарадорлигини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish