Уразметов Каҳрамон Каримбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республикамизнинг турли тупроқ иқлим шароитида шоли етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Qx315
Илмий маслаҳатчи: Саимназаров Юлдаш Бекмирзаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Махматмуродов Алишер Улмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Султанова Зулфия Султановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жумабоев Зухриддин Мўминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида кечпишар шоли навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда минерал ва органик ўғитлар ҳамда микроелементларни қўллаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамизнинг марказий (Тошкент вилояти) ва шимолий (Хоразм вилояти) минтақалари учун кечпишар шоли навлари бўйича минерал ва органик (қорамол гўнги) ўғитлар, микроелементлар қўллашнинг мақбул меъёрлари аниқланган ва илмий асосланган; 
кечпишар шоли навларини турли тупроқ-иқлим шароитида етиштиришда фосфорли ва калийли ўгитларнинг 120:150 кг/га фонида азотли ўғитларни ўрта (180 кг/га) меъёрда (экишдан олдин 63 кг/га, тупланиш даврида 63 кг/га, найчалаш даврида 54 кг/га) қўлланилганда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, фотосинтетик фаолияти ва ҳосил элементлари шаклланишига ижобий таъсир этганлиги натижасида азотли ўғитларнинг қуйи (150 кг/га) ва юқори (210 кг/га) меъёрлари қўлланилган вариантларга нисбатан дон ҳосилдорлиги навлар бўйича ўртача УзРОС 7/13 9,6-19,4; Мустақиллик 11,5-18,2; Тарона 6,7-16,1; Лазурний 7,3-15,1 с/га.га юқори бўлганлиги аниқланган ва илмий асосланган; 
типик бўз ва ўтлоқи-аллювиал тупроқларда кечпишар шоли навларини етиштиришда назорат (ўғициз), минерал ўғитлар (Н150П120К150) ва гўнг (20 т/га) қўлланилган вариантларга нисбатан Н70П70К50 + гўнг (20 т/га) меъёрда қўлланилган вариантда ўсимлик поя баландлиги 15-18 см.га, маҳсулдор тупланиш даражаси 0,1-0,5 га, бир рўвакдаги дон сони 12,0-24,0 донага, бир ўсимликдаги дон вазни 0,5-1,2 г.га юқори бўлиши натижасида шоли навларининг дон ҳосилдорлиги 78,1-83,0 % ортишига ижобий таъсири илмий асосланган; 
турли тупроқ-иқлим шароитида шоли навлари уруғларига экиш олдидан ва амал даврида микроелементларнинг мақбул меъёрлари қўлланилганда ўсимликнинг ўсиш-ривожланиши ва фотосинтетик фаолияти яхшиланиб, навлар бўйича ўртача 17,7-31,1 с/га қўшимча дон ҳосили етиштирилган ҳолда микроелементларнинг шоли доннинг сифатига шишасимонлиги 1,9-3,6 %; бутун гуруч чиқиши 8,0-15,4 % юқори ижобий таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикамизнинг турли тупроқ иқлим шароитида шоли етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
типик бўз ва ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида кечпишар шоли навларини етиштириш технологияси Тошкент вилоятида 55,0 гектар, Хоразм вилоятида 166,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 7-июлдаги 05/05-04-356-сонли маълумотномаси). Натижада, мақбул озиқлантириш меъёрларини қўллаш ҳисобига 5,0-36,3 с/га.гача қўшимча ҳосил олиш билан биргаликда доннинг шишасимонлиги 1,5-3,0 % га, гуруч чиқиши 7-12 %га юқори бўлишига ҳамда 12,3-29,6 млн сўм/га соф даромад олишга эришилган;
шолининг кечпишар навларини етиштиришда минерал ўғитлар фонида азотли ўғитларни ривожланиш фазалари бўйича бўлиб қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 39,0 гектар, Хоразм вилоятинг Гурлан туманида 80,5 гектар, жами 119,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 7-июлдаги 05/05-04-356-сонли). Натижада, азотнинг 180 меъёри қўлланилганда амалдаги технологияга нисбатан навлар бўйича Тошкент вилоятида 19,3-24,4 с/га, Хоразм вилоятида 20,1-26,5 с/га қўсимча ҳосил олишга ҳамда тегишлича 42,8-51,6% рентабелликка эришилган;
шолининг кечпишар навларини етиштиришда минерал ўғитлар фонида органик ўғитларни қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 5,0 гектар, Хоразм вилоятинг Гурлан туманида 12,0 гектар, жами 17,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 7-июлдаги 05/05-04-356-сонли маълумотномаси). Натижада, органик ўғитларнинг 20 т/га меъёри қўлланилганда амалдаги технологияга нисбатан навлар бўйича Тошкент вилоятида 16,7-19,2 с/га, Хоразм вилоятида 17,6-21,1 с/га қўсимча ҳосил олишга ҳамда тегишлича 32,3-39,2% рентабелликка эришилган;
шолининг кечпишар навларини етиштиришда минерал ўғитлар фонида микроелементларни қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 11,0 гектар, Хоразм вилоятинг Гурлан туманида 74,0 гектар, жами 85,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 7-июлдаги 05/05-04-356-сонли маълумотномаси). Натижада, микроелементларининг тавсияга асосан меъёрлари қўлланилганда назорат вариантга нисбатан Тошкент вилоятида 22,3-36,4 с/га, Хоразм вилоятида 24,6-39,2 с/га қўсимча ҳосил олишга ҳамда тегишлича 
47,3-59,6 рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish