Османов Шокиржон Зокиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўтлоқи бўз тупроқлар унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига сидерат экинлар таъсири (Андижон вилояти мисолида)”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Qx1003
Илмий раҳбар: Хатамов Салимжон Рахимжон ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Ўразматов Насибжон Назирович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида сидерат экинларини тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Андижон вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан сўнг сидерат экинлар парваришланиб, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш усули ишлаб чиқилган;
сидерат экинларини алоҳида ва қўшиб экиш натижасида гектаридан 18,8–29,6 тонна яшил биомасса ва 2,2–5,4 тоннагача қуруқ органик қолдиқ тўплаш имконияти мавжудлиги аниқланган;
сидерат сифатида экилган тритикале, хантал ва вика экинлари тупроқнинг ҳажм массаси ва ғоваклик кўрсаткичларини яхшилаши, жумладан, кузги сидерацияда ғўза вегетацияси бошида 0–30 см қатламда тупроқнинг ҳажм массаси назоратга нисбатан 0,071–0,101 г/см³ га камайиши ва ғоваклик кўрсаткичи 52,7–53,3 % гача ортиши аниқланган;
сидерат сифатида тритикале, хантал ва вика қўшиб экилиб, кўк масса ҳосилининг 100 % қолдириб кузги шудгор қилинган майдонларда тупроқдаги ўсимликлар учун зарур озуқа элементлари миқдори сезиларли даражада ортганлиги, жумладан, 0–30 см қатламда Н-НО3 миқдори назоратга қараганда 1,9–0,1 мг/кг кўпроқ, П2О5 миқдори 1,0–0,9 мг/кг юқори, К2О миқдори эса нисбатан 15 мг/кг ортиқ бўлиши аниқланган;
ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига сидерациянинг таъсири таҳлил қилинган ҳамда ёзда ғалладан бўшаган майдонларда сидерат экин сифатида тритикале, хантал ва вика экинларини қўшиб экиб, парваришланиши ҳамда етиштирилган яшил биомассани кўкат ўғит қилиб майдалаб, шудгор остига ҳайдаш, тупроқнинг  агрокимёвий хоссалари яхшиланиши эвазига юқори пахта ҳосили олиш имконияти асосланган;
ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда сидератларни қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида сидерат экинларини тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Тупроқлар унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда сидерат экинлардан фойдаланишга оид тавсиялар” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/04-04-496-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномадан Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасида пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида муҳим қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
Андижон вилояти ишлаб чиқариш шароитида ғалладан бўшаган майдонларга ёзда тритикале, хантал ва вика экинлари қўшиб экиб, уларнинг яшил биомассани сидерат сифатида кузда 100 фоиз ҳайдаб юбориш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш ва ғўзадан юқори ҳосил олиш агротехнологияси Қўрғонтепа тумани 45,8 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 11-октябрдаги 05/04-04-496-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур агротехнологик тадбирни қўллаш орқали ўртача 39,6–41,2 с/га пахта ҳосили олишга эришилиб, 6 329 783 – 6 585 477 сўм миқдорида соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 38,8–40,3 % ни ташкил этган;
ғалладан бўшаган майдонларга ёзда тритикале, хантал ва вика экинларини қўшиб экиб, уларнинг яшил биомассасини сидерат сифатида кузда 100 фоиз ҳайдаб юбориш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш ва ғўзадан юқори ҳосил олиш агротехнологияси Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 36,5 га майдонга, Пахтаобод туманида 34,4 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/04-04-496-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларида ўртача 42,5–43,4 с/га пахта ҳосилдорлигига эришилиб, гектаридан 7 955 644 – 8 124 117 сўм миқдорида соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 43,1–44,0 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish