Ўроқова Нафосат Ёриевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олам бадиий манзарасининг флористик ва фаунистик образларда ифодаланиши (янги ўзбек шеърияти мисолида) ” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.DSc/Fil755
Илмий маслаҳатчи: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор; Кучкарова Марҳабо Худайбергановна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги ўзбек шеъриятида олам бадиий манзарасини флористик ва фаунистик образлар орқали акс эттиришнинг анъанавий ва новаторона хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ лирикасида флористик ва фаунистик образларнинг қадимийлиги, мумтоз адабиётдаги ваҳдат ул-вужуд, тажаллий, олам ва одам яхлитлиги – ягона универсум ҳақидаги қарашлар оламнинг бадиий манзарасини акс эттириши, лирикада маданий-тарихий, ижтимоий-фалсафий, диний-ахлоқий, психоментал жиҳатларини намоён этиши, тасвирийлик ва экспрессивликка хизмат қилиши аниқланган;
ўзбек мумтоз шеъриятида олам бадиий манзарасининг яхлит ва бўлак ҳолда беришда лола, сарв, шамшод, райҳон, суман, ит, от, тулки, арслон, қарға, ҳудҳуд каби флористик ва фаунистик образлардан фойдаланилганлиги, уларнинг анъанавийлик хусусияти, рамзий-тимсолий маънолари, тадрижий белгилари очиб берилган;
янги ўзбек шеъриятида оламнинг бадиий манзарасини флористик образлар воситасида тасвир этишнинг специфик белгилари, бунда лола, наъматак, ғўза, буғдой, майса, ўсма, ялпиз, исмалоқ, янтоқ кабиларнинг инсоний фазилатларни ифодалаши, миллий колорит ва миллий ҳаёт манзараларини акс эттириши, ижтимоий мазмун касб этганлиги асосланган;
янги ўзбек шеъриятида дарахт образларининг тимсолий-фалсафий, ижтимоий маъноларни билдирганлиги, терак, сарв, чинор, мажнунтол, олма, арғувон, ўрик, шафтоли, тут образлари орқали ўзбек миллий менталитетига хос хусусиятлар инъикос топганлиги далилланган;
янги ўзбек шеъриятида от, ит, ҳўкиз, оҳу, арслон, бургут, булбул сингари фаунистик образлар орқали оламнинг миллий манзараси намоён бўлганлиги, лирик қаҳрамоннинг ички олами, руҳий дунёси акс эттирганлиги, новаторона мазмун касб этганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Олам бадиий манзарасининг флористик ва фаунистик образларда ифодаланиши (янги ўзбек шеърияти мисолида)” мавзусида эришилган илмий натижалардан:
халқ лирикасида флористик ва фаунистик образларнинг қадимийлиги, мумтоз адабиётдаги ваҳдат ул-вужуд, тажаллий, олам ва одам яхлитлиги – ягона универсум ҳақидаги қарашлар оламнинг бадиий манзарасини акс эттириши, лирикада маданий-тарихий, ижтимоий-фалсафий, диний-ахлоқий, психоментал жиҳатларини намоён этиши, тасвирийлик ва экспрессивликка хизмат қилиши аниқланган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда диссертация илмий натижаларидан (2021-2023.йй) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 2-ноябрдаги 04/1-3118-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз шеъриятида оламнинг бадиий манзарасини флористик ва фаунистик образлар орқали акс эттириш бўйича маълумотларни бойитиш ва аниқлаштиришга хизмат қилган;
ўзбек мумтоз шеъриятида олам бадиий манзарасининг яхлит ва бўлак ҳолда беришда лола, сарв, шамшод, райҳон, суман, ит, тулки, арслон, қарға, ҳудҳуд каби флористик ва фаунистик образлардан фойдаланилганлиги, уларнинг анъанавийлик хусусияти, рамзий-тимсолий маънолари, тадрижий белгилари очиб берилган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида (2021-2023.йй)фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-декабрдаги 04/1-3989-рақамли маълумотномаси). Натижада шеъриятда флористик образлар орқали ифодалашда рамзий-фалсафий мазмунни кучайтиришга эришилганлигини асослаш имконини берган;
янги ўзбек шеъриятида оламнинг бадиий манзарасини флористик образлар воситасида тасвир этишнинг специфик белгилари, бунда наъматак, ғўза, буғдой, майса, ўсма, ялпиз, исмалоқ, янтоқ кабиларнинг инсоний фазилатларни ифодалаши, миллий колорит ва миллий ҳаёт манзараларини акс эттириши, ижтимоий мазмун касб этганлиги лингвистик жиҳатдан аниқланган хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган А-ОТ-2021-2-рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада (2020-2021.йй) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 28-ноябрдаги 01-04/7500-сон маълумотномаси). Натижада шеърий матн таркибида қўлланган наботот номларининг турли тиббий маъноларни билдирганлиги ва соҳа лингвистикаси терминларини бойитишга хизмат қилган;
янги ўзбек шеъриятида дарахт образларининг тимсолий-фалсафий, ижтимоий маъноларни билдирганлиги, терак, сарв, чинор, мажнунтол, олма, арғувон, ўрик, шафтоли, тут образлари орқали ўзбек миллий менталитетига хос хусусиятлар инъикос топганлиги далилланган қарашлардан Олий таълимнинг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълими ёʻналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Янги ўзбек адабиёти” номли дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2024-йил 02-июлдаги 452-сонли 452-12-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада дарслик янги ўзбек шеъриятида флористик ва фаунистик образлар таҳлили билан бойитилган;
янги ўзбек шеъриятида от, ит, ҳўкиз, оҳу, арслон, бургут, булбул сингари фаунистик образлар орқали оламнинг миллий манзараси намоён бўлганлиги, лирик қаҳрамоннинг ички олами, руҳий дунёси акс эттирганлиги, новаторона мазмун касб этганлиги очиб берилган фикр-қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Ўзбекистон”, “Миллий ўзликни англаб” кўрсатувларида фойдаланилган ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 2-декабрдаги 01-09/172-рақамли маълумотномаси). Натижада адабий кўрсатувлар заҳирасини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.