Зияева Камолахон Зияиддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “ҳазил” нутқий жанрининг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3153
Илмий раҳбар: Шокиров Шерали Иброҳимович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Сидиқов Қосим Абилович, филология фанлари номзоди, профессор; Саримсаков Хуршиджон Абдималикович, филология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳазилларнинг ўғзаки ва ёзма шаклдаги турли дискурсларда, жумладан, бадиий дискурс, маиший дискурс, кинодискурс, сиёсий дискурс, интернет дискурс кабиларда қўлланилишини лингвомаданий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида ҳазил яратишда фонетик, грамматик, лексик, шу жумладан, омонимия, синонимия, полисемия каби лисоний ҳодисалардан фойдаланишнинг фарқли жиҳатлари мисоллар ёрдамида асосланди;
турли тил оилаларига мансуб бўлган инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳазилларда экстралингвистик омиллар, яъни шахсни ўраб турувчи атроф-муҳит, унинг яшаш тарзи, руҳияти ва маданиятининг ҳазилларга таъсири, шунингдек, кулги мазмунини рецепиентга етказишда хизмат қилувчи, экстралингвистик воситаларни ифодаловчи ҳар икки миллатнинг тана ҳаракатларидаги ва товушдаги ўзгаришлар нутқни тўлдириш, тасдиқлаш, бўрттириш учун қўлланилиши асосланган;
ҳазил яратишда шахс, нарса-буюм ва воқеа-ҳодисаларнинг аслиятдан чекиниб, лисоний бирликларнинг коннотатив маъно хусусияти ёрдамида, шакл ўзгариши, реципиентнинг кутилмаган жавоби, тасодифийликлар, чоғиштирмалар, қадриятлар ва реалликнинг номутаносиблиги, тафаккур ва ташқи омилларнинг зиддияти каби вазиятлар муҳим рол ўйнаши далилланди;
ижтимоий тармоқларда қўлланиладиган инглиз ва ўзбек ҳазиллари, шунингдек, Афанди латифалари ҳамда уларнинг инглиз тилидаги таржималари мазмунида маданиятининг акс этиши, яъни турли прецедент номлар, архетиплар, эталонлар ҳамда бошқа лисоний бирликларнинг менталликни ифодалаши, енгил кулгу, сарказм, ва сатирага асосланган ҳазилларнинг моҳияти лингвокултуралогик жиҳацдан мисоллар ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек тилларида “ҳазил” нутқий жанрининг лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилида ҳам, инглиз тилида ҳам ҳазиллар ҳосил қилишда фонетик (омофонлар), грамматик, лексик, шу жумладан, омонимия (омографлар), синонимия, полисемия лисоний ҳодисаларидан фойдаланиш самарали восита экани ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Қарши давлат университетида 2021 – 2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасидаги “Аcадемиc Энглиш” курсида самарали қўлланилган (Қарши давлат университети 2024-йил 4-декабрдаги 03/3674-сонли маълумотномаси). Натижада латифалар ва ҳазилларнинг ҳосил бўлиши ҳамда уларнинг жанрга хос адабий атамалар, уларнинг изоҳига доир маълумотлар лойиҳанинг самарадорлиги оширди;
турли тил оилаларига мансуб бўлган инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳазилларда экстралингвистик омиллар ҳазилларнинг кулги мазмунини рецепиентга етказишда хизмат қилиши, аммо ҳар икки миллатнинг хатти-ҳаракатлари фарқли бўлиб, инглиз ҳазилларида сўзлар ва ҳаракатлар номутаносиблиги кузатилса, ўзбек ҳазилларида экстралингвистик воситалар нутқни тўлдириш, тасдиқлаш, бўрттириш учун қўлланилиши ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маҳалла телерадиоканали давлат унитарй корхонасининг 2025-йил 13-апрелдаги № 03-14-1107-сонли маълумотномаси). Натижада латифа ва ҳазилларнинг пайдо бўлишидаги лингвистик ва экстралингвистик омилларнинг аҳамияти ҳақидаги қарашлар ҳисобига лойиҳа амалий натижаларининг самарадорлиги ва фойдаланиш кўлами ортди;
ҳазил ҳосил қилишда шахс, нарса-буюм ва воқеа-ҳодисаларнинг аслиятдан чекиниб, лисоний бирликларнинг коннотатив маъно хусусияти ёрдамида, шакл ўзгариши, реципиентнинг кутилмаган жавоби, қадриятлар ва реалликнинг номутаносиблиги, тафаккур ва ташқи омилларнинг зиддияти каби вазиятлар муҳим рол ўйнаши ҳақидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маҳалла телерадиоканали давлат унитарй корхонасининг 2025-йил 13-апрелдаги № 03-14-1107-сонли маълумотномаси). Натижада ҳазилларнинг лингвомаданий хусусиятлари ва уларнинг бугунги замонавий тил тараққиётидаги аҳамияти тўгʻрисида фойдали маʼлумотлар билан ушбу радиоешиттиришларнинг мазмуни илмий ва амалий жиҳатдан бойиган;
интернет саҳифаларида турли кўринишлардаги ҳазил мазмунига эга мемлардан кенг кўламда фойдаланиши, ҳазилларнинг маданиятнинг бир тимсоли эканлиги, латифалар таржималарида прецедент номлар, архетиплар, эталонлар ва бошқа лингвикултуремалар сабаб маъно-мазмун олиб ўтишда юзага келадиган қийинчиликлар ҳақидаги илмий маълумотлардан Қарши давлат университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган, Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Тҳе Энглиш Аccесс Миcро Счоларшип Програм” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Қарши давлат университети 2025 йил 3-феврал 04/390-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда ёритилган бугунги кунда оммалашиб ва ривожланиб бораётган ижтимоий тармоқларда кенг қўлланиладиган ҳазилларнинг миллат маданияти тимсоли эканлиги ва уларда ёритилган мавзулар ҳақида билдирилган фикрлар лойиҳа контентини бойишига хизмат қилган.