Шотемиров Санжар Холмўмин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни маънавий-маърифий ишлар жараёнида нотиқлик санъатидан фойдаланишга тайёрлаш механизмлари (олий таълим муассасалари тадбирлари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.3.PhD/Ped8095
Илмий раҳбар: Қодиров Қутлуғ-Бек Бекмуродович - Университй оф Манагемент анд футуре течнологиес университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент – Адизов Бахтиёр Рахмонович – Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори;
иккинчи оппонент – Жуманиёзов Раҳимбой Маткаримович - “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқотлар университети профессори, филалогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Талабаларни маънавий-маърифий ишлар жараёнида нотиқлик санъатидан фойдаланишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда ушбу тадқиқот юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг маънавий-маърифий тадбирларда нотиқлик санъатидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришга қаратилган педагогик алгоритм юнон ва Шарқ воизлик санъати интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
талабаларда нотиқлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик моделнинг фаолиятли компонент мазмуни “риторик такт”, “мулоқот генерация”, “компетентли таҳлил” нутқ техникаларини маънавий-маърифий тадбирларда қўллаш орқали такомиллаштирилган;
нотиқлик санъатидан фойдаланиш жараёнига таъсир этувчи педагогик-психологик омиллар устуворлигига кўра талабалар учун “Думалоқ кўзгу” тренинги, “Ёзувли тасвир” методикаси, “Психодрамма” тренинг машғулотларини такомиллаштириш орқали нотиқлик механизмининг самарали аудиотоник вербаллик даражалари билан боғлиқ жиҳатлари ривожлантирилган;
талабаларда нотиқлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ўқитувчининг модераторлик ҳамда супервайзерлик функсияларини оширишга кўра риториканинг эпидеиктик услуби, воизликнинг дабирлик ва султониёт оқимларига оид “тезкорлик”, “превентивлик”, “параллел тарғибот” усулларини қўллаш орқали аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни маънавий-маърифий ишлар жараёнида нотиқлик санъатидан фойдаланишга тайёрлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нотиқлик санъатининг ахлоқий-эстетик хусусиятларидан маънавий-маърифий ишлар жараёнида фойдаланиш орқали, талабалар ҳамда жамият аъзолари орасидаги коммуникатив, интегратив, муносабатни шакллантирувчи имкониятлари, маънавий-маърифий ишлар жараёнини самарали ташкил этиш асосида, талабаларни нотиқлик санъатига тайёрлаш ҳамда маданиятли мулоқот олиб боришнинг педагогик механизмлари, психологик ва ижтимоий хусусиятлари кўрсатиб берилган. Диссертацион тадқиқот ишининг материаллари Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023-йил 25-декабрдаги “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–405-сонли қарори шунингдек, 2025-йил 28-июлдаги “Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ва унинг ижодий мактаби анъаналарини муносиб давом эттиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–232-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда ушбу йўналишда ўтказиладиган маънавий тарғибот тадбирларини ташкил этишга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025 йил 22 октябрдаги 03-12-17-6131-сонли далолатномаси.) Натижада, илмий тадқиқот ишида талабаларни нотиқлик санъатига тайёрлашнинг маданий структураси, классификасияси ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш функсиялари педагогик технологиялар ва қонуниятлар асосида очиб берилган. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида нотиқлик санъатидан фойдаланишнинг педагогик механизмлари ишлаб чиқилган;
тарихийлик ва замонавий нотиқлик санъатидан маънавий - маърифий ишлар жараёнида фойдаланиш орқали ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш жараёнидаги натижадорликни оширишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 2-августдаги 4/17-4/4-13142-сонли маълумотномаси, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш дастури бўйича олинган 2024-йил 11-июл 10/20-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 24-августдаги 2-13-21-4463-сонли олинган далолатномалари асосида ёшларни маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги лойиҳаларда илмий диссертация натижаларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 7 октябрдаги 02/01-01-388-сонли маълумотномаси.) Натижада, талабаларни маънавий-маърифий ишлар жараёнида нотиқлик санъатидан фойдаланишга тайёрлашда илмий тадқиқотнинг таржиба-синов ишлари 2023-2024, 2024-2025, 2025-2026 ўқув йилларида Термиз давлат педагогика институти, Самарқанд давлат педагогика институти, Қўқон давлат университетининг жами 412 нафар респондент талабалари ўртасида ўтказилиб, ўқув дастури ҳужжатларига киритилган ҳамда ўқув жараёнининг дидактик таъминоти такомиллашган;
маънавий-маърифий тадбирларда талабаларнинг “нотиқлик компетенсияси”ни мақсадли равишда шакллантириш қадимги юнон риторикаси ҳамда Шарқ воизлик санъати анъаналари билан интеграциялаш орқали маънавий-маърифий тадбирлар контекстида талабаларни нотиқлик санъатидан фойдаланишга тайёрлаш жараёни ораторлик маҳоратининг “самарали мулоқот”, “риторик компетенсия”, “самарали мулоқот технологияси”, “самарали мулоқот техникаси”, “компетентли ёндашув” каби технологик компонентларини қўллаш орқали Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлари” 53-банди “Фарзандларимиз қалбида гўзал инсоний фазилатларни шакллантириш, ўзбек халқининг қадим тарбия услубларидан самарали фойдаланиш, уларни юксак маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертасия материалларидан фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 30 сентябрдаги 10/624-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар талабаларни маънавий-маърифий ишлар жараёнида нотиқлик санъатидан фойдаланишга тайёрлаш механизмларини илмий асослашга хизмат қилган;
олий таълим тизимида ташкил этиладиган маънавий тадбирлар жараёнининг сифатини янада ошириш, нотиқлик кўникмасини такомиллаштиришга қаратилган педагогик методлар, психологик тренинглар, нутқ техникасини ривожлантирувчи машқлар таснифини ишлаб чиқиш орқали маънавий-маърифий тадбирларда нотиқлик маҳоратидан фойдаланишни шакллантиришнинг долзарб масалалари бу борада маърифатпарвар зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланишнинг илмий аҳамияти кўрсатиб берилган. Талабаларнинг нотиқлик санъатини ривожлантириш асосида ижтимоий, маданий, маънавий-маърифий соҳаларда эришиш мумкин бўлган ижобий сифатларни кўрсатиб бериш орқали риторик компетентликнинг имкониятлари асосланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар ва амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилари жамиятининг маънавий-маърифий тарғибот ишларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилари жамиятининг 2025 йил 11 августдаги 01-07/53-сонли далолатномаси.) Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва хулосалардан “Маърифат” тарғиботчилари жамиятининг маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида тарғиботчиларнинг нотиқлик санъатини, коммуникатив қобилиятини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
маънавий-маърифий тадбирларда талабаларнинг “нотиқлик компетенсияси”ни мақсадли равишда шакллантириш талабалар нотиқлик қобилиятининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатувчи риториканинг “тезкорлик”, “превентивлик”, “параллел тарғибот” каби самарали методларининг синтези асосида аниқлаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлардан ИЛ-662205522 давлат рақами билан рўйхатдан ўтган “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳа натижаларини оммалаштиришда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025 йил 20 январдаги 01/15-09/19-сонли маълумотномаси.) Натижада, Шарқ воизлик санъати анъаналари, қадимги юнон риторикасининг ғоялари билан интеграциялаштирилган.