Раҳимқулова Лобар Ҳамро қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий тармоқ ёзишмаларида шахс руҳий ҳолатини ифодаловчи тил бирликларининг лингвистик экспертизаси”, 10.00.01 - Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3 1.PhD/Fil4950
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Холида Йўлдошева, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Гулжаҳон Ҳотамова.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида шахс руҳий ҳолатини ифодаловчи бирликларнинг лингвистик экспертизаси моҳиятини очиб бериш ва уни амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тармоқ ёзишмалари мултимодал бирликлар орқали шахс руҳий ҳолатини ифодалаш воситаси сифатида лингвистик таҳлил қилиниб, ҳуқуқшунослик ва психолингвистик изланишларда тадқиқот обекти бўла олиши таҳлиллар воситасида далилланган.
ижтимоий тармоқ ёзишмаларида учрайдиган бирликларнинг фонографик, лексик-семантик ва грамматик фарқларининг руҳий ҳолат омилига хос хусусиятлари аниқланган.
ҳақорат мазмунидаги конфликтли матнларни лингвистик экспертизадан ўтказиш жараёнида лингвист-эксперт асослаши зарур бўлган лингвист ва мутахассис малакасига таяниладиган ҳолатда экстралингвистик (ҳуқуқий) жиҳатлар фарқланган ва уларнинг яхлитлиги асосланган.
аноним шаклдаги ижтимоий тармоқ ёзишмалари муаллифининг тахминий психик ҳолатини аниқлашда руҳий ҳолатни ифодаловчи тил бирликлари шахснинг идентификацион белгисини кўрсатувчи индикаторлар каталоги яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ўзбек тили ижтимоий тармоқ ёзишмаларини экспертиза қилиш ва илмий тадқиқ этиш натижалари асосида:
ижтимоий тармоқ ёзишмаларида фойдаланувчиларнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи тил бирликларини лингвистик экспертизанинг обекти сифатида таҳлил қилиш мумкинлиги далилланган. Ижтимоий тармоқ ёзишмаларида учрайдиган бирликларнинг фонографик, лексик-семантик, грамматик фарқларининг руҳий ҳолат омилига хос хусусиятлари аниқланган. Олинган маълумотларга асосланиб шахснинг психолингвистик портретини шакллантириш, характер хусусиятларини аниқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Ижтимоий тармоқ ёзишмалари мултимодал бирликлар шахс руҳий ҳолатини ифодалаш воситаси сифатида сентимент таҳлили қилиниб, ҳуқуқшунослик ва психолингвистик изланишларда тадқиқот обекти бўла олиши таҳлиллар воситасида далилланганлигига доир натижалар ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган. Натижада лойиҳа материаллари назарий маълумотлар билан бойиган;
ижтимоий тармоқ ёзишмаларининг психолингвистик тадқиқи ўзбек тили луғат таркибининг бойишига ва интернет ресурсининг техник имкониятлари ривожига хизмат қилиши шахс руҳий ҳолатини ифода этувчи бирликларнинг луғатлардаги талқини асосида далилланганлиги хусусидаги хулосаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган. Натижада лойиҳа материаллари назарий маълумотлар билан бойиган.
ҳақорат мазмунидаги конфликтли матнларни лингвистик экспертизадан ўтказиш жараёнида лингвист-эксперт асослаши зарур бўлган лингвистик ва мутахассис малакасига таяниладиган ҳолатда экстралингвистик (ҳуқуқий) жиҳатлар фарқланган ва уларнинг яхлитлиги асосланган; аноним шаклдаги ижтимоий тармоқ ёзишмалари муаллифининг тахминий психик ҳолати, характерини аниқлашда руҳий ҳолатни ифодаловчи тил бирликлари шахснинг идентификацион белгисини кўрсатувчи восита бўлиб хизмат қилиши мунозарали матнлар асосида очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсияларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йилнинг 29-июл куни эфирга узатилган “Файзли кун” телекўрсатуви дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ 2025-йил 6-август 17.05/130-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф-тавсиялар орқали тайёрланган телекўрсатув фуқароларда ахборот маъданиятини янада шакллантиришга хизмат қилди.