Шукурова Сабоҳат Одиловнанинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва оъзбек адабиётида худкушлик (суицид) фожиасининг психологик ҳамда ижтимоий аспектлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fil959 
Илмий консултант: Дамин Тўраев, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05  
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, Осиё Технологиялар университети профессори Ғаниев Илхом Музаффарович; филология фанлари доктори, филология фанлари доктори, профессор Хажиева Феруза Мелсовна ва Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Жумабоева Жамила Шариповна 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётида худкушлик (суицид) фожиасининг психологик ҳамда ижтимоий аспектларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз адабиётида суицид мотивининг генезиси шахс ва жамият ўртасидаги деструктив зиддият маҳсули сифатида талқин қилиниб, Шекспир трагедияларида худкушлик акти муқаррар ҳалокат қаршисида индивидуал-экзистенсиал қарор сифатида намоён бўлиши, ўзбек мумтоз тафаккурида эса ўзликдан воз кечиш орқали руҳий-илоҳий нажот консепти билан уйғунлашиши типологик асосда аниқланган;
инглиз адабиётида суицид қаҳрамон ўзлигининг парчаланиши натижасидаги трагик танлов сифатида драматик нутқ орқали нисбатан нейтрал ифодаланса, ўзбек адабиётида худкуш қаҳрамон ҳолати маънавий-ахлоқий талқин ва рамзий-эстетик воситалар орқали бадиийлаштирилиши илмий асосланган ҳамда икки адабий анъанада психопоетик механизмлар қарама-қаршилиги исботланган;
худкушлик мотивининг бадиий ифодаси ижодкор позицияси билан бевосита боғлиқлиги, унинг ижтимоий адолацизлик, сиёсий-мафкуравий тазйиқ, ижтимоий аномия ва руҳий изтироблар билан шартланганлиги муаллиф ижодий ниятининг консептуал маҳсули сифатида далилланган;
“Сароб” ва “Мартин Иден” романларини қиёслаш орқали шахснинг ижтимоий воқелик билан зиддияти, бегоналашув жараёни ва руҳий инқирози таҳлил қилиниб, суицид мотивининг ижтимоий драма ва фожиаларни бадиий талқин этишдаги функсионал-эстетик аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Э.Дюркгейм социологик типологиясига таянган ҳолда эгоистик, аномик ва алтруистик кўринишларнинг бадиий функсионаллиги очиб берилиб, билвосита суицид шаклларининг адабий ифодаси илмий муомалага киритилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Инглиз ва ўзбек адабиётида худкушлик (суицид) фожиасининг психологик ҳамда ижтимоий аспектлари мавзусида олиб борилган тадқиқот давомида эришилган илмий натижалар асосида: 
инглиз адабиётида суицид мотивининг генезиси шахс ва жамият ўртасидаги деструктив зиддият маҳсули сифатида талқин қилиниб, Шекспир трагедияларида худкушлик акти муқаррар ҳалокат қаршисида индивидуал-экзистенсиал қарор сифатида намоён бўлиши, ўзбек мумтоз тафаккурида эса ўзликдан воз кечиш орқали руҳий-илоҳий нажот консепти билан уйғунлашиши қиёсий-типологик асосда аниқланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган  “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (2025-йил 10-октябрдаги 795/1-сонли маълумотнома). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида яратилган асарларда худкушлик мавзуси юзага келиши, бадиий-эстетик аҳамияти, лисоний омилларига доир хусусиятларини таҳлил қилишда илмий ва амалий манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз адабиётида суицид қаҳрамон ўзлигининг парчаланиши натижасидаги трагик танлов сифатида драматик нутқ орқали нисбатан нейтрал ифодаланса, ўзбек адабиётида худкуш қаҳрамон ҳолати маънавий-ахлоқий талқин ва рамзий-эстетик воситалар орқали бадиийлаштирилиши илмий асосланган ҳамда икки адабий анъанада психопоетик механизмлар қарама-қаршилиги исботланган назарий хулосалардан Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2024-йил 19-сентябрдаги  №90-01/38-сонли “Жадидларнинг жамият ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга таъсири” номли давлат амалий лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 19-июндаги №МЛ01/01-41-сон маълумотномаси). Натижада худкушлик мавзусининг бадиий-эстетик вазифалари, ижтимоий таъсир муаммоларига алоқадор тарғибот ишлари мазмунининг кенг ёритилишига асос бўлган;
худкушлик мотивининг бадиий ифодаси ижодкор позицияси билан бевосита боғлиқлиги, унинг ижтимоий адолацизлик, сиёсий-мафкуравий тазйиқ, ижтимоий аномия ва руҳий изтироблар билан шартланганлиги муаллиф ижодий ниятининг консептуал маҳсули сифатида далилланган хулоса ва натижалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 2022-2024 йилларда бажарилган АПC2C/10 “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” мавзусидаги хорижий лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 2-июндаги №МЛ01/01-34-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий мотивлар, услуб ва индивидуаллик, ёзувчилар танлаган суицид шакллари ва тасвир муносабатлари бир-биридан фарқли икки минтақада яратилган асарлар мисолида ўзаро қиёсланиб ўрганишга хизмат қилган;
“Мартин Иден” ва “Сароб” романлари қиёсида шахснинг ижтимоий воқелик билан зиддияти, бегоналашув жараёни ва руҳий инқирози таҳлил қилиниб, суицид мотивининг ижтимоий драма ва фожиаларни бадиий талқин этишдаги функсионал-эстетик аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилган хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимида 2024-2025 йилларда бажарилган 54-10/104 “Митти юлдуз жилолари ёхуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимининг 2025-йил 7-майдаги №27-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар маънавий тафаккурида худкушликнинг зарарли оқибатлари ва таъсирининг ўрни долзарблиги ҳақида тушунчалар теранлигига эришилган;
Э.Дюркгейм социологик типологиясига таянган ҳолда эгоистик, аномик ва алтруистик кўринишларнинг бадиий функсионаллиги очиб берилиб, билвосита суицид шаклларининг адабий ифодаси қиёсий-таҳлилий асосда илмий муомалага киритилган натижалардан Қашқадарё вилояти телерадиоканалида туркум кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 8-майдаги №17-05/84-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини, худкушликка алоқадор тушунчалар моҳиятини кенг ёритилишини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish