Ваққосов Собир Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқ парафинлар олиш технологияси ва уларнинг эксплуатацион хусусиятлари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т2242.
Илмий раҳбар: Садриддин Маҳамаддинович Туробжонов, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Вафаев Хусниддин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноатининг иккиламчи маҳсулоти ишлатилган гексан асосида суюқ парафинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноатнинг иккиламчи маҳсулоти - ишлатилган гексан таркиби сифат ва миқдор жиҳатидан асосланиб, суюқ парафинлар C12 - C20 таркибини олишнинг муқобил шароитлари аниқланган;
C12 - C20 таркибли углеводородларининг тузилиши ва характерини, шунингдек, флотацион хусусиятларини аниқланиб, суюқ парафинларнинг силвинитли рудани флотацион бойитиш орқали калий хлорид ишлаб чиқариш жараёнига қўллаш мумкинлиги исботланган;
аполяр йиғувчиларни консентрат унуми ва унинг таркибидаги КCл миқдори бўйича «хорижий аналог» ва маҳаллий суюқ парафинлар таққосланиб, бир хил сарфида маҳаллий суюқ парафинда флотомаҳсулот таркибида КCлнинг миқдори 0,9 % га кўп қолиши исботланган;
ишлатилган гексан асосида силвинитли рудани флотацион бойитиш орқали калий хлорид ишлаб чиқариш учун махсус хусусиятларга эга бўлган суюқ парафинлар олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий кимё саноати иккиламчи маҳсулоти – ишлатилган гексан хомашёсидан суюқ парафинлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва калий хлорид ишлаб чиқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Уз-КорГасЧемиcал» МЧЖ ҚК иккиламчи маҳсулоти - ишлатилган гексан асосида суюқ парафин ишлаб чиқариш технологияси «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ УЗ-ПОТАШ 2022 йил 7 июлдаги №02-029/1842-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинувчи суюқ парафинларни маҳаллий реагент билан тўла алмаштириш имконини берган;
ишлатилган гексан асосида олинган суюқ парафиндан фойдалиниб, силвинитли рудани флотацион бойитиш орқали калий хлорид ишлаб чиқариш технологияси «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Ўзкимёсаноат АЖ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ УЗ-ПОТАШ 2022 йил 7 июлдаги №02-029/1842-сон маълумотномаси). Натижада, флщтацион ажратилувчи калий хлорид миқдорини ошириш ва қиммат бўлган йиғувчи амин флотореагенти сарфини камайтириш имконини берган.