Амонова Дилдора Баҳодировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Соя (Глйcине мах Л.) ўсимлигининг физиологик ва биокимёвий жараёнларига микробиологик препаратларнинг таъсири», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1472.
Илмий раҳбар: Матниязова Ҳилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.05/2025.27.12.B.24.01.
Расмий оппонентлар: Шеримбетов Анвар Гулмирзаевич, биология фанлари доктори, профессор; Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган тупроқ шароитида такрорий экин сифатида етиштирилган соя ўсимлигининг физиологик, биокимёвий кўрсаткичлари ва морфо-хўжалик белгиларига турли микробиологик препаратларнинг таъсирини аниқлаш ва самарали препаратларни тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўртача шўрланган тупроқ шароитида такрорий экин сифатида етиштирилган соянинг донларидаги оқсил ва ёғ миқдорларига микробиологик препаратлар турлича таъсир кўрсатиши, бунда баъзи навларда оқсил миқдорининг ортиши ва ёғ миқдорининг камайиши, бошқаларида эса аксинча, оқсилнинг камайиши ва ёғнинг ортиши аниқланган; 
соя ўсимлиги уруғларига микробиологик препаратлар билан ишлов бериш супероксиддисмутаза (СОД) ферменти фаоллигига ижобий таъсир кўрсатиши, каталаза ферментининг фаоллигига (15%) нисбатан Аскорбат пероксидаза (АПО) ферментининг фаоллиги (20,9%) юқорироқ бўлиши ва бу шўрланиш стрессида Аскорбат пероксидаза ферментининг (Ҳ2О2) молекуласига боғланиш қобилияти юқори эканлиги асосланган;
соя ўсимлигида назоратга нисбатан микробиологик препаратлар таъсирида малондиалдегид миқдорининг камайиши ва пролин аминокислотаси миқдорининг ошиши асосида микробиологик препаратларнинг туз стрессига қарши ўсимликларнинг ҳимоя тизимини фаоллаштириши исботланган;
биоазот препаратининг таъсирида шўрланган тупроқ шароитида соя ўсимлигининг туз стрессига ҳимоя механизмини фаоллаштириши ва фотосинтетик жараёнларининг барқарорлигини таъминлаши натижасида малондиалдигид ва хлорофилл ўртасида мавжуд бўлган кучсиз салбий корреляция кучли салбий корреляцияга, аскорбат пероксидаза ва хлорофилл ўртасидаги ўртача салбий корреляция кучсиз ижобий, 3-барг сатҳи ва хлорофилл пигментлар ўртасидаги кучсиз ижобий корреляция кучли ижобий корреляцияга ўзгарганлиги аниқланган;
ўртача шўрланган тупроқ шароитида такрорий экин сифатида етиштирилган соя донининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари намоён бўлишида  генотип омилининг таъсири устун бўлиши =амда антиоксидант ферментлар (СОД, АПО) фаоллиги, пролин ва фотосинтетик пигментлар миқдорида микробиологик препаратларнинг таъсири генотипга нисбатан кучлилиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соя (Глйcине мах Л.) ўсимлигининг физиологик ва биокимёвий жараёнларига микробиологик препаратларнинг таъсирини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
соя (Глйcине мах Л.) ўсимлигининг физиологик ва биокимёвий жараёнларига микробиологик препаратларнинг таъсирини ўрганиш асосида танлаб олинган микробиологик препаратлар ҳамда олинган назарий маълумотлардан ЭУ-АГРИН #2/2023 “Тошкент вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос, ҳосилдорлиги, оқсили ва мойдорлиги юқори бўлган соянинг янги “Эҳтиёж” ва “Хотира” навлари уруғчилигини ташкил этиш ва амалиётга кенг жорий этиш” (2023й) мавзусидаги инновацион лойиҳасида тадқиқот обекти сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 13-май 4/1255-1176-сон маълумотномаси). Натижада, Биоазот микробиологик препарати барглардаги умумий хлорофилл миқдорини 13,0% га, каротиноид миқдорини 18,7% га, дондаги умумий оқсил миқдорини 14,2% га, ҳосилдорликни 18,9% га ошириш ва бу препаратни амалиётга тавсия этиш имконини берган;
танлаб олинган азот ўзлаштирувчи Азотобаcтер чрооcоccум Н1 штамми асосида олинган Биоазот микробиологик препарати Бухоро вилоятининг Когон ва Вобкент туманлари экин майдонларида соя ўсимлигининг уруғларига инокуляция қилиниб ҳамда ўсув даврида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 29 май №05/05-02-536-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий қўлланиб келинаётган технологияга нисбатан соянинг Эҳтиёж навидан 2,85 с/га, Ҳосилдор навидан 2,41-2,52 с/га, Арлета навидан 2,53-2,66 с/га миқдорда қўшимча ҳосилдорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish