Умаров Худоёрхон Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нитроза газларини қайта ишлаш ва натрий нитрит олиш техналогияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5571.
Илмий раҳбар: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Закиров Бахтиёр Собиржанович, кимё фанлари доктори, профессор; Қаноатов Хайрулло Муродиллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир сулфат эритмаси, ТБФ, қўнғир кўмир суспензиясига водород пероксид ва калий гидроксид иштирокида нитроза газларини абсорбсиялаш технологияларини ишлаб чиқиш ва улар асосида мураккаб суюқ гуминли ўғитлар, мелиорантлар, натрий нитрит олишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
фемир сулфатнинг 5-20% эритмаларидан фойдаланган ҳолда 15-40°C ҳарорат оралиғида азот оксидларини 86,53% юттириш ва азот диоксидини саноат маҳсулоти олиш учун яроқли бўлган консентрланган ҳолда қайта тиклаш шароитлари аниқланган;
водород пероксиди ва калий гидроксиди тутган қўнғир кўмирнинг 5-20% сувли суспензиясидан фойдаланган ҳолда нитроза газларини 99,98% юттириш ҳамда улар асосида гуминли ўғитлар олиш илмий асосланган ва шароитлари аниқланган;
азот оксиди ва темир сулфат эритмаси, азот оксиди ва ТБФ эритмаси, азот оксиди, темир сулфат эритмаси ва ТБФ, азот оксиди ва водород пероксиди, калий гидроксиди тутган қўнғир кўмир суспензияси системаларининг ўзаро абсорбсийа ва десорбсия мувозанат тавсифлари аниқланган;
азот оксиди ва темир сулфат эритмаси, азот оксиди ва ТБФ эритмаси системаларининг ўзаро абсорбцион ва десорбцион мувозанат тавсифлари асосида нитроза газларини юттириш ва консентрланган ҳолда қайта тиклаш технологик параметрлари аниқланган;
азот оксидларини темир сулфат эритмасидан фойдаланган ҳолда, азот диоксидларини ТБФ эритмасидан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич юттириш ва НО ҳамда НО₂ газларини тенг нисбатда консентрланган ҳолда қайта тиклашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
азот оксидларини темир сулфат эритмаси ва ТБФ ёрдамида босқичма-босқич юттириш ва НО ҳамда НО₂ газларини десорбциялаш асосида натрий нитрит олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нитроза газларни қайта ишлаш ва натрий нитрит олиш техналогиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
қўнғир кўмир суспензиясига водород пероксид, калий гидроксид иштирокида азот оксидларини юттириш ва улар асосида суюқ гуминли ўғит ва мелиорант олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг 2025 йил 15 октябрдаги 1/1-сон маълумотномаси). Натижада, кимё саноатидан атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдорини сезиларли даражада камайтириш ва агрокимёвий самарали суюқ гуминли ўғит ва мелиорант олиш имконини беради; 
азот оксидларини темир сулфат эритмаси ва азот диоксидини ТБФ ёрдамида босқичма-босқич юттириш ва НО ва НО2 газларини тенг нисбатда регенерация қилиш ва уларни натрий гидроксид эритмасига юттириш асосида натрий нитрит олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК-АЖ 2025-йил 15-октябрдаги 1/1-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида натрий нитрит миқдори юқори бўлган импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш имкони яратилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish