Азимова Зуҳро Исматиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида олмошлар тизимининг қиёсий-типологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil1771
Илмий раҳбар: Юлдашев Муса Муҳамматович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиев Яраш Базарович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларида олмошлар тизимининг қиёсий-типологик хусусиятлари таҳлили, тиллараро лингвистик билимларни кенгайтириш, қиёсий тилшунослик соҳасида янги ёндашувларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис ва ўзбек тилларида олмошларнинг морфосинтактик, лексик, семантик ифодаланиш усуллари тарихий-назарий, қиёсй-лингвистик қарашлар ёрдамида илмий материаллар асосида аниқланиб, уларга хос синтактик, семантик, коммуникатив хусусиятлар далилланган;
қардош бўлмаган тиллардаги олмошларнинг дейктик ва анафорик функсиялари, немис ва ўзбек тилларидаги дейктик бирликлар ва анафоранинг турларига аниқликлар киритилиб, олмошларнинг умумий ва хусусий категориялари, ўхшашлик ва номувофиқликлари очиб берилган;
олмошларнинг семантик таснифи ишлаб чиқилган ва грамматик категориялари бўйича жонлилик/жонсизлик, аниқлик/ноаниқлик, сон/жинс, предметлик/нопредметлик каби шаклларининг морфологик ифодаланиш усуллари, грамматик шакл ва структур таркибидаги фарқланиш функсионал-семантик жиҳатлари илк бор бадиий матнлар асосида қиёсий таҳлиллар орқали исботланган;
прономинализация ва депрономинализация ҳодисалари немис ва ўзбек бадиий матнлари асосида тизимлаштирилган материаллар таржимаси ёрдамида категориал фарқланиб, қиёсий-типологик нуқтайи назардан янги тамойилларга асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Немис ва ўзбек тилларида олмошлар тизимининг қиёсий-типологик тадқиқи бўйича услубий ва амалий таклифлар асосида:
немис ва ўзбек тилларида олмошларнинг морфосинтактик, лексик, семантик ифодаланиш хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган таҳлилий-қиёсий жадвал, схема ва таққословчи статистик-диаграммалар, илмий материаллар асосида тарихий-назарий лингвистик қарашлар ва методологик ёндашувлар асосида яратилган олмошларнинг семантик модели, немис ва ўзбек тилларидаги олмошларнинг қиёси асосида уларга хос синтактик, семантик, коммуникатив хусусиятлар далилланганига оид илмий янгилик ва хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2024-йил 9-июлдаги 285/1-сонли маълумотномаси). Натижада, фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган методологик ёндашувлар асосида олмошларнинг семантик, қиёсий, умумий-лексик тизимдаги ўрнини белгилаш матн ва тилшунослик ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга эришилган;
қардош бўлмаган тиллардаги олмошларнинг дейктик ва анафорик функсиялари ўрганилган, шу асосда немис ва ўзбек тилларидаги дейктик бирликлар ва анафоранинг турларига аниқликлар киритилган, умумий ва хусусий категориялари, ўхшашлик ва номувофиқликларни очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалар ва илмий янгиликлардан “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 28-апрелдаги ОД-19 маълумотномаси). Натижада, тил ўрганувчиларнинг билимларини тизимли ривожлантириш янада такомиллашуви таъминланган;
олмошларнинг семантик таснифи ишлаб чиқилган ва грамматик категориялари (жонлилик/жонсизлик, аниқлик/ноаниқлик, сон/жинс, предметлик/нопредметлик) шаклларининг морфологик ифодаланиш усуллари, грамматик шакл ва структур таркибидаги фарқланиш функсионал-семантик жиҳатдан бадиий матнлар асосида қиёсий таҳлиллар орқали исботланганига оид янгилик ва хулосалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат муассасининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-июлдаги 01-07/201-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу телекўрсатув ва радиоешиттириш мазмунан такомиллаштирилиб, илмий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
прономинализация ва депрономинализация жараёнларининг немис ва ўзбек бадиий матнларида қўлланилиши бўйича тизимлаштирилган материаллар таржимаси, маъноси категориал фарқланиб, муаммоларни ҳал қилишнинг янги тамойиллари асослаб берилган янгилик ва хулосалардан 2022-2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-июндаги 01/4-2614-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида шакллантирилган электрон платформадан ўрин олган немис ва ўзбек тилларида олмошларнинг лингвистик луғатининг такомиллашувига эришилган.