Зарипова Азиза Шахобиддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нофилологик олий таълим муассасаларида амалий инглиз тилини оъргатишда оъқитиш стратегиясини ривожлантириш (география таълим йоъналишлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped2244
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илҳомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Давронова Фотима Пирназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат Педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадқиқотнинг мақсади нофилологик олий таълим муассасаларида амалий инглиз тилини оъргатишда оъқитиш стратегиясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалий инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг ўқув фаолиятини стратегик ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш консепсияси ишлаб чиқилиб, унинг доирасида когнитив, метакогнитив, аффектив ёндашувларнинг ўқиш жараёнининг босқичларига тизимли жорий этилиши ҳамда CАЛЛА моделидаги Тур → Мақсад → Стратегик восита схемасининг ТБЛ вазифалари ва рефлексив компонент билан уйғунлашуви орқали талабаларнинг стратегик ва амалий компетенсиясини ривожлантириш механизмлари илмий-назарий, методик жиҳатдан асосланган;
географик атамашуносликнинг назарий-методологик тизими таҳлили натижасида, унинг амалий қўлланилиш хусусиятлари, мезонлари, типологик моделлари, семасиологик ва ономасиологик интерпретацияси ҳамда тарихий ривожланиш босқичлари когнитив парадигма ва муаллифлик консептуализацияси асосида илмий жиҳатдан асосланиб, географик терминологияни тизимли ва самарали қўллаш имконини берувчи замонавий илмий-амалий инновацион типология такомиллаштирилган;
география таълими йўналиши талабаларнинг инглиз тилида амалий компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш стратегиясининг дидактик таъминоти компетенсиявий ва стратегик ёндашувлар асосида ташкил этилиб, ИБЛСИ (Инқуирй-Басед Леарнинг wитҳ Стратегиc Интераcтион) технологиясининг “стратегиc интераcтион” компоненти ўқиш фаолиятининг мақсад, тайёргарлик, таҳлил, хулосалаш ва рефлекция босқичларига интеграция қилиниши орқали муаллифлик методологияси асосида илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
география таълими йўналишидаги талабаларнинг инглиз тилида амалий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи ГЕОСТРАТ таълим модели ишлаб чиқилиб, унинг методик таъминоти интеграл-фаолият блокларини назарий ва амалий топшириқларга тизимли интеграция қилиш ва ўқув стратегияларини қўллаш орқали тажриба-синов натижалари билан илмий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик олий таълим муассасаларида амалий инглиз тилини оъргатишда оъқитиш стратегийасини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
тадқиқотда амалий инглиз тилини ўрганишда ўқитиш стратегиясини талабаларнинг ўқув стратегияларини ривожлантиришга йўналтириш консепсияси ишлаб чиқилиб, консепсия асосида когнитив, метакогнитив ва аффектив стратегиялар ўқиш фаолияти босқичларига интеграцияси, CАЛЛА моделидаги Тур → Мақсад → Стратегик восита схемаси ТБЛ вазифалари ва рефлексив компонент билан биргаликда ўрганилишига доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетида Британия кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” (1683580) номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетининг 2025-йил 5-июлдаги 04-01/3236-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўқиш фаолиятида стратегик ва амалий компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган механизмлари илмий жиҳатдан келтирилган;
географик атамашуносликнинг назарий-методологик тизими қайта таҳлил қилиниб, унинг амалий қўлланилиш хусусиятлари, мезонлари, типологик моделлари, семасиологик ва ономасиологик интерпретацияси ҳамда тарихий ривожланиш босқичлари когнитив парадигма ва муалифлик консептуализацияси асосида илмий жиҳатдан асосланиб, географик терминологияни тизимли ва самарали қўллаш имконини берувчи замонавий илмий-амалий инновацион типология такомиллаштирилганлигига оид хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 24-июндаги № 03/1853-сонли маълумотномаси). Натижада инглиз тилида география соҳасига оид терминлар типологиясининг аниқ мезонлари лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
география таълими йўналиши талабаларнинг инглиз тилида амалий компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш стратегиясининг дидактик таъминоти компетенсиявий ва стратегик ёндашувлар асосида ташкил этилиб, ИБЛСИ (Инқуирй-Басед Леарнинг wитҳ Стратегиc Интераcтион) технологиясининг “стратегиc интераcтион” компонентини ўқиш фаолиятининг мақсад, тайёргарлик, таҳлил, хулосалаш ва рефлекция босқичларига интеграция қилиниб, муалифлик методологияси ёрдамида илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилганлигига доир хулосаларидан 2022-2024-йилларда амалга оширилган Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 7-мартдаги № 662/02 сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган дастурларни хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган машқлар тизими ҳамда методик тавсиялар орқали такомиллаштиришга эришилган;
география таълими йўналишидаги талабаларнинг инглиз тилида амалий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи ГЕОСТРАТ таълим моделининг самарадорлиги интеграл-фаолият блокларини назарий-амалий топшириқларга интеграция қилиш асосида далилланиб, ўқув стратегияларидан фойдаланишнинг методик-таъминловчи мезонлари аниқликка устунлик бериш тамойили асосида илмий жиҳатдан асослаб такомиллаштирилганлиги борасидаги хулоса ва таклифлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида “Инглиз тили сабоқлари” кўрсатуви ва “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришининг эфирга узатиладиган ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-июндаги № 01-07/147-сон ва 2024-йил 8-майдаги № 01-07/104-сон маълумотномаси). Натижада, соҳага оид терминлар маъносининг изоҳлари такомиллаштирилган.