Арзикулова Сурайё Файзуллаевнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Кредит модул тизими шароитида таълимни индивидуаллаштириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8600.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04 
Илмий раҳбар: Муҳаммадиева Манзура Маратовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсонпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Лутфулло Муродуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизими шароитида талабалар таълимини индивидуаллаштириш жараёнининг функсионал модели ва методик тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кредит-модул тизими шароитида таълимни индивидуаллаштириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган; бунда таълим олувчилар тафаккуридаги ўзига хослик, табақалаштирилган ўқитиш, когнитив муаммоларни коррексиялаш ҳамда билим олиш мотивациясига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни таҳлилий прогнозлаш механизмлари асослаб берилган;
олий таълим жараёнида таълимни индивидуаллаштиришнинг функсионал модели такомиллаштирилган; бунда индивидуал ўқув топшириқларининг даражалари (адаптив, репродуктив, ижодий) шахсга йўналтирилган таълим мазмунига рационал мувофиқлаштирилган ҳамда индивидуал ва дифференциал ёндашувларнинг интегратив яхлитлиги таъминланган;
талабалар таълимини индивидуаллаштириш методикаси ҳамкорликдаги таълим парадигмасига таянган ҳолда, мустақил таълим топшириқларини индивидуаллаштириш ва назоратнинг умумийлигини таъминловчи дифференциал таълим технологияларини ўқув жараёнига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
таълимни индивидуаллаштириш самарадорлиги талабаларнинг шахсий ва касбий ривожланиш траекторияси, мустақиллик ва рефлекция даражаси ҳамда баҳолаш/ўз-ўзини баҳолаш жараёнларининг адекватлигини таъминловчи индикаторларни эмпирик кузатиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул шароитида талабалар таълимини индивидуаллаштиришга доир олинган натижалар асосида:
такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган; бунда таълим олувчилар тафаккуридаги ўзига хослик, табақалаштирилган ўқитиш, когнитив муаммоларни коррексиялаш ҳамда билим олиш мотивациясига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни таҳлилий прогнозлаш механизмлари асослаб берилганлигига оид таклифлардан “Мактабгача таълимда педагогик жараёнларни лойиҳалаштириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи билан тасдиқланган 314-269-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда педагогик жараённи лойиҳалаштиришга индивидуал ёндашув кўникмаларини шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим жараёнида таълимни индивидуаллаштиришнинг функсионал модели такомиллаштирилган; бунда индивидуал ўқув топшириқларининг даражалари (адаптив, репродуктив, ижодий) шахсга йўналтирилган таълим мазмунига рационал мувофиқлаштирилган ҳамда индивидуал ва дифференциал ёндашувларнинг интегратив яхлитлиги таъминланганлигига оид таклифлар “Болалар театри ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тасдиқланган 258676-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни индивидуал ёндашувни моделлаштириш асосида такомиллаштирилишига хизмат қилган;
талабалар таълимини индивидуаллаштириш методикаси ҳамкорликдаги таълим парадигмасига таянган ҳолда, мустақил таълим топшириқларини индивидуаллаштириш ва назоратнинг умумийлигини таъминловчи дифференциал таълим технологияларини ўқув жараёнига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Болалар театри ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тасдиқланган 258676-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
таълимни индивидуаллаштириш самарадорлиги талабаларнинг шахсий ва касбий ривожланиш траекторияси, мустақиллик ва рефлекция даражаси ҳамда баҳолаш/ўз-ўзини баҳолаш жараёнларининг адекватлигини таъминловчи индикаторларни эмпирик кузатиш асосида аниқлаштирилганлигига оид маълумотлар “Мактабгача таълимда педагогик жараёнларни лойиҳалаштириш” номли ўқув қўлланмани ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи билан тасдиқланган. 314-269-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик таълим жараёнини лойиҳалаштириш асосида таълимни индивидуаллаштириш методикасини такомиллаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish